Гуруҳларнинг ишлашини баҳолаш жадвали
гуруҳ
|
Бахолаш мезонлари
|
|
Презентация (мазмуни, маъноси ва хулосаларнинг исботи учун)
Аъло – 2 балл
Яхши – 1,5 балл
Қониқарли – 1 балл
Қониқарсиз – 0,5
|
Муаммоли масаланинг ечими учун (тўғрилиги ва ечимнинг кетма-кетлиги учун)
Аъло – 2 балл
Яхши – 1,5 балл
Қониқарли – 1 балл
Қониқарсиз – 0,5 балл
|
1
|
|
|
2
|
|
|
|
|
|
Г.Т.МИНАВАРОВА, М.Ш. ХАЛИЛОВ
“Иқтисодиёт назарияси” фанидан
ЛОЙИҲА АСОСИДА ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Ўқув лойиҳаси:
“Қисқача иқтисодий луғат-маълумотнома”
ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯ
Фаннинг номи: “Иқтисодиёт назарияси”.
Мавзунинг номи: “”Иқтисодиёт назарияси” фанининг 1-2-бўлими” (13 та мавзу).
Иштирокчилар: бакалавриат босқичи барча йўналиши, 1-курс талабалари.
Ўқитишнинг мақсади: ўқув курси бўйича эгалланган билимларни чуқурлаштириш мақсадида луғат-маълумотнома тузиш бўйича малака кўникмаларини шакллантириш.
Режалаштирилаётган ўқув натижалари: иқтисодий тушунчаларнинг мазмунини тушунади ва англаб етади; иқтисодий терминларни ўзига хос жиҳатларни ажрата олади; иқтисодий терминларни ўзлаштиради; луғат тузиш кўникмаларига эга бўлади, иқтисодий луғатдан ўқиш давомида ва амалиётда фойдаланади.
Лойиҳалаштириш фаолияти бўйича қуйидаги амалий кўникмаларга эга бўлади: мақсад қўйиш ва вазифаларни аниқлаш; вазифаларни амалга оширишдаги усулларни танлаш ва улардан фойдаланиш; ўз фаолиятини режалаштириш; маълумот манбаларини аниқлаш, тизимга келтириш ва таҳлил этиш; натижаларни талаб даражасида расмийлаштириш, тақдимотга тайёрлаш ва керакли кўринишда тақдим этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |