Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/77
Sana24.11.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1796506
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77
Bog'liq
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий

Эй борлиқ нарсалар сабабчиси зот
Бари файз-нурингдан бўлганди бунёд. 
Қат-қат осмон, ўртададир Ер, денгиз, 
Уларга эгасан, маркази обод. 
Паноҳ истаб келдим, гуноҳкорингман, 
Кечир кўп хатойим, нуқсоним бод-бод. 
Файзинг айласин раббим, табиат – 
Унсурлар киридан унсурим озод.
Абу Наср ёзган бошқа шеърлардан бири:
Гапида маъно йўқдир, тили ғализ, тумтароқ. 
Кўрдим аҳли замонни боши эгилган андоқ, 
Ҳар бошлиқда бир ташвиш: ҳар бошда бир мусибат. 
Шунинг учун уйимдан чиқолмай тоқатим тоқ.
Номусни асрамоққа узлатдаман, панада, 
Мен иззатимни асраб, қаноат этдим ҳар чоқ. 
Сабр-чидам майини йиғиб қуйдим жомига, 
Кафтимда у нурафшон, мен анга бўлдим ўртоқ. 
Бор давлатим, ичурман, май шиша менга улфат. 
Қулт-қулт овози наво, эшитай дейман кўпроқ. 
Бўшаб қолган диёрлар, одамлар сўзларидан 
Мева териб олурман, йўқолмиш йўқса мутлоқ.
Яна бошқа бир шеъри:
Узоқ юр бўлса ботил, сўзи ёлғон, 
Ҳақиқат тарқатиб кет, бўлса имкон. 
Бўлмади дунё биз учун абад уй, 
Бас келмайин ўлимга ҳеч бир инсон. 
Куррага тушган чизиқлар бизмикин? 
Ел кўпурса, йўқ бўлурмиз шул замон. 
Шул экан ҳол, бу мухолифлик нечун! 
Арзимасга бир-бири бирла ҳамон. 
Жондан ажралганлик авломасмикин, 
Айламакдин бунчалик тўс-тўполон?!


МУНДАРИЖА
Шарқнинг машҳур мутафаккири
Музаффар Хайруллаев ........................................ 3
Муаллим ас­Соний Абдусодиқ Ирисов .................... 10
Абу Наср Форобий асарларидан намуналар
Талхису навомиси Афлотун. Афлотун қонунлар
моҳияти ҳақида. Урфон Отажон таржимаси .. 17
Фалсафату Арастутолис. Арасту фалсафаси. Урфон 
Отажон таржимаси ......................................... 68
Шеър санъати. Абдусодиқ Ирисов таржимаси .... 149
Шоирларнинг шеър ёзиш санъати қонунлари ҳақида. 
Абдусодиқ Ирисов таржимаси ......................... 156
Фозил шаҳар одамлари қарашлари. 1–21-боблар 
Абдусодиқ Ирисов таржимаси, 22–35-боблар 
Маҳкам Маҳмудов таржимаси  ....................... 169
Илмларнинг келиб чиқиши ҳақида. Музаффар 
Хайруллаев таржимаси .................................. 269
Форобий ҳикматлари. Музаффар Хайруллаев 
таржимаси ...................................................... 280

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling