Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил
Табиатшунослик илмини келтириб чиқар-
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий
5. Табиатшунослик илмини келтириб чиқар-
ган сабабни билиш ҳақида сўз. Мен айтаманки, субстанция баъзан қизаради, баъзан оқаради, баъзан узаяди, баъзан қисқаради, баъзан кўпаяди, баъзан камаяди, баъзан туғила- ди, баъзан ўлади, баъзан касал бўлади, баъзан соғаяди – шундай экан (субстанциянинг) бу ўзга- ришларини кўрсатиб бера оладиган илмга эҳтиёж туғилади. Бу илм бизга бундай ўзгаришларни, уларнинг қандайлигини, омиллари ва сабабларини кўрсатиб беради. Бу илм ёрдамида биз агарда ис- тасак зарарли натижаларнинг олдини оламиз ёки зарарли натижаларни кучайтира оламиз. Бу илм табиат тўғрисидаги, яъни ҳаракат ва ўзгаришлар тўғрисидаги илмдир. Унинг келиб чиқишини қидирадиган бўлсак, биз тўрт унсур, хусусан – олов, ҳаво, сув ва туп роқ мавжудлигини аниқлаймиз. (Бу тўрт унсур) ой доираси остидаги субстанциянинг массасини ташкил қилади; уларнинг сифатлари тўртта, ху- сусан – иссиқ, совуқ, намлик ва қуруқлик – булар субтанциянинг акциденциясини вужудга келти- риб, ҳаракат ва ўзгаришни келтириб чиқаради (яъни, ҳаракат ва ўзгаришда бўлади). Бу тўрт негиздан олдинги тўрт педагогик (тар- биявий) илмлар билан бир қаторда ой остидаги дунёга оид бўлган илм вужудга келди. Илк донишмандларнинг кўрсатишларича, бу илм саккиз қисмдан иборатдир: булар прогности- ка (яъни, обҳаво илми), медицина, физикадан келиб чиқувчи нигромантия, образлар ҳақидаги илм, агрикультура, навигация, нарсаларнинг би- рини иккинчисига айлантириш тўғрисидаги илм бўлган алхимия ва ойналар тўғрисидаги илм. Табиат тўғрисидаги бу илм педагогик илмларга нисбатан бой ва кенгдир. Бу илм энг кенг илм бў- либ, ўзидан олдин келувчи илмларга муҳтождир. 274 Ўз фазилатлари ва ўрганиш тартиби жиҳатидан, хусусан, прогностика ва медицинани алоҳида кўр- сатиб ўтиш лозим. Олдинги илмларни эгалламай туриб, ҳеч ким бу илмларга ёндаша олмайди ва уларни тўлиқ ўргана олмайди. Ой ости дунёдаги мутлақ субстанциянинг барча акциденцияларини билиш ҳамда кўпайиш ва ка- майиш асосида шакллари ўзгарувчан субстанция массасини тўлиқ билиш (табиат тўғрисидаги) бу илм билан тугайди. Энди олий субстанциянинг массаси тўғриси- даги илм қолди, холос, чунки у (яъни, олий суб- станция)нинг жойлашуви ва акциденцияларини юқорида кўрсатилган илмлар ўрганади: олий субстанция деганда мен табиий ҳаракат билан ҳаракатланувчи ва айланувчи сферани тушуна- манки, бу сфера марҳаматли Худонинг қудрати, донолиги ва иродасига кўра бу дунёнинг тузили- шига ёрдам беради. Табиат тўғрисидаги илмнинг қандай ва қаердан келиб чиққанлиги юқоридагилардан маълумдир. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling