Аҳадқули Холмуҳаммад ўғли савдогарлар устози тошкент 2018


Download 0.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/50
Sana16.11.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1777627
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   50
Bog'liq
SAVDOGARLAR USTOZI

ТОЖИРЛАР УЮШМАСИ ЁКИ 
САВДОГАРЛАР ЙИҒИНИ ҲАҚИДА
Устозимиз вафот этгач, васиятларига кўра биз 
янада қаттиқроқ илм қилиб, савдони кенгайтиришга 
ҳаракат қила бошладик. Савдомиз ва ишларимиз шу қадар 
кенгайдики, фойдамиздан ақл шошарди. Дунёнинг тўрт 
томонида бизни танишарди. Маҳсулотларимизни мамнун 
харид қилишар, сотиб оладиганларимизни савдогарлар 
арзон нархларда сотишарди. Устознинг вафотига мана ўн 
йил тўлибди. Ёшимиз ҳам элликдан ошиб қолди. Ҳамон 
савдогарликни 
обрўмизни сақлаш, одамларни иш 
билан таъминлаш ва илм аҳлига моддий кўмак бериш 
учун қиляпмиз. Аллоҳ ҳаракатларимизга баракалар 
беряпти. Икки кунимиз бир хил эмас. Ҳар кунимиз илм, 
тижорат ва иш бериш, одамларга ёрдам билан бойимоқда. 
Устознинг васиятларига қўлимиздан келгунча амал қилиб 
боряпмиз. Мана бугун ҳам бир янгилик билан кунимизни 
қаршиладик.
Абдуллоҳ доимо яхши гумонли ва келажакка 
ишонганлиги учун янги ғоялар устида ишларди. Бу сафар 
ҳам ажойиб фикр айтиб қолди.
-Абдусалом биз савдогарларни бир ерга тўплаб 
ҳар олти ойда йиғилиш ўтказишимиз керак. Мажлисни 
ўзим бошқараман. Мажлис учун харажатлар менинг 
зиммамда. Мақсад битта – халққа осон бўлсин. Бозорга 
тушган одам нархдан ранжимасин. 
-Яхши таклиф. Энди буни савдогарларга 
билдириш керак, - дедим мен завқланиб. 
Шу кундан бошлаб, савдогарларга бу хабарни 
етказа бошладик. Мен юздан ортиқ қоғозга олти 


82
ойдан кейин бўладиган йиғилишга Абдуллоҳнинг уй 
манзили кўрсатилган таклифнома тайёрладим. Кейин 
савдо карвонлари орқали машҳур тожирларга жўната 
бошладим. Уч ой деганда деярли барчасидан жавоб 
хати келди. Бу орада биз уйни таъмирладик, ўтирадиган 
жойлар тайёрладик. Меҳмонхоналарни созладик. Мен 
йиғилишни интизорлик билан кутардим. Чунки ўнлаб 
катта савдогарларни бир жойда кўриш бошқача бир 
ҳайрат эди. 
Орадан олти ой ўтиб, кутилган кун келди. 
Мусулмонлар жуда тартибли ва вақтига яхши эгалик 
қиладиган бўлади. Айтилган жойга вақтида келади. 
Ҳатто олдинроқ келиб кутиб ҳам туради. Вадабоз эмас 
мусулмон. Ишқилиб, биздан кейинги авлодлар ҳам 
вақтни исроф қилмаслик ва қадрлашда бошқаларга 
доимо ўрнак бўлсин. 

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling