А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Аудитнинг мақсади, вазифалари ва манбалари


Download 0.58 Mb.
bet94/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

12.2. Аудитнинг мақсади, вазифалари ва манбалари

Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фаолиятини амалга ошириш мақсадида устав капитали, заҳира капитали ва қўшилган капитал яратилади. Тақсимланмаган фойда эса хўжалик юритувчи субъект фаолияти натижасида вужудга келади. Уларни текширишдан мақсад хўжалик юритувчи субъектнинг рўйхатга олинган санасидан бошлаб уни тугатиш ёки қайта тузишгача бўлган давр мобайнида фаолиятнинг қонунийлигини тасдиқлаш, бақарор фаолият олиб бориши, рақобатбардошлиги ва ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришни таъминлашдан иборат. Ушбу тарифдан келиб чиққан ҳолда аудитор қуйидаги саволларга жавоб бериши лозим:


1. Хўжалик юритувчи субъект фаолиятини олиб бориши учун зарур бўлган барча ҳужжатларни қанчалик ўз вақтида ва тўлиқ расмийлаштирган:
а) фаолиятни бошлаш;
б) фаолиятни давом эттириш;
в) фаолиятни тугатиш.
2. Таъсис этувчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинганми:
а) устав капиталини шакллантириш бўйича;
б) оралиқ ҳисоб-китоблар бўйича;
в) якуний ҳисоб-китоблар бўйича.
3. Солиқ бўйича барча қонунчиликка риоя қилинганми.
Ушбу саволларга жавоб олишда аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектни текшириш жараёнига жиддий таъсир кўрсатадиган қуйидаги омилларни ҳисобга олиши лозим:
ташкилий-ҳуқуқий шакли;
мулкчилик шакли;
мансублиги;
статуси (шўъба, қарам, холдинг, кичик корхона);
фаолият тури;
ҳудуди.
Ташкилий - ҳуқуқий шакли – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар булар ОАЖ, ЁАЖ, МЧЖ ва ҳ.к.
Мулкчилик шакли – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар Фуқаролик кодексига биноан давлат, хусусий ва ҳ.к.
Мансублиги - хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон, хориж, хорижий инвестицияли бўлиши мумкин.
Статуси - хўжалик юритувчи субъектлар шўъба, қарам, холдинг, кичик корхоналар кўринишида бўлиши мумкин.
Фаолият тури - хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятни амалга оширишда махсус рухсатномага, ёки лицензияга эга бўлиши мумкин ёки бундай ҳужжатларсиз амалга оширилиши мумкин.
Фаолият кўрсатиш ҳудуди – Ўзбекистон Республикаси ҳудуди билан чекланмаслиги мумкин.
Ушбу йўналишларнинг таҳлилидан текширувнинг қуйидаги вазифалари келиб чиқади:
1) Хўжалик юритувчи субъект фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини тасдиқлаш;
2) Хусусий капитал тўғри шакллантирилганлигини тасдиқлаш;
3) Таъсис этувчилар билан оралиқ ва якуний ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текшириш;
4) Устав капитал тўлиқ ва ўз вақтида шакллантирилганлигини текшириш;
5) Таъсис этувчилар билан ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоблар қилинганлигини текшириш;
6) Бухгалтерия (молиявий) ҳисоботнинг ишончлилигини тасдиқлаш:
устав капиталнинг миқдори ва тузилиши;
устав капиталга улушлари бўйича таъсис этувчиларнинг қарзлари;
акционерлардан сотиб олинган хусусий акцияларнинг мавжудлиги;
таъсис этувчиларга тўланадиган дивидендлар бўйича қарзлари;
7) Устав капиталига улушлари бўйича киритилаётган моддий қийматликларнинг баҳоланиши, уларнинг тўғрилиги ва ҳисоб-китобларнинг асосланганлигини текшириш.
Устав, қўшилган, заҳира капитали ва заҳираларни шаклланиши ва ҳаракатининг аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудитор (аудиторлик ташкилоти) томонидан қуйидаги асосий ҳужжатлар ахборот манбаи бўлиб ҳисобланади ва улардан фойдаланилади:
иқтисодий субъект устави;
таъсис шартномаси;
таъсисчилар мажлисларининг баённомалари;
давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
корхоналарни хусусийлаштириш ва акционерлаш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар;
статистика, давлат солиқ идоралари, нафақа жамғармаси, бандлик жамғармаси, ижтимоий суғурта жамғармаси идораларида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома;
банкнинг хизмат кўрсатиши тўғрисидаги шартномаси;
таъсис ҳужжатларига киритилган ва рўйхатга олинган ўзгаришлар;
эмиссия проспекти;
акциядорлик жамиятлари учун акциядорларнинг реестри;
акциядорларнинг йиллик мажлиси баённомаларидан кўчирма;
акциядорлар, таъсисчиларнинг мажлис баённомаларидан кўчирма;
директорлар (назорат) Кенгаши мажлисларининг қарорларидан кўчирма;
ижро дирекциясининг буйруқлари ва фармойишлари;
маълум бир фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялар ва рухсатномалар;
таъсисчилар ва акциядорлар билан ёзишувлар;
ички уставлар;
устав капиталига таъсисчилар томонидан ўз улушларини пул, натура, номоддий шаклда ёки қимматли қоғозлар кўринишида киритилганини тасдиқловчи ҳужжатлар (банк кўчирмалари, кирим касса ордерлари, Устав капиталига улуш сифатида натура кўринишида тақдим этилган мол-мулкни кирим қилиш тўғрисида далолатномалар ва бошқалар);
устав капиталига натура ва номоддий кўринишида киритиладиган улушларнинг баҳолаш услуби;
хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтганидан кейинги бошланғич фаолият даври бўйича ҳисобот;
йиллик ҳисобот;
хўжалик юритувчи субъектнинг тугалиши ёки қайта тузиш санасидаги ҳисоботи.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling