Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


 Мусиқа илмини келтириб чиқарган сабаб-


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/77
Sana24.11.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1796506
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   77
Bog'liq
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий

4. Мусиқа илмини келтириб чиқарган сабаб-
ларни билиш ҳақида сўз.
Мен тасдиқлайманки, субстанция ҳаракатга 
эга бўлгандан сўнг овозга ҳам эга бўлди ва бу 
овоз уч турга бўлинади, хусусан, баланд, паст ва 
ўртанча. Бундай овозлар ҳақида бизга номаълум 
бўлган нарса қолмаслик даражада баланд, паст 


272
ва ўртанча овозларни билишга қаратилган илмга 
эҳтиёж туғилди. Бу овозлар тўғрисидаги илмдир.
Бу илм шу маънода фойдалики, у ўз мувоза-
натини йўқотган (одамлар) хулқини тартибга 
келтиради, мукаммалликка етмаган хулқни му-
каммал қилади ва мувозанатда бўлган (одамлар) 
хулқининг мувозанатини сақлаб туради. Бу илм 
тананинг саломатлиги учун ҳам фойдалидир, чун-
ки тана касал бўлса, руҳ ҳам сўлади, тана тўсиққа 
учраса, руҳ ҳам тўсиққа учрайди. Шунинг учун 
овозларнинг таъсири билан руҳни соғайтириш 
ёрдамида тана соғайтирилади, руҳ эса ўз кучла-
рининг тартибга солиниши ва ўз субстанциясига 
мослаштирилиши орқали соғаяди. Бу илмнинг уч 
асоси бордир: банд, мелодия (оҳанг) ҳамда куй ва 
бошқа аъзолар ҳаракати. Банд ақлий тушунча-
ларни маълум тартиб­тенгликка келтириш учун 
кашф қилинган, мелодия паст ва юқори овозларни 
маълум тартиб­тенгликка солиш учун кашф этил-
гандир, бу ҳар икки асос эшитиш сезгисига бўйсу-
нади. Қўл ва (баданнинг) бошқа аъзолари ҳаракати 
кўриш сезгисига бўйсунган; улар шундай ва ўзаро 
таққослаб кўриш лозим бўлган шунга ўхшаш ҳара-
катларни банд ва овоз билан мослаштириб туриш 
учун яратилгандир. Қўл ва (бадан) аъзоларининг 
ҳаракати ҳақидаги илм бу икки муҳим сезгига, 
яъни эшитиш ва кўришга бўйсунади. Шундай 
қилиб, мусиқа илмининг қаердан ва қандай қилиб 
келиб чиққанлиги аниқланади.
Бу билан педагогик, яъни тарбияловчи илмлар 
деб аталувчи илмлар тугайди. Юқорида (кўрсатиб 
ўтилган) тўрт илм шунинг учун ҳам тарбияловчи 
илмлар деб аталадики, улар бу илмларни ўрганув-
чини тарбиялайди, уни янада нафис қилади ва 
унга сўнгги илмларни ўрганишнинг йўл­йўриқла-
рини кўрсатади.


273

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling