9.7. Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни текшириш
Ушбу бўлимга нисбатан аудиторлик текшируви ўтказишдан асосий мақсад – мол етказиб берувчи ва пудратчилар ҳамда корхона ўртасида корхона харид қилган товарлар ва хизматлар бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида БҲМСга мос ҳисобга олинганлигини ва молиявий ҳисоботларида тўғри акс эттирилганини текширишдан иборат.
Аудит текширувини юқори сифатли ўтказиш мақсадида аудит таваккалчилигини белгилаш ва мол етказиб берувчи / пудратчилар билан ҳисоб-китоблар аудитининг дастурини тайёрлаш учун аудитор ушбу ҳисоб бўлимига нисбатан ички назорат тизими мавжудлигини текшириши ва ушбу тизимни сифат нуқтаи назаридан баҳолаши лозим. Бунинг учун аудитор томонидан қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
Мол етказиб берувчи / пудратчилар билан ҳисоб-китоб опреацияларига нисбатан мавжуд ички назорат тизими билан танишиш. Ҳисоб-китоблар аудитининг умумий режаси ва дастурини тайёрлаш учун, 3-сонли "Аудитни режалаштириш" Аудиторлик фаолияти миллий стандарти (АФМС)нинг 19-бандига мувофиқ, аудиторлик ташкилоти мижознинг ички назорат тизими самарадорлигини баҳолайди. Агар ички назорат тизими ишончсиз бўлган маълумотлар вужудга келиши тўғрисида далолат берса ёки ишончсиз маълумот мавжудлигини аниқласа, у самарали деб ҳисобланади. Бу мақсадда аудитор 9.9.-жадвалдаги каби саволноманинг 3, 4 ва 5 устунларини тўлдиради.
Ички назорат тизимига нисбатан назорат таваккалчилиги (риски)ни дастлабки баҳолаш ва қўшимча назорат тестларини ишлаб чиқиш. Ички назорат тизими ўрганиб баҳолангандан кейин аудитор 3-сонли “Аудитни режалаштириш” АФМСнинг 17-бандига мувофиқ ҳисобнинг ушбу бўлимини аудитнинг умумий режасига киритиши, мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар аудиторлик текширувининг дастурини тайёрлаши лозим. Мазкур дастурнинг намунаси 9.10- жадвалда келтирилган
9.9-жадвал
Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китоб операциялари бўйича ички назорат тизими ва бухгалтерия ҳисоби ҳолатини текширишга оид тестлар
Т. р.
|
Савол мазмуни ёки ўрганиладиган объект
|
Жавоб мазмуни (текширув натижаси)
|
Белги
|
Аудиторнинг хулосаси ва қарорлари
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |