Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


 Худони билиш тўғрисидаги илм бўлмиш


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/77
Sana24.11.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1796506
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   77
Bog'liq
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий

6. Худони билиш тўғрисидаги илм бўлмиш 
илоҳиётни келтириб чиқарган сабабни билиш 
ҳақда сўз.
Мен тасдиқлаб айтаманки, биз юқорида эслаб 
ўтган ва моҳиятини кўриб ўтган олий субстанция 
бизни унинг массаси ва унинг ўзини ўрганишга 
олиб келади. Шундай қилиб, осмон субстанцияси 
ва унинг ичидаги субстанциялар, хусусан, юл-
дузлар, уларнинг жойлашувидаги тафовутлар ва 
тенгсизлик ўлчовлари ҳақидаги илм вужудга кел-
ди. Табиат ҳақидаги илм шу йўсинда келиб чиқди.
Шундан сўнг бу субстанциянинг ижодкори 
борми ёки уни ижодкорсиз ҳам тасаввур этиш 
мумкинми, у абадийми деган масалаларга ҳамда 
муҳокама юритишда машқ қилмаган, илмларни 
ўрганмаган, табиат ҳақидаги илмни ҳам, ман-


275
тиқий асослашни ҳам билмайдиган одамлар тас-
диқлаганидек, бу субстанциядан олдин ҳам, сўнг 
ҳам ҳақиқатда ҳеч нима йўқми, унинг боши ҳам, 
охири ҳам йўқми деган масалаларга ўтамиз. Бу 
масалаларни ўрганиш худони билишнинг ҳамма 
(Худо) томонидан субстанция ва акциденциянинг 
яратилганлигига иқрор бўлишнинг сабаби бўлади. 
Бундан Худо мавжудотига олиб келувчи ва уни 
билишга ундовчи фикр келиб чиқади, чунки у бор-
дир. Бу илм табиатдан юқори турган илм – мета-
физика ёки илоҳият илми деб юритилади. Бу илм 
барча илмларнинг якуни ва охиридир. Ундан сўнг 
бирор нарсани текширишнинг зарурияти қолмай-
ди, бу ҳар қандай тадқиқотнинг мақсадидирки, 
бундай тадқиқот осойишталик ҳолатига келади.
Юқоридагилардан илоҳиёт илмининг қандай 
вужудга келганлиги ва келиб чиққанлиги маълум 
бўлади. Шунингдек, ундан олдин келувчи бошқа 
илмларнинг ҳам қаердан келиб чиққанлиги маъ-
лумдир. Маълумки, улар сезгилар орқали қабул 
қилинувчи ва ақл орқали охиригача билинувчи 
субстанция ва у билан бирга бўлувчи акциденция­
ларнинг жойлашуви муносабати билан вужудга 
келгандир.
II БОБ
Юқорида айтганларимизнинг ҳаммасини фикр­
ни қандай ифодалаш, қандай таълим бериш ва 
қандай таълим олиш (масалалари)дан мавҳумлаш-
ган ҳолда умумий муҳокама ёрдамида топдик. Қан-
дай қилиб таълим бериш ва таълим олиш, фикр ни 
қандай ифодалаш, баён этиш, қандай сўраш ва 
қандай жавоб бериш (масаласи)га келганимизда, 
бу ҳақдаги илмларнинг энг биринчиси, жисмларга, 
яъни субстанция ва акциденцияларга исм берувчи 
тил ҳақидаги илмдир деб тасдиқлайман.


276
Иккинчи илм грамматикадир: у жисмларга бе-
рилган исм (ном)ларни қандай тартибга солишни 
ҳамда субстанция ва акциденциянинг жойлашиши-
ни ва бундан чиқадиган натижаларни ифодаловчи 
ҳикматли сўзларни ва нутқни қандай тузишни 
ўргатади.
Учинчи илм логикадир: у маълум хулосалар кел-
тириб чиқариш учун логик фигураларга биноан 
қандай қилиб дарак гапларни жойлаштиришни 
ўргатади, бу хулосалар ёрдамида биз билинмаган 
нарсаларни билиб оламиз ҳамда нима тўғри ва 
нима ёлғон эканлиги ҳақида ҳукм чиқарамиз.
Тўртинчи илм шеърият илми (поэтика)дир: у 
нутқларни (яъни, сўзларни) фазилат ва изчилли-
гига қараб қандай тартибда жойлаштиришни
яъни (сўзларни) мутаносиблиги ва туроғига қараб, 
масалан, тўрттадан, олтитадан ёки саккизтадан 
жойлаштиришни ўргатади. Бу сонлар (яъни, 4, 6, 
8 тадан бўлиши) якунловчи ва бу мақсад учун энг 
муносиб сонлардир.
Шунинг учун ҳам қунт билан кузатиб муҳокама 
қилгинки, токи бу руҳингни донолик лаззатидан 
тоттиришга, ҳақиқатга муҳаббатингни қўзғо-
тишга боис бўлсин, чунки агар худо истаса, шу 
йўл билан сен айрим яширин ва ўзинг учун бахт 
келтирувчи нарсаларни тушуниб олурсан.
III БОБ
Мулоҳазаларимизнинг якуни сифатида яра-
тилган нарсаларда субстанция ва акциденциядан 
бош қа ҳеч нима йўқлигини қандай қилиб исбот-
лаш мумкинлиги устида тўхтаб ўтамиз. 
Мулоҳазаларимизнинг якуни сифатида яра-
тилган нарсаларда субстанция ва акциденциядан 
бош қа ҳеч нима йўқлигини қандай қилиб исбот-
лаш мумкинлиги устида тўхтаб ўтамиз. 


277
Мисол сифатида айтамизки, олма – бу суб-
станция, унинг қизиллиги эса акциденция, чунки 
исботлаш умумий характерга эгадир. Демак, мен 
яратилган нарсаларда олма ва унинг қизиллиги-
дан бошқа ҳеч нима йўқдир деб тасдиқлайман. Бу 
исботлашнинг (мазмуни) – барча мавжуд нарсалар 
ёки ўз зоти билан мавжуд (ёки ўз зоти билан мавжуд 
эмас) демакдир. Бу (иккига) бўлиш зиддият орқа-
ли бўлиш бўлиб, бунга кўра ўртанча (бирор ҳолни, 
яъни икки зид томоннинг ўртаси)ни фикр қилиш 
ва тушуниб олиш мумкин эмас. Ўз зоти мавжуд 
(нарсалар)ни субстанция (жавҳар) деб аталади, ма-
салан, олма ва шунга ўхшаш барча жисмлар. Ўз зоти 
билан мавжуд бўлмаган (нарсалар)ни акциденция 
(ораз) деб атаймиз, масалан, олманинг қизиллиги ва 
шунга ўхшаганлар. Бундан келиб чиқадики, барча 
вужудга келтирилган нарсалар ёки субстанция (ма-
салан, олма) ёки акциденциялар (масалан, олмадаги 
қизиллик)дан иборат бўлар экан. Биз исботламоқчи 
бўлган фикримиз ана шулардир.
Энди эса нарсаларни ижод этувчи шу нарса-
лардан ташқарида эканлигини, борлиқни тақдим 
этувчи ундан фарқ қилишлигини, бу (ижодчи) 
худо эканлигини, субстанция ва акциденцияни 
яратувчи эканлигини ва ундан бошқа худо йўқ 
эканлигини исботлаш қолди.
Лекин ёрқин белгилар ва ишонарли ғаройи-
ботларнинг мавжудлиги туфайли, бу (масала) энг 
тажрибали одамларга аниқ бўлганлиги сабабли 
биз буни исботлаб ўтирмоқчи эмасмиз, чунки бу 
бизнинг вазифамизга кирмайди.
IV БОБ
Сенга маълумки, беш материя (модда) бордир, 
яъни тупроқ, сув, ҳаво, олов ва осмон. Осмон ўз 
табиати билан ҳаракатда бўлганлиги сабабли у 


278
қолган тўрт материяни ҳаракатга келтиради, улар-
ни аралаштиради ва қўшади, осмон бўлмаганда 
эди, улар ҳаракатга келмаган бўлар эди ва ўзаро 
қўшилмас ҳам эди.
Ой ости дунёдаги субстанция ҳаракат ва бу 
материяларнинг аралашуви туфайли турли хил 
фигураларга эга бўлади; акциденция акциденция 
билан, шакл шакл билан, фигура фигура билан 
алмашинади, натижада уч бурчак тўрт бурчак 
билан алмашади, ер сувга, оқ қорага айланади 
ва бошқалар. Субстанциянинг ўзи эса ўзгармай-
ди; акциденциянинг субстанцияга ўтиши унинг 
моҳиятига зарар етказмайди; акциденцияларнинг 
алмашуви субстанцияларни парчалаб юбормайди, 
фақат унинг акциденцияси парчаланади, холос.
Осмоннинг бешинчи материя эканлигининг 
исботи шундаки, осмон совуқ ҳам эмас, иссиқ 
ҳам эмас, нам ҳам эмас, қуруқ ҳам эмас, енгил 
ҳам эмас, оғир ҳам эмас. Демак, унинг табиати 
бу тўрт материядан ташқарида экан.
Илмларнинг энг кескин бўлиниши шундан 
иборатки, улар осмон ҳақидаги илмга, осмон 
остидаги нарсалар тўғрисидаги илмга ва улардан 
ташқарида бўлган нарсалар тўғрисидаги илмга 
бўлинадилар.
Осмон қамраб олган, яъни ой ости дунёдаги 
субстанциянинг массаси олов, ҳаво, сув ва ердан 
иборатдир. Бу субстанция доим яхлитдир; фақат 
унинг тўрт сифатдан, яъни иссиқ ва совуқ, намлик 
ва қуруқликдан иборат бўлган акциденцияси 
ўзгаради, холос. Масалан, озиқ­овқат шарбати 
(аста­секин) қонга айланиб, рангини ўзгартиради, 
аммо ўзи ўзгармай қолаверади; сўнг эса у танага 
айланади; у ўзи ўзгармай қолаверса ҳам, бошқа 
фигура қабул қилади ва бошқа рангга киради. 
Шунингдек, хурмо дарахти, хурмо данаги ва одам 
ҳам ўтувчи субстанциядан иборат бўлиб, фақат 


279
фигураси ва акциденцияси ўзгаради. Шу сабабдан 
ой ости дунёсидаги субстанция ўткинчи (яъни, 
ўлиб йўқолувчи) субстанция деб аталади. Осмон 
субстанцияси эса ўзгармайди. У фақат жойини 
ўзгартиради, холос. Кўп миқдордаги фигура ва 
шаклларни қабул қилмайди. Осмон массасининг 
бу ўткинчи субстанция массасидан ташқарида 
эканлиги шу тартибда исботланади.
Булар (яъни, осмон ва ой ости субстанцияси)
дан ташқарида мавжуд бўлган нарса массага 
ҳам, материяга ҳам, акциденцияга ҳам эга эмас, у 
субстанциядан ҳам, акциденциядан ҳам ажралган 
(мустақил); бу фақат марҳаматли ва барча зотлар-
дан олий бўлган Худодир.


280

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling