А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Download 0.58 Mb.
bet97/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

12.6. Резерв капиталини текшириш.

Корхона таъсис ҳужжатларига асосан фойда ҳисобидан шакллантириладиган резерв капитали, мулкни қайта баҳолашдан юзага келадиган инфляция резервлари, пул маблағларидан ташқари текинга олинган мулклар, шунингдек мақсадли фойдаланиш шарти билан тақдим этиланадиган солиқ имтиёзлари суммаси кўрсатилади. Резерв капитали ҳисобини олиб бориш учун қуйидаги счётлар тайинланган:


8510 “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар”;
8520 “Резерв капитали”;
8530 “Текинга олинган мулк”.
Аудиторлик текшируви жараёнида ушбу счетларни синчковлик билан текшириши лозим. Хўжалик юритувчи субъектнинг мулк солиғини ҳисоблаш базасига ўз таъсири ўтказади.
8510 “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётида мулкларни қайта баҳолаш натижасида вужудга келган ўзгаришлар ҳисобга олинади. Мулкларни қайта баҳолаш натижасида резерв капиталининг шаклланиши ва тўлдирилиши 8510 “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётининг кредитида қайта баҳолаш натижасида қиймати ошган мулкларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Аудитор қайта баҳолаш мақсадида ташкилотларнинг асосий фондлари деганда қуйидагилар тушуниши лозим:
а) ўзининг асосий воситалари;
б) ўрнатиш учун мўлжалланган ускуналар;
в) қурилиши тугалланмаган обектлар;
г) узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситалар, жумладан, узоқ муддатли лизинг бўйича олинган асосий воситалар.
Асосий фондларнинг қийматини қайта баҳолаш ҳар йилда (жорий йилнинг 1 февралига) қайта баҳолаш ўтказилаётган давридаги нархлар даражасидан келиб чиққан ҳолда, 1 январ ҳолатига ўтказилади.
Агар қайта баҳолаш натижасида мулкларнинг қиймати камайса, камайган сумма ўша мулкнинг навбатдаги қиймати ошиши ҳисобига тўлдирилади ва у 8510 “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётининг дебетида акс эттирилади. Шу мулкнинг аввалги қайта баҳолашдаги қийматидан ошган арзонлаштирилган сумма харажат сифатида тан олинади ва 9430 “Бошқа операсион харажатлар” счётида акс эттирилади.
Аудитор асосий фондларнинг ҳар йилнинг 1 январи ҳолатига қайтадан баҳолаш, обектларни аввалги қайта баҳолаш натижасида олинган дастлабки (тикланиш) қийматидан, йил давомида келиб тушган асосий фондлар бўйича - сотиб олиш қийматидан амалга оширилишини унутмаслиги керак.
Ер участкалари ва табиатидан фойдаланиш обектлари қайта баҳоланмайди.
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) "Асосий воситалар" (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган) кучга киргунига қадар чиқиб кетган асосий воситалар бўйича 8510 "Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счётида ҳисобга олинган чиқиб кетган асосий воситаларнинг қайта баҳолаш натижаси (қолдиғи), яъни ушбу асосий воситаларни қайта баҳолашлар натижасида баҳоси ўсиши суммасининг баҳоси пасайиши суммасидан ошган суммаси 8520 "Резерв капитали" счётига ўтказилади.
Шунинг учун, корхона ва ташкилотлар 8510 "Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счётида ҳисобга олинган қайта баҳолаш натижаси (колдиқ)ни, яъни олдинги қиймат ошиши суммасининг олдинги қиймат пасайиши суммасидан ошган суммасини икки қисмга: балансда ҳисобда бўлган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаси (колдиқ)га ва 5-БҲМСнинг янги таҳрири кучга киргунига қадар чиқиб кетган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаси (қолдиғи)га бўлиши лозим.
Номоддий активлар ҳисоби счётида хусусийлаштиришда ташкил топган "Гудвил (фирма баҳоси)" суммасига эга бўлган хусусийлаштирилган ташкилотлар, ушбу суммани қайта баҳолаш натижалари бўйича камайтиришлари ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттиришлари керак:
Резерв капитали ҳисоби счётининг дебети;
Номоддий активлар ҳисоби счётининг кредити.
Мулкни қайта баҳолаш бўйича жамланган сумманинг таъсисчилар ўртасида тақсимланиши 8510 “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётнинг дебетида 6620 “Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Резерв капиталини акциядорлик жамиятлари, қўшма корхоналар ва резерв капиталини шакллантириш республиканинг амалдаги қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар тузадилар.
Ушбу талаблардан келиб чиққан ҳолда, аудитор хўжалик юритувчи субъектнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ва унинг таъсис ҳужжатларини ўрганиши лозим. Акционерлик жамиятлар, Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар қонуннинг талабларидан келиб чиққан ҳолда жамият уставида назарда тутилган, аммо устав капиталининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда резерв фонди тузиши лозим. У жамиятнинг Уставида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан мажбурий ажратмалар (5 фоиздан кам бўлмаган миқдорда) ўтказиш орқали шакллантирилади.
Жамиятнинг резерв фонди кўрилган зарарни қоплаш, жамият облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва акцияларни сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг талабига биноан акцияларни сотиб олиш учун мўлжалланади.
Резерв фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling