Аффин хромотографияси


Download 1.55 Mb.
bet1/42
Sana31.01.2024
Hajmi1.55 Mb.
#1829064
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
Аффин хроматография қўлланма 2023


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Аффин хроматография


(Ўқув қўлланма)

Тошкент – 2023
Аффин хромотография
Ўқув қўлланма
Хозирги кунда замонавий биотехнологияда энг самарали усуллардан бири аффин хромотографияси хисобланади. Ушбу хроматография турли моддаларни юқори даражада тозалаш имконини беради. қўлланмада бир-бирига ўхшаш доирадаги мутахассислар учун, айниқса, биологик ўзига хосликнинг асослари курси ва йўналиши бўйича кенг тарзда илмий тадқиқот, лаборатория ишларини олиб бараётган ходим, ўқитувчи, магистр талабалар учун керакли маълумотлар келтирилган.
Ушбу ўқув қўлланма биотехнология мутахассислигида «Аффин хроматография»танлов фанини бўйича таҳсил олаётган магистрлар учун шунингдек, биополимерларни тозалаш муаммолари билан шуғулланувчи тадқиқотчилар учун ҳам жуда фойдали манба бўлиб хизмат қилади.


Тузувчи: б.ф.д. проф. Ташмуҳамедова Ш.С.


Маъсул муҳаррир:
Тақризчилар: б.ф.д. Р. Қурбонназарова
б.ф.д. проф.Л.С.Кучкароваа
Мазкур ўқув қўлланма Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Ўқув-услубий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган.( -сонли баённома)
Кириш
Биологик фаол моддаларни биологик манъбадан оддий методлар билан ажратиб олиш, кўп ҳолларда тадқиқ этилаётган объектлар таркибида уларнинг камлиги ҳисобига қийинлашади. Шу учун турли биологик фаол моддаларни биологик манъбадан ажратиб олишда, полимер матрицага маълум бир моддани, яъни лигандни специфик боғлаш орқали амалга оширишга асосланган аффин хромотографиясини қўллаш шубҳасиз устунликларга эгадир. Шу сабабдан сўнгги вақтларда замонавий биотехнологиянинг энг самарали усулларидан бири аффин хромотография усули бир қатор тадқиқотларда кенг қўлланилиб келинмоқда.
Аффин хромотография нафақат паст молекулали бирикмаларни ажратиб олиш балки, специфик комплексларни ўрганиш, улардан маълум мақсадда фойдаланиш имкониятини ҳам беради. Масалан, ферментлар уларнинг субстратлари комплекси ва ингибиторлари билан, ёки антиген – антитана, гормон – рецептор, углевод ва гликопротеинлар, шунингдек, токсинларни турли хил бирикмалар билан ўзаро таъсирлашишини ўрганиш моддаларни биологик спецификлигига асосланган бўлиб, ушбу фаол моддалар кўпгина бошқа бирикмаларни аниқлаш, ажратиш, тозалаш имконини беради. Шу сабабли, аффин хромотография биологик спецификликни назарий асосларини ўрганиш учун муҳим хисобланади.
Аффин хромотография усулини биотехнологияда самарали қўллашда олинган аффин адсорбентларниннг ўзига хос хусусиятлари асосий аҳамият касб этади. Улар ичида энг муҳими специфик сорбция хисобланиб, ушбу хусусият биоспецифик жараённи амалга оширишда катта ўрин тутади. Бу ўз навбатида матрица танлашда, унга кимёвий фаол гуруҳларни киритишда, тикувчи агентни танлашда, иммобилизация қилишда лигандларнинг табиатига нисбатан ўзига хос талабларни қўяди.
Биоспецифик сорбентлар учун ишлатиладиган матрица сирти, юқори сиғимга, очиқ ва катта тешикли тузилишга эга бўлиши, аффин сорбент синтези вақтида, шунингдек кимёвий реакциялар ўтказиш шароитида доимий бўлиши, узоқ муддат паст ҳароратда (-30 0С) сақланганда ҳам доимий бўлиши шарт. Аффин хромотографияни амалга ошириш мақсадида ишлатилган турли матрицалар маълум. Масалан, агароза, целлюлоза, декстран, полиакриламид, трисакрил, гидроксилметилакрилат геллар, поливинилэтилен, метакриламид, пентиленбисакриламид, глицидилметакрилат ва аглимидецил эфири сополимерлари, алюминлар, силикагель, шиша ва бошқалар. Шунингдек, лабораторияда полимер чиқиндиларидан полиамид (капрон) асосида олинган аффин сорбентлар ва турли фирмалар тақдим этган сорбентлар ҳам бугунги кунда хроматографияда қўлланилган ва қўлланилмоқда.
Хроматографияда матрица сифатида қўлланиладиган полиамид ҳар тарафлама қулайлиги билан ажралиб туради, уни осонгина оддий органик ёки онорганик кислоталар билан фаолллаштириш мумкин. Бунда юқори ҳароратда полиамид сиртида реакцион хусусиятга эга аминогуруҳлар шаклланади.
Лигандни матрицага адсорбциялаш ёки тикиш учун бириктирувчи агентлар муҳим ахамиятга эга. Бундай вазифани бажара оладиган бирикмалар жуда кўп: n – бензохинон, бис – (диабензидин), 3,6- бис – (меркуриметил) диоксанлар, цианурхлорид, дифтордифенилсульфон, гексаметилен – бис – (малеимид), гексаметилендил зоцинат, сувда эрувчи карбодиимидлар ва бошқалар. Шу билан бирга тикувчи сифатида яна аминогуруҳлар орқали бирикиш жараёнини амалга ошириувчи, глутар диальдегидидан ҳам кенг фойдаланилади. Айнан, шу бирикма шунингдек, бошқа табиий келиб чиқишга эга бўлган диальдегид госсипол ҳам хроматографияда (пахта уруғларидан олинадиган) ишлатилади..
Бу ўринда шуни қайд этиш кераки, аффин хромотографияда лиганд танлаш жуда маъсулиятли вазифадир. Айнан танланган лиганднинг табиати, унинг хусусияти аффин хромотографиянинг юқори самарадорлигини таъминлайди. Лигандлар сифатида турли хил табиий ва кимёвий бирикмалар, биополимерлар, вируслар ва ҳужайралар ишлатилиши мумкин. Лиганд сифатида нордон протеиназаларни биоспецифик тозалаш учун буқанинг зардобли альбуминини қўллаш ёки турли манбалардаги фосфолипидларни ажратишда унга мос аффинантларни қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling