Массаж (араб. қўл тегизмоқ) даволаш усули; тана ёки бирор аъзога махсус усулда таъсир этиш. Қўл билан бажарилади, баъзан асбоблар ишлатилади (вибромассаж)


Download 12.52 Kb.
Sana08.05.2023
Hajmi12.52 Kb.
#1444313
Bog'liq
26.Массаж


МАССАЖ (араб. — қўл тегизмоқ) — даволаш усули; тана ёки бирор аъзога махсус усулда таъсир этиш. Қўл билан бажарилади, баъзан асбоблар ишлатилади (вибромассаж). Массажнинг организмга таъсир механизмида нерв ва гуморал омиллар муҳим роль ўйнайди. Массаж таъсирида терида биологик фаол моддалар ҳосил бўлиб қонга тушади, улар томир реакцияларида, нерв импульсларини ўтказишда ва б. да катнашади. Массаж бевосита таъсир қилган жойида тўқималарга механик таъсир ҳам кўрсатиб, лимфа, қон, тўқималар орасидаги суюқлик циркуляцияси кучаяди. Натижада кон ва лимфа димланиши йўқолиб, моддалар алмашинуви ва Массаж қилинаётган жой териси орқали нафас олиш кучаяди. Массаж юрактомир системаси ишини яхшилайди. Капиллярни кенгайтириб, Массаж қилинаётган соҳанигина эмас, балки ундан узоқдаги тўқималарнинг ҳам (рефлектор йўл б-н) қон билан мўл таъминланишига имкон беради: қоннинг артерия ва веналардан оқиши ривожланади. Массаж муолажасидан сўнг умумий аҳвол яхшиланади, чарчоқ йўқолади.
Download 12.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling