А510105- кардиология мутахасислиги бўйича магистратура курс талабаси Собиров Абдумажид Абдумалик ўғлининг «Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда метаболик синдромни даволаш фонида хаёт сифати динамикаси»


Download 15.82 Kb.
Sana15.06.2023
Hajmi15.82 Kb.
#1480924
TuriДиссертация
Bog'liq
РЕЦЕНЗИЯ


5А510105- Кардиология мутахасислиги бўйича магистратура 3 курс талабаси Собиров Абдумажид Абдумалик ўғлининг «Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда метаболик синдромни даволаш фонида хаёт сифати динамикаси » мавзусидаги магистрлик диссертациясига
РЕЦЕНЗИЯ
Сурункал юрак етишмовчилиги юрак ўз насос фаолиятини бажара олмай қолиши оқибатида азоларда қон айланишини бузилиши вужудга келиши билан боғлик бўлган патологик жараён. Унинг натижасида организм кислород ва озиқ моддалар билан таминланиши хамда микроциркуляция жараёнларида кескин узгаришлар юз беради.
Тиббиётда сурункали юрак етишмовчилиги юрак қон томир тизими касалликлари орасида оғир хасталиклардан бири бўлиб ахолини кекса ва мехнатга лаёқатли қатламини зарарлаб, ерта ногиронликка бу ўз навбатида мехнат қобилятининг доимий йўқолиши. Бу муаммонинг мамлакатимизда ижтимоий ахамиятга ега эканлигидан далолат беради. Маълум бўлишича Америка Кушма Штатларида СЮЕ дан 5 миллион, Европада эса 28 миллионга яқин ахоли азият чекади, хамда йилига қўшимча 400 мингдан ортиқ янги холатлар қайд қилинмокда.
Метаболик синдром - юрак кон томир касаликлари ривожланиши учун хавф омиллари бўлган метаболик, гормоналва клиник бузиллишлар мажмуаси. Метаболик синдром тўқималарининг инсулинга сезувчанлигининг йўқолишига асосланган.
Шу муносабат билан муаллиф томонидан танланган мавзу ва магистрлик диссертатасиясининг мақсади долзарб ва замонавийдир. Суринкали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда метаболик синдромни даволаш фонида хаёт сифати динамикаси таъсирини клиник ва лабратор жиҳатларини аниқлаш учун қўйилган вазифалар илмий ишнинг мохиятини тўлиқ очиб беради.
Шундай қилиб, Собиров Абдумажид Абдумалик ўғлининг “Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда метаболик синдромни даволаш фонида хаёт сифати динамикаси“ танланган мавзуси долзарб бўлиб, уни кафедра йиғилишида, муаммо комиссиясида ва ТошПТИ муаммо комиссиясида химоя килиш учун тавсия этилиши мумкин.


ТошПТИ “Ички касалликлар, нефрология ва гемодиализ”
кафедраси доцети т.ф.d.: Муминов Ш.К.
Download 15.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling