Остеохондроз касаллиги — сабаблари, турлари ва даволаш усули


Бўйин остеохондрози синдромлари


Download 59.5 Kb.
bet3/4
Sana23.04.2023
Hajmi59.5 Kb.
#1386151
1   2   3   4
Bog'liq
Остеохондроз касаллиги

Бўйин остеохондрози синдромлари

Умуртқа поғонасининг бўйин қисмида жуда кўп нервлар ва қон томирлари мавжудлиги сабабли бўйин остеохондрози кечишига қараб турли кўринишларда ташхисланади.
Оғриқли синдром умуртқалардаги нерв толаларининг қисилиши (компрессия) туфайли содир бўлиб, бунда оғриқ бўйин, елка ва қўлга тарқалади. Баъзан оғриқ енгил даражада, худди «ток урган»дек бўлиши мумкин. Бемор йўталганда, қўлини қимирлатганда, бўйнини ён тарафга бурганда зўраяди.
Спинал синдром эса умуртқадаги диск чурраси билан боғлиқ ҳолда кечади. Чунки диск чурраси бўйин соҳасидаги орқа мияни қисиб қўяди. Оқибатда мутахассис шифокорлар «дискоген миелопатия» деб атайдиган оғир ҳолат юзага келади. Беморда сезгининг бузилиши, қўл-оёқлар фалажланиши, қувватсизлик рўй беради. Бу дарда аёллардан кўра эркакларда кўпроқ, айниқса 50 ёшдан ошган кишиларда кузатилади.
Вегетатив синдром кузатилганда беморларнинг бўйин ва елка қисмидаги доимий оғриқ, қўлларнинг совиб кўкимтир тусга кириши, мушукларнинг атрофия (озиш)га учраши безовта қилади. Бу синдром кечишида беморнинг боши оғрийди, тез асабийлашадиган бўлиб қолади, хотираси сусаяди.
Кардиал синдром бўйин остеохондрозида муҳим аҳамиятга эга. Кўп ҳолларда ушбу касаллик даврида юрак соҳасида оғриқ кучаяди, айрим шифокорлар эса буни стенокардия (кўкрак қисиши) ёки миокард инфарктининг бошланғич даври деб нотўғри ташхислайдилар. Аслида бу синдромни «бўйин стенокардияси» дейиш мумкин, чунки бунда бемор бошини бурганида, қўлини юқорига кўтарганда ёки акса урганида юрак соҳасидаги оғриқ кучаяди, хуруж эса 1,5 2 соатча давом этади.
Бўйин остеохондрози асосан новокаинли блокада қўлланилади. Блокада туфайли вақтинча оғриқ камаяди, мушаклар юмшайди, қисилиб турган нервлар ва қон томирлар фаолияти меёрга қайтади. Шунинг учун ҳам блокада қилиш муолажаси (буни фақат мутахассис шифокор бажаради) ҳам симптоматик даволаш чораси ҳисобланади.
Уқалаш (массаж) ва даволаш (бадантарбия) машқлари эса бўйин-елка соҳасида қон айланишини яхшилайди, мушаклар тонусини меёрга келтиради. Бунда бўйин остеохондрози анча енгил кечади ва беморни ортиқча безовта қилмайди.
Физиотерапевтик усуллар (яъни электрофарез, ултратовуш, Бернер токлари, индуктотермия, парафинли апликация) бемор учун жуда фойдали, бундай даво муолажалари амбулатория-поликлиникалар шароитида ҳам амалга оширилади, бу эса беморга анча қулайлик яратади. Агарда юқоридаги даво усуллари беморга наф бермаса, масалан, бемор бош миясида қон айланиши бузилиши, орқа мия қисилиши, қўл-оёқлар фалажланиши ҳолатларида жарроҳлик амалиёти қўлланади.


Download 59.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling