Абдухалилова лайло


Ўқитиш моделига қисқача тавсифнома


Download 1.25 Mb.
bet27/36
Sana14.05.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1458043
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   36
Bog'liq
4. Масалалар туплами, кейс ва лойиха

Ўқитиш моделига қисқача тавсифнома.
Лойиҳа асосида ўқитиш жараёнида қуйидагилар қўлланилади:
ўқитиш усуллари: лойиҳалаштириш усули, матн ва ахборот манбалари билан ишлаш, тақдимот; ўқитиш шакллари: оммавий, алоҳида, гуруҳий; ўқитиш воситалари: лойиҳа топшириғи, ўқув қўлланмалар ва маълумотномалар, услубий кўрсатмалар, компьютер технологиялари.
ЎҚУВ ЛОЙИҲАСИ: “ҚИСҚАЧА ИҚТИСОДИЙ ЛУҒАТ-МАЪЛУМОТНОМА”
I. ЛОЙИҲА ТОПШИРИҒИ

Мамлакатимизда бозор иқтисодиётини шакллантиришда ҳар бир соҳада иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ўз навбатида барча соҳаларга янгиликлар киритиш жараёнлари билан бирга олиб борилмоқда. Бу жараёнларда бизларга таниш ва таниш бўлмаган янги терминлар ҳам кириб келмоқда. Бу эса ушбу терминлар жамланмасини ўзида мужассам этган луғатларга бўлган эхтиёжни оширмоқда. Ушбу мақсадни амалга ошириш яъни луғат-маълумотномани тузиш кўп жиҳатдан уни тузиш тартиби ва тузувчиларнинг малакаларига боғлиқ.


Луғат-маълумотнома иқтисодий терминларни ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ҳолда тузилади. Луғат-маълумотномани тузишда у ёки бу термин бўйича турли қарашлар инобатга олинади.
Луғат-маълумотномада фойдаланилаётган иқтисодий терминларнинг барча маънолари ўз аксини топиши лозим. Аммо, ҳозирги кундаги мавжуд луғатларда терминларнинг мазмуни кенг ёритилмаган ва луғат тайёрлаш масаласига етарли эътибор қаратилмаяпти. Бунинг асосий сабабларидан бири ушбу муаммога жиддий эътибор қаратилмаганлиги.
Лойиҳанинг мақсади “Иқтисодиёт назарияси” фанининг биринчи 13та мавзуси бўйича луғат-маълумотнома тузишдан иборат.
Вазифалар:
1. Мавзуларни мукаммал ўзлаштириш ва иқтисодий терминлар тизимини шакллантириш .
2. Иқтисодий терминларга турли изоҳларни ўрганиш ва уларни бир тизимга солиб тўплаш.
3. Иқтисодий терминлар бўйича изоҳли луғатни алифбо бўйича тизимлаштириш.
Лойиҳанинг мақсади (нима учун яратилаяпти) барча иқтисодий фанларда фойдаланиш мумкин бўлган луғат-маълумотномани тузиш.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling