Аҳадқули Холмуҳаммад ўғли савдогарлар устози тошкент 2018


Беш вақт  намозини ўринлатиб қўймаган одамнинг бошқа


Download 0.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/50
Sana16.11.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1777627
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   50
Bog'liq
SAVDOGARLAR USTOZI

Беш вақт 
намозини ўринлатиб қўймаган одамнинг бошқа 
ишларни қойил қилишига ишонмайман. Намозга 
эҳтиёт бўл.
-Аллоҳ сиздан рози бўлсин устоз. Айтган 
тавсияларингизга албатта амал қиламан. 
Ана шу кундан эътиборан янада шижоат билан илм 
ола бошладик. Ибодатнинг завқини теранроқ ҳис қила 
бошладик. Тижоратимиз ҳам гуллай бошлади. 


26
Кунлик режаларни намозлар орасига қўйиб 
олганимиз учун адашмасдик ва чалғимасдик. Абдуллоҳ 
бир вақтнинг ўзида фақат бир ишни қиларди. Ўша ишни 
битирмагунча бошқа ишга ўтмасди. 
“Чала қилинган иш 
бошланмаган ишдир”, деган гапни кўп такрорларди. 
Мана орадан беш йил ўтди. Шу вақт ичида Абдуллоҳ 
10 та китоб ёзди. У ҳадис ўрганиш мақсадида дунёнинг 
тўртдан бир қисмини кезиб чиқди. (Дарвоқе, мен ҳам 
у билан бирга юрт кездим) Тижоратини кенгайтирди. 
Янги ҳовли сотиб олди. Ҳовли жуда катта бўлиб, 
минг кишини бемалол сиғдирарди. Мана салкам бир 
йилдан буён усталар девор айлантириб, уй қурмоқда. 
Абдуллоҳ ният қилган орзусига эришаяпти. Умуман 
устознинг кўрсатмалари асосида режали ишлаганимиз 
босиб ўтадиган қийинчиликларимизни енгиллаштирди. 
Устозсиз бир ҳафталик йўлни, етти йилда босиб ўтасан, 
деган гап рост экан. Бу орада устоз Абдуллоҳни чақириб 
уйланиш таклифини берди. 
Абдуллоҳнинг тўйи соддагина бўлди. Оиласи ҳақида 
батафсил айтолмайман. Чунки у алоҳида масала. Хуллас 
уйлангач ҳам илмни тўхтатмади, ишларини қолдирмади. 
Унинг Ироқда ҳам Марвда ҳам камида минг кишини 
сиғдирадиган ҳовлиси бор эди. Тижорат билан Хуросондан 
араб диёрларига, Шомга қатнаганида ўз уйида турарди. 
Ундан ташқари илм истаб ва тижорат билан юриши 
сабабли ўндан ортиқ мамлакатда уйлари бор эди. У уйлар 
бўш эмас, муҳтож ёш оилаларга берилган ва қачон борса 
ўша ерда туриш учун рухсат олинган эди (одам ўз уйини 
бировга бериб, яна ҳар замон келганида яшаб туриш учун 
рухсат сўраганини энди кўришим эди). 


27

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling