Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


ОДАМЛАРНИНГ БИРЛАШУВГА ВА


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/77
Sana24.11.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1796506
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   77
Bog'liq
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий

26. ОДАМЛАРНИНГ БИРЛАШУВГА ВА 
ЎЗАРО ЁРДАМГА ЭҲТИЁЖИ
БОРЛИГИ ҲАҚИДА СЎЗ
Ҳар бир инсон табиатига кўра ўз эҳтиёжлари-
ни қондириш ва камол топиши учун жуда кўп 
нарсаларга (кийим­кечак, озиқ­овқат, уй­жой, 
китоблар, устозларга, дўстларга) эҳтиёжи бор. 
Инсон барча зарур нарсаларни бир ўзи ҳосил қила 
олмайди, буларни топиш учун у турли касбдаги 
одамларнинг хизматига муҳтожлик сезади. Бошқа 
инсонлар ҳам шундай ҳолатда бўладилар. Инсон-
лар ўз эҳтиёжларини қондириш ва камол топиш 
учун жамоага ва жамиятга бирлашувлари зарур 
бўлади. Бу жамоада ҳар бир шахс ўз табиатига, 
истеъдоди ва қобилиятига яраша касб­ҳунарларни 
ўрганиб, ҳар кун ўз санъатида (ҳунарида) камо-
лотга етишга ҳаракат қилади. Шу сабабли (турли 
миллат ва турли динга мансуб) турли жойларда 
яшовчи одамлар турли жамиятларга бирлашади-
лар. Бу жамиятлар баъзилари тўлиқ, баъзилари 
тўлиқсиз бўладилар. Тўлиқ жамиятлар уч турли: 
буюк жамоа, ўртача жамоа ва кичик жамоа. 
Буюк жамият – ер юзидаги барча жойлар ва 
яшовчи одамлар жамоаси. Ўртача жамият – бирор 
халқни ташкил этади. Кичик жамият – у ёки бу 
шаҳар аҳолиси бирлашмаси. 
Тўлиқсиз жамиятлар – қишлоқ, маҳалла ва оила 
жамоалари. Оила – энг кичик жамият. Маҳалла ва 
қишлоқ шаҳарга қарашли бўлиб, қишлоқлар жа-
моаси шаҳар аҳолисига (маҳсулот етказиш учун) 
хизмат қиладилар. Маҳалла эса шаҳарнинг бир 
қисми, кўча – маҳалланинг бир қисми. Уй (ҳовли) 
кўчанинг бир қисми. Шаҳар – мамлакатнинг бир 
қисми. Халқлар турли мамлакатлардан иборат 
бутун дунё жамиятидир.


239
Энг яхши неъматлар ва энг мукаммал нарса-
лар шаҳардан топилади. Бундан кичик жамият-
лар ва (мактаб, мадрасалар, турли устахоналар 
йўқлиги сабабли) камолотга етиш имконияти 
камроқ. Ноз­неъматлар табиати шундайки, улар 
эркин истак­ирода ва эркин танлов билан ҳосил 
қилинади. Ёмонликлар ҳам эркин истак ва эркин 
танлов билан содир қилинади. (Истак, ниятлар 
яхши бўлса) шаҳар аҳолиси маънавий камол то-
пиб, бахт­саодатга етиша олади. 
Ҳақиқий бахт­саодатга етишув йўлида бир­бир-
ларига ёрдам бериб яхши, гўзал иш амаллар қи-
лувчи одамлар яшайдиган шаҳар фозила шаҳар, 
яъни фозил одамлар шаҳаридир. 
Барча шаҳарларда бахт­саодатга етишув йўли-
да гўзал, хайрли ишларга бир­бирига ёрдам берув-
чи халқлар фазила, яъни фазилатли халқлардир.
Инсон барча аъзолари солим, бутун, муккамал 
ишлаб турганида соғлом бўлганидай, барча аҳо-
лиси гўзал яхши хулқли, яхши ишлар ва бир­би-
рига ёрдам берувчи шаҳар ҳам фозил одамлар 
шаҳридир. Бадан аъзолари табиатан вазифасига 
кўра бири­биридан фарқланади, ҳамма аъзолар 
қалбга, юракка бўйсунади. Юрак­раис аъзога 
яқинлиги жиҳатидан ҳам турли мавқе, даражалар-
га эгадир. Баъзи аъзолар юракка бошқа бир аъзо 
воситасида боғланади. Юракка воситасиз боғлан-
ган аъзолар воситали боғланган аъзолардан кўра 
мавқеи баландроқдир. Булар иккинчи даражали 
аъзолардир. Шундан сўнг учинчи ва тўртинчи да-
ражали аъзолар бор. Яна шундай аъзолар борки, 
улар бошқа ҳеч бир аъзони бошқармайди. Шаҳар 
жамиятининг ҳам раис узви­аъзоси, унга яқин 
аъзолар (вазирлар, ҳокимлар), булардан қуйи ту-
рувчи аъзолар бор. Шу жиҳатдан шаҳар жамияти 
бошқарувчилари ўзаро фарқланади. 


240
Шаҳар – жамиятлар раисининг вазифаларига 
кўра яқинлари бор. Булар раиснинг мақсадига 
хизмат қиладилар. Қуйидаги мансабдорлар раис-
нинг мақсадига хизмат қилувчи мансабдорларга 
хизмат қиладилар. Раис аъзога яқин хизматчилар 
биринчи даражали хизматчилардир. Буларга хиз-
мат қилувчилар эса иккинчи даражали хизматчи-
лардир. Шу тартибда учинчи, тўртинчи ва ундан 
ҳам қуйи даражали хизматчилар бор. Охирги да-
ражада бўлган хизматчилар оддий фуқаролардир. 
Аммо бадан аъзоларининг даража ва тартиблари 
табиий бўлиб, ҳар бир аъзо ўз вазифасини бажа-
ришда инсонлар жамиятига нисбатан яхшироқ тар-
тибда хизмат қиладилар. Шаҳар давлат жамиятида 
раис­аъзо ҳам, унга яқин ва ундан узоқ аъзолар бу-
тун шаҳар фаровонлиги учун хизмат қилишда ўзича 
табиий ва тартибли бўлавермайди. Шаҳар жамия-
ти аъзолари даражаси ва мавқеларидан ташқари 
табиати ва қобилиятлари, эркин истак иродалари 
турлича, санъат­ҳунарлари ҳам турлича бўлади. 
Баъзи инсонлар бадани аъзолари эса эркин ўз ирода 
истагича ҳаракат қилолмайди, қуйи аъзолар юқори 
аъзоларга беғараз хизмат қилади. 
Жамият қуйи табақаларининг ишлари кичик-
лигининг сабаби ё уларнинг паст мавқеи билан 
боғлиқ ёки баъзи аъзоларнинг иши бошқа аъзо-
ларнинг ишига нисбатан кам фойдалироқ ёки 
енгилроқ эканлигидандир. Бу фикрлар шаҳар 
(давлат) жамиятига ҳам, ҳар қандай жамоа бир-
лашмаларига ҳам тааллуқлидир. Шаҳар (давлат) 
жамиятининг барча таркибий қисмлари бир ин-
сон вужудининг турли аъзолари фаолияти каби 
ўзаро мувофиқлашган бўлиши зарур. Жамиятнинг 
барча аъзолари ҳар бири ўз мавқеидаги ишлари, 
ҳаракатлари билан шаҳарнинг биринчи бошлиғи-
нинг (давлат, мамлакат фаровонлигини ошириш 
йўлида) мақсадини амалга оширишда ўз ҳисса-
ларини қўшади.


241

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling