А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Ходимларга берилган аванслар бўйича


Download 0.58 Mb.
bet68/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

9.6. Ходимларга берилган аванслар бўйича ҳисоб-китобларни текшириш

Нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан амалга ошириб бўлмайдиган кичик маъмурий-хўжалик, операцион ва хизмат сафари харажатлари учун кассадан корхона ишчиларига бериладиган пул аванслари ҳисобдор суммалар деб аталади. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб– китоблар деярли барча тур корхоналарда амалга оширилади ва улар қуйидаги мақсадларга мўлжалланган бўлиши мумкин:


маъмурий бошқарув учун канцелярия молларини олиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва хорижга хизмат сафар харажатлари;
корхонанинг бошқа кичик ҳажмдаги харажатлари учун ажратилган маблағлар ва ҳ.к.
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар аудитининг асосий вазифалари:
ҳисобдор суммалар тўғри ва мақсадли ишлатилганлигини текшириш;
хўжалик юритиш нуқтаи назаридан қонунга хилоф ва мақсадга мувофиқ бўлмаган харажатларни аниқлаш;
хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича белгиланган тартибга риоя қилинишини текшириш.
Бу маблағлар одатда корхонанинг банк ҳисобрақамидан кассага келиб тушган маблағлар асосида ажратилади. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб – китоблар корхоналарда тез-тез рўй бериши ва бу тур операциялар фирибгарликка сезувчан бўлгани сабаб уларни аудит текширувидан ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Шу сабаб, аудиторлик фирмалари бу операцияларни ёппасига текширувдан ўтказадилар.
Ходимларга берилган аванслар бўйича ҳисоб-китобларни текшириш ҳам бошқа бўлимлар каби ички назорат тизимини текширишдан бошланиши керак. Бу жараён аудитор томонидан қуйидагича амалга оширилади:
Ходимларга берилган аванслар ҳисоб – китобини назорат қилиш учун мўлжалланган қандай тур ички назорат тизимлари шакллантирилганлигини ўрганиш. Бу мақсадда 9.7-жадвалда келтирилгандек саволнома тўлдирилади.
9.7.-жадвал
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича ички назорат тизими ва бухгалтерия ҳисоби ҳолатини текширишга оид тестлар




Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling