А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Аудитнинг мақсади, вазифалари ва манбалари


Download 0.58 Mb.
bet50/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

8.2. Аудитнинг мақсади, вазифалари ва манбалари.

Корхонанинг молиявий барқарорлиги ишлаб, чиқарилаётган маҳсулоти бозорда рақобатдошлигидан, унинг ички ва ташқи бозорда талабидан, реализация ҳажмига боғлиқдир.


Тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни сотиш аҳолини эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган ҳар бир корхона ишлаб чиқариш фаолиятининг якунловчи босқичи ҳисобланади. Маҳсулотни режадаги ҳажми бўйича сотиш ташкилотга ишлаб чиқариш харажатларини, қоплаш, давлат бюджети, кредит бўйича банклар ва бошқа ҳўжалик субъектлар олдидаги мажбуриятларни бажариш имкониятини яратади, ҳамда ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва келажакда ривожланиш учун муҳим бўлган фойда олишга ёрдам қилади.
Аудитнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
тайёр маҳсулотни ишлаб чиқарилиши, жўнатилиши ва сотилишини ҳужжатларда тўғри расмийлаштиришни текшириш;
тайёр маҳсулот омборда сақланишини таъминловчи шароитларни аниқлаш;
тайёр маҳсулотни ҳақиқий таннархини аниқлигини текшириш;
тайёр маҳсулот сотилишини тўғри ҳисоблаш;
сотилган тайёр маҳсулотдан олинган молиявий натижаларни тўғри ҳисоблаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш.
Аудит манбалари:
тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотилишини ҳисобга олишга доир қонунчилик;
тайёр маҳсулотни режалаштириш ва таёрлаш бўйича корхонадаги ҳужжатлар;
маҳсулот ишлаб чикариш, жўнатиш ва сотилишига доир дастлабки ҳужжатлар ва шартномалар;
4010, 2810, 9010, 9110 счётлар ва бошқа счётлардаги маълумотлар;
10,11 - сонли журнал - ордер, 16 - сонли қайднома маълумотлари;
2-сонли “Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот”даги маълумотлар.
Сотув ҳажми ва унинг таркибий қисмларининг аудити - кўп жиҳатдан бутун текширувнинг сифатини белгиловчи муҳим масалалардан биридир.
Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш аудитининг мақсади тайёр маҳсулот тўлиқ кирим қилинганлигини, сотишдан олинган тушум ва сотилган маҳсулотнинг таннархи тўғри ҳисобланганлигини аниқлашдан иборат.
Текширув жараёнида аудитор қуйидаги масалаларни ҳал этади:
тайёр маҳсулотни баҳолаш бўйича усул асосли танлаб олинганлиги ва тўғри қўлланилаётганини тасдиқлаш;
тайёр маҳсулот тўлиқ кирим қилинаётганлигини аниқлаш;
жўнатилган ва сотилган маҳсулотлар ҳажмларини тасдиқлаш;
жўнатилган ва сотилган маҳсулотлар таннархини тасдиқлаш.
Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш бўйича ҳисоб юритилиши ҳолатини текшириш бўйича маълумот манбалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: тайёр маҳсулотни омборда ҳисобга олиш бўйича варақалар, прейскурантлар, маҳсулотни етказиб бериш тўғрисида шартномалар, счет-фактуралар, сотиш бўйича дафтарлар, тайёр маҳсулотни бериш тўғрисида юк хатлари, харидорлардан олинган ишончномалар, тушум келиб тушганлиги тўғрисида дастлабки банк ва касса ҳужжатлари (тўлов-талабномалар, талабнома-топшириқномалар касса кирим ордерлари ва бошқалар), 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”; 2810 “Омбордаги тайёр маҳсулотлар”; 2910 “Омбордаги товарлар”; 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар”; 9110 “Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”; 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари”; 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”; 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”; 6310 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар” бошқа счетлар бўйича ҳисоб регистрлари (рўйхатномалар, журнал-ордерлар, машинограммалар), Бош китоб, “Молиявий нитижалар тўғрисида ҳисобот” (2-сонли шакл) ва бошқалар.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling