Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


РУҲЛАРНИНГ БИР-БИРИ БИЛАН


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/77
Sana24.11.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1796506
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   77
Bog'liq
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий

30. РУҲЛАРНИНГ БИР-БИРИ БИЛАН 
ҚЎШИЛИШИ ҲАҚИДА СЎЗ
Одамларнинг бир авлоди ўлиб кетгач, уларнинг 
жисмлари йўқ бўлиб кетадию, аммо уларнинг 
руҳлари вужуд (қафаси)дан қутулиб, саодатга эри-
шадилар. Сўнг бошқа вужудлар уларнинг ўрнини 
эгаллаб, улар қилган ишларни қиладилар. Бу авлод 
одамлари ҳам дунёдан ўтгач, худди шундай йўл 
билан руҳлари аввалгиларнинг изидан бориб, қиё-
фалари (феъл ва фазилатлари) қуввати ва сифати 


252
ўхшаш, яқин руҳлар билан қўшилишлари мумкин. 
Аммо бир қанча ўхшаш руҳлар бир­бири билан 
қўшилганларида ҳар қанча кабир (улкан) бўлсалар 
ҳам (жисмсизлиги туфайли) маконда бир­бирини 
сиқиб чиқармайдилар. Чунки улар ҳеч қачон ма-
конни эгалламайдилар ва руҳларнинг қўшилувлари 
таналарининг қўшилувидай юз бермайди.
Ўзаро яқин (кўнгил яқин) руҳларнинг қанчалик 
кўпчилиги бир­бири билан қўшилса, улар шунча 
кўп ҳузур­ҳаловатга эришадилар. (Кўнгил яқин 
руҳлар бу дунёда, тириклигида бир­бирига яқин-
лашганларида ҳам роҳат­фароғатга эришадилар 
М.М.). Ҳар бир янги келган руҳ ўзига ўхшаш 
аввалги руҳ билан қўшилганида ҳузур­ҳаловат 
янада ортади. Шунингдек, кейин келган (ўхшаш) 
руҳлар қўшилганида аввалги руҳларнинг ҳузур­ҳа-
ловати ҳам янада ортади. Чунки ўз моҳияти (маъ-
носи)ни топган аввалги руҳ кейин келган ўхшаш 
руҳларнинг моҳиятларини қайта­қайта топишдан 
роҳат­фароғати яна ва яна ортаверади. Руҳлар си-
фатларининг бундай ўзаро қўшилиши оқибатида 
уларнинг (ақлий) қувватлари миқдор жиҳатдан ҳам 
тобора ортади. Бундай ҳолатни яна юқорида айтга-
нимиз хаттотнинг узоқ машқ давомида нақшдаги 
маҳорати ортгани сари бу машғулотдан оладиган 
завқ­шавқи ҳам ортиб боришига ўхшатиш мумкин. 
Хаттот изчил равишда маҳорати ортганида ўзи 
ҳам баркамоллашиб борганидай, руҳлар ҳам изчил 
равишда бир­бирига қўшилганларида (маънавий) 
кучлари ортиб, баркамоллашиб боради. Руҳларнинг 
бир­бирига чексиз қўшилавериш имкони бўлгани 
учун ҳар бир руҳнинг бошқалари билан чексиз 
қўшилаверишидан оладиган ҳузур­ҳаловати ҳам 
чексиз ортиб бораверади.
Биздан аввал (бу дунёдан) кетган авлодлар­ 
аждодларимизнг руҳларининг аҳволоти ҳам худди 
шундайдир.


253

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling