Аҳадқули Холмуҳаммад ўғли савдогарлар устози тошкент 2018
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
SAVDOGARLAR USTOZI
2-қисм.
Сунний қоидалар. 1. Эй мусулмон тижоратчи, Раззоқ зот бўлган Аллоҳ таъоло ҳузуридан сенга битилган тақдирга рози бўлишинг, бу йўлда таваккулингни комил бир тарзда бино этишинг лозимки, имонингга ярашадиган бир мақомга эга бўлгайсан. Ҳадис: “Агар сиз ҳақиқатан ҳам том иймон ила Аллоҳга таваккул қилганингизда эди, тонгда оч чиқиб, оқшомда тўқ ҳолда уясига қайтадиган қушларни ризқлантиргани мисоли Аллоҳ сизни ҳам мутлақо ризқдан насибадор қилган бўларди”. 2. Эй мусулмон тижоратчи, Аллоҳ таоъло жорий этган ҳалол ва ҳаром чегараларига риоят қилишинг, шубҳали нарсалардан юз ўгиришинг керакки, токим номус ва ҳайсиятингга доғ туширмагайсан. 3. Эй мусулмон тижоратчи, ризқ талабида эрта тонгдан ҳаракат қилиб, уйингдан чиқишинг, устингда қуёш бош кўтармасдан, сен қуёшнинг устида бош кўтаришинг (яъни, қуёшдан аввал уйғонишинг) лозимки, баракатга ноил бўлгайсан. Ҳадис: Ҳазрати Али розийаллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳим, умматим учун эрта тонгни баракатли қил”, деб дуо қилганларини эшитдим”. 4. Эй мусулмон тижоратчи, олишда ва сотишда, қарз беришда ва олишда доимо осонлик ва қулайликни асос қилиб олки, тижоратингни хотиржам бир тарзда амалга оширган ҳолда Аллоҳнинг раҳматига эришгайсан. 141 5. Эй мусулмон тижоратчи, сотаётган молингнинг сифатини туширадиган ва қийматини камайтирадиган бир қусур мавжуд бўлса, буни харидорга очиқчасига айтгингки, акс ҳолда фойдангга ҳаром аралашиб, ўзинг бировларнинг лаънатига қолиб кетишингга сабаб бўлмасин. Ҳадис: “Кимки, қусури бор молини сотаётганида бу ҳақда харидорни воқиф этмаса, доимо Аллоҳнинг ғазаби ва фаришталарнинг лаънати остида бўлади”. 6. Эй мусулмон тижоратчи, фоиз борасида жуда ҳушёр бўлишинг, фоиз олмаслигинг ва бермаслигинг, фоиз аралашган жойда турмаслигинг ва бу хусусда ғоятда эҳтиёт билан йўл тутишинг лозимки, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг уйилган қовоқлари ва оғир танбеҳларига рўбарў қолмагайсан. Ҳадис: Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам фоиз берганни, уни олганни, буни қайд этган котибни (яъни, униқоғозга туширувчи кишини) ва бунга гувоҳлик қилган шоҳидларни лаънатладилар ва уларнинг барчаси бу гуноҳга тенг шерикдир, дедилар”. (Имом Муслим, “Мусоқот”, 106. Имом Насойи, “Зийнат”, 25.) 7. Эй мусулмон тижоратчи, қиладиган ишингни сабот ила бажармоғинг, сабрли бўлишинг ва ҳисоб- китобда яқин замонни эмас, балки узоқни кўзлаб ҳаракат қилмоғинг лозимки, натижада муваффақиятга эришгайсан. Ҳадис: Ойиша розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ таъоло сизлардан бир киши учун бир томонни (нарсани) ризққа сабаб қилиб қўйса, бу 142 ўзгаргунча ёки қийинлашгунча уни тарк этмасин (яъни, ундан воз кечиб кетмасин). 8. Эй мусулмон тижоратчи, дунё моли кўзни қамаштирувчи ва ёқимли эканлигини, аммо Аллоҳ таъоло ҳузурида фоний ва қийматсизлигини ҳеч қачон унутмаки, ҳирс ва тамаъгирлик домига тушиб, дунё талабида ҳаддан ошмагайсан. 9. Эй мусулмон тижоратчи, молингни лойиқ бўлган баҳодан ошириб сотиш учун нотўғри йўлларга кириб қолмаслигинг ва харидорларни асло алдамаслигинг лозимки, токим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақиқий уммати бўлиш бахтини қўлдан чиқармагайсан. Ҳадис: “Алдаган киши биздан эмасдир”. 10. Эй мусулмон тижоратчи, ўз ишинг ва тижоратингни тўғрилик асоси устида бино этишинг ва ҳеч қачон ҳақиқатдан айрилмаслигинг лозимки, жаннатда энг яхши дўстлар билан қўшни бўлиш саодатига эришгайсан. “Тўғрисўз ва ишончли тижоратчилар набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўладилар”. Туплади Бахриддин, таржимон Зариф ГОФУРОВ. 143 МУНДАРИЖА 144 Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling