Остеохондроз касаллиги — сабаблари, турлари ва даволаш усули
Елвизак ва захдан сақланинг
Download 59.5 Kb.
|
Остеохондроз касаллиги
Елвизак ва захдан сақланинг
Умуртқа поғонаси остеохондрозининг олдини олиш мақсадида қуйидаги тавсияларга амал қилиш лозим: бир жойда узоқ вақт муқим ўтиришдан сақланинг ва иш оралиғида ўн-ўн беш дақиқа дам олиб, ҳаракатли енгил машқларни бажариб туринг; агар узоқ йўлга кетаётганда транспортда тик туришга тўғри келса, қорин мушакларини таранглаштиринг, шунда умуртқа поғонасига оғирлик тушмайди; дам олаётганингизда ҳам узоқ вақт гавдангизни эгиб ўтирманг ва уни тик тутиб ўтиришга ҳаракат қилинг; тунда ухлайдиган тўшагингиз бироз қаттиқроқ бўлгани маъқул; белни елвизакдан, совуқ ва захдан асранг. Изғиринли кунларда белга жунли боғлама (бандаж) ёки сиқиб турувчи мослама (корсет) тақиб юриш фойдалидир. Умуртқа поғонасини қанчалик эҳтиётласангиз, у сизга шунчалик кўп вақт хизмат қилади ва соғлом бўлишингизни таъминлайди. Унутмангки, остеохондрозни даволашда тўғри овқатланиш ҳам муолажаларнинг фойдалилигини оширишга хизмат қилади. Энг аввало тамаки чекишдан воз кечинг. Чунки никотин умуртқа поғонаси ёнидан ўтган катта-кичик томирларнинг торайишига сабаб бўлади ва натижада умуртқалараро гардиш тўла озиқлана олмайди. Шўр, ўткир таъмли ва қовурилган овқатлар ҳамда аччиқ дамланган чойни чекланган миқдорда истеъмол қилинг. Муолажа олаётганда ялпиз, тоғрайҳон, дўлана, наъматак дамлаб ичиш жуда фойдали ҳисобланади. Овқатларга лавр барги, шивит, петрушка, қалампирмунчоқ қўшинг, калийга бой мева-сабзавотлар (масалан, туршак, олхўри қоқиси, майиз, шафтоли, ўрик, картошка, карам, бақлажон), шунингдек таркибида магний элементи кўп бўлган маҳсулотлар (соя, сули ва гречиха ёрмалари, буғдой кепаги, бодом, ёнғоқ)ни тез-тез истеъмол қилб туринг. Бўйин остеохондрозини даволашга ёрдам берадиган махсус машқларни шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда уй шароитида бажарсангиз бўлади. Масалан: ўтириб ёки тикка турганча бошингизни пастга энгаштириб, иякни кўкракка теккизишга ҳаракат қилинг. Шу билан бирга кўзингиз иложи борича бўйн томонга қарасин. Ростланаётиб нафас олинг, бир зум танаффус қилиб, нафас чиқариб яна бошингизни пастга эгинг. Машқларни шошилмай 10 марта такрорланг; тикка туриб пешонангизни деворга тиранг ва 10 15 сония қимирламай деворга бошингизни босинг. Худди шу машқни бошингизнинг гардан, ўнг ва чап қисми билан такрорланг; тик турганча бармоқларингизни бошингизни энса қисмига қўйиб, тирсакларни бирлаштиринг. Сўнгра иягингизни билакка теккизишга ҳаракат қилинг. Бармоқларни қимирлатмай билакларни иложи борича тепага кўтаринг. Бўйнингизни чўзган ҳолатда 10 15 сония туринг; бурнингизни қалам деб тасаввур қилинг. Ўтирган ҳолда бурун-қалам билан 0 дан 9 гача бўлган рақамларни ва 9 дан 0 гача бўлган сонларни «ёзинг». Бундай машқларни бажариш мувозанатни сақлайдиган вестибуляр аппаратга ҳам фойдали; ерга қорнингиз билан ётиб, қўлларингизни тана бўйлаб чўзинг ва кафтларни тепага қаратинг. Бошингиз билан олдинга қаранг. Танани бўш қўйиб бошингизни секин-аста ўнгга қаратинг ва қулоғингиз ерга тегсин. Кейин дастлабки ҳолатга қайтиб, чапга худди шу тариқа буринг. Машқни камида 10 марта қайтаринг. © Алишер САТТОРОВ, тиббиёт фанлари доктори. Download 59.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling