А510105- кардиология мутахасислиги бўйича магистратура курс талабаси Собиров Абдумажид Абдумалик ўғлининг «Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда метаболик синдромни даволаш фонида хаёт сифати динамикаси»
Download 17.28 Kb.
|
АННОТАЦИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- АННОТАЦИЯ Мавзунинг долзарблиги
- Мавзунинг мақсади
- Мавзунинг вазифалари
- Материаллар ва тадқиқот усуллари
- Текшириш усуллари
- Тадқиқотнинг янгилиги
- Магистр: Собиров А.А. Илмий раҳбар т.ф.д.профессор: Даминов Б.Т.
5А510105- Кардиология мутахасислиги бўйича магистратура 3 курс талабаси Собиров Абдумажид Абдумалик ўғлининг «Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда метаболик синдромни даволаш фонида хаёт сифати динамикаси» мавзусидаги магистрлик диссертациясига АННОТАЦИЯ Мавзунинг долзарблиги: Тиббиётда сурункали юрак етишмовчилиги юрак қон томир тизими касаликлари орасида оғир хасталиклардан бири бўлиб, ахолини кекса ва мехнатга лаёқатли қатламларини зарарлаб, ерта ногиронликка олиб келади. Бу ўз навбатида меҳнат қобилятини доимий йўқолиши бу муаммони мамлакатимизда ижтимоий ахамиятга ега еканлигидан далолот беради. 70 ёшдан ошган дунё ахолисини 10% қисми сурункали юрак етишмовчилиги билан хасталиклардан ва умумий 15 миллион дунё ахолиси бу хасталикдан азият чекмокда. Мавзунинг мақсади: Сурункал юрак етишмовчилиги бўлган беморларда метаболик синдром ва юрак етишмовчилигини даволаш пайтида касаликлари клиник кечиши динамикаси, хаёт сифатини, функционал фаоллигини ва юрак чап қоринчасининг структур ва геометрик кўрсатгичларини ўрганиш. Мавзунинг вазифалари: Сурункали юрак етишмовчили бўлган беморларда сурункали юрак етишмовчилиги ва метаболик синдромни даволаш фонида беморнинг клиник статусни хамда липид, углевод, пуриналмашинувини ўрганиш. Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда сурункали юрак етишмовчилиги ва метаболик синдромни даволаш фонда беморларнинг хаёт сифатини, жисмоний фаолиятга чидамлигини хамда функционал фаоллигини бахолаш. Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда сурункали юрак етишмовчилиги ва метаболик синдромини даволаш фондида юракнинг структур ва функционал кўрсатгичларини холатини ўрганиш. Материаллар ва тадқиқот усуллари Кардиология ҳамда кардиореабилитация бўлимларида стационар даволаётган Срункал юрак етишмовчилиги билан касалланган I-IIa боскичдаги ва II-III ФС 60 нафар бемор текширувга олинади. Текширувга олинган беморлар 2 гуруҳга бўлинади: 1-гуруҳ сурункали юрак етишмовчилиги ва метаболик синдром бор бўлган 30 нафар бемор 3 ой давомида сурункали юрак етишмовчилигининг стандарт давоси самарасини ўрганиш (Бисопролол (1.25-10 мг/сут)+прендоприл (4-8 мг/сут) + спироналоктон (50-100 мг/сут)). 2- гурух сурункали юрак етишмовчилиги ва метаболик синдром бор бўлган 30 нафар бемор 3 ой давомида сурункали юрак етишмовчилигини стандарт давоси метаболик синдром самарасини ўрганиш (Бисопролол + приндоприл + спироналоктон + аторвастатин (20мг/сут)+Метформин(1000мг/сут). Бу икки гуруҳ беморларда олиб борилаётган муолажа фонида липид, углевод, пуриналмашинуви артериал қон босимини ўлчаш, тана вазн индекси хисоблаш ва бел айланасини ўлчашни бахолаб борамиз. Текшириш усуллари: 1. Умумий клиник текширувлар хаёт сифати буйича суровнома, функсионал фаоият, сурункали юрак етишмовчилиги клиник текширувининг рейтинг шкаласи, 6 дақиқалик юриш снамаси, артериал кон босимни ўлчашни, бел айланасини, тана вазн индексини ўлчаш. 2. Эхо кардиография. 3. Электро кардиография. 4. Умумий қон тахлили, умумий сийдик тахлили, липид профили, коагулограмма, қонда криатинин, мочевина, коптокча филтратсия тезлиги, микроалбуминурия, қондаги глюкоза, пурин алмашинуви. Тадқиқотнинг янгилиги Метаболик синдром ва юрак етишмовчилигини даволаш пайтида сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда клиник кўриниш динамикаси, хаёт сифатини функционал фаоллигини ва чап қоринча структур ва геометрик параметрларини ўрганди. Магистр: Собиров А.А. Илмий раҳбар т.ф.д.профессор: Даминов Б.Т. Download 17.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling