Остеохондроз касаллиги — сабаблари, турлари ва даволаш усули


Download 59.5 Kb.
bet1/4
Sana23.04.2023
Hajmi59.5 Kb.
#1386151
  1   2   3   4
Bog'liq
Остеохондроз касаллиги


Остеохондроз касаллиги — сабаблари, турлари ва даволаш усули
Ушбу патологик ҳолатларни келтириб чиқарувчи омилларнинг турли-туманлиги, клиник кўринишларининг хилма-хиллиги, тез-тез қайталанувчанлиги, асоратларининг оғирлиги ва сурункали кечиши сабабли беморларда соғлом турмуш фаолиятини чекланиши ва аксарият, фаол меҳнат фаолиятини юритувчи ёшларда ногиронликка олиб келиши, бу борадаги кўплаб даволаш-реабилитация ҳамда ногиронлик масалаларини ўрганиш нақадар долзарб эканлигини тасдиқлайди. Умуртқа касалликлари маълум бир макон ва худудий чегара танламаслиги сабабли, Ўзбекистон шароитида ҳам кўпинча оғир ногиронликни келтириб чиқарувчи патологиялардан бири ҳисобланади.

Дунё олимларининг кузатишича, сайёрамиз аҳолисининг 85 фоиздан кўпроғи умуртқа поғонаси остеохондрозидан азоб чекади. Айни вақтда бу хасталик аксарият ҳолларда кишиларни бора-бора меҳнатга лаёқатсиз қилиб қўймоқда. Масалан, Япония, Швесия, Англия, Чехия ва Словакияда давлатларида умуртқа остеохондрози касалликлари асоратлари туфайли ногиронлик кўпайган. Беморларнинг асосий қисми текширилганда уларнинг хасталиги умуртқа поғоналари орасидаги гардиш (диск) билан боғлиқ экани маълум бўлди. Шуни ҳисобга олиб кейинги йилларда беморларни самарали даволаш усуллари ишлаб чиқилди ва тиббиётда «вертебрология» йўналиши шаклланди. Эндиликда кўпгина мамлакатларда, хусусан бизда ҳам остеохондрозни даволаш бўйича юқори самара берадиган вертебрология илмий-амалий марказлари иш юритади.


Остеохондроз юзага келиши сабаблари
Маълумки, остеохондроз асосан оғриқ белгиси билан кечади. Оғриқлар келиб чиқишининг бош сабаби умуртқа поғоналари орасидаги гардишнинг лат ейиши, жароҳатланишидир. Яъни, ўта оғир юк кўтариш ёки бел соҳасининг яллиғланиши натижасида умуртқа поғонаси фаолияти издан чиқади.
Шунингдек, умуртқа поғонаси канали ичидан орқа мия ўтадиган тирқишнинг торайиб қолиши (стеноз), спонделоартроз ривожланишдаги нотабиий ҳолат – спондилолистез, умуртқа поғонасидаги яллиғланиш таъсирида ҳосил бўлган шишлар бел соҳасида кучли оғриқни келтириб чиқаради.
Тиббиёт амалиётида умуртқа поғонасининг кўкрак қисми, бел ва думғаза атрофи ҳамда бўйин соҳаси остеохондрозлари фарқланади. Умуртқа поғонасининг кўкрак қисми остеохондрози жуда суст оғриқлар билан кечиб, беморни унчалик безовта қилмайди. Лекин ўз вақтида олди олинмаса, бошқа касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Масалан, бемор ойлаб-йиллаб ўт-тош хасталикларини даволанади, лекин текшириб кўрилса, бу касалликка « туртки» берган кўкрак остеохондрози бўлиб чиқади.

Download 59.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling