Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


ИБН АЛ-ҚИФТИЙ ФОРОБИЙ ҲАҚИДА


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/77
Sana24.11.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1796506
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77
Bog'liq
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий

ИБН АЛ-ҚИФТИЙ ФОРОБИЙ ҲАҚИДА
Шарқда йирик олим сифатида танилган Абу­
ул­Ҳасан Али ибн Юсуф ал­Қифтий ёки қисқароқ 
қилиб айтганда, Жамолуддин ибн ил­Қифтий 
(1172–1248) Мисрнинг юқори қисмидаги Қифт 
деган жойда дунёга келди. Дастлаб у Қоҳирада 
таълим олди, кейин 15 йил давомида Қуддусда, 
сўнг Ҳалабда тарих ва адабиётни ўрганди, бир-
мунча вақт мамлакатнинг молия ишларини бо-
шқарди, кейин вазирлик лавозимига кўтарилди 
ва то умрининг охиригача шу лавозимда қолди.


298
Ибн ал­Қифтийнинг тарих ва адабиётни кўп 
ўқиганлиги, доимо олимлар билан ҳамсуҳбат бўл-
ганлиги ўз самарасини бермай қолмади, албатта. У 
ўзидан олдин ўтган машҳур файласуфлар, адиблар 
ва олимлар ҳақида маълумотлар йиға бошлайди. Ўзи 
ҳам замонасининг йирик олими сифатида танилади. 
Унинг «Китоб ахбор ал­уламо биахбор ал­ҳукамо» 
(«Ҳакимлар таржимаи ҳоллари ҳақида олимлар-
нинг хабарлари») ёки халқ ўртасида ишлатилишига 
ўнғайроқ бўлсин учун «Тарих ал­ҳукамо» («Ҳакимлар 
тарихи») деб номланган асари Шарқ халқларининг 
414 олими таржимаи ҳолини келтириши жиҳати-
дан
1
фанда катта аҳамият касб этади.
Ўрта Осиёдан етишиб чиққан олимлар ҳақида 
ҳам илк маълумотларни ал­Қифтий асаридан олиш 
мумкин.
Ал­Қифтий ўзининг юқоридаги асарида Абу 
Наср Форобий ҳақида ҳам маълумот бериб ўтган. 
Форобийнинг юбилейи муносабати билан бу ал-
лома ҳақидаги маълумотлар арабчадан ўзбекчага 
таржима қилиб, ҳурматли ўқувчилар эътиборига 
ҳавола қилинмоқда. Қуйида ана шу арабча матн­
дан олинган гапларни келтирамиз.
* * *
Жамолуддин ал­Қифтий ёзади:
Абу Наср ал­Форобий Мовароуннаҳрдаги турк 
шаҳарларидан бири бўлмиш Форобдан чиққан 
файласуф. Бу киши мусулмонлардан етишиб, тан 
олинган ҳаким саналади, Ироққа боради ва Бағдод 
шаҳрида туриб қолади. Абу Наср бу шаҳарда Юҳан-
но ибн Хийлондан ҳикмат илмларини ўрганади. 
Файласуф Юҳанно ибн Хийлон халифа ал­Муқтадир
2
1
Қаранг: Ислом энциклопедияси (туркча) т. 5/2, Истам-
бул, 1966, 864­бет.
2
Ал­Муқтадир – аббосийлар хонадонидан бўлган халифа, 
908 йили халифалик мансабига минган.


299
замонида Мадинат ас­Салом
1
бўлмиш Бағдодда 
вафот этган. У ерда Абу Наср бу кишидан фойда-
ланди ва ўша даврда тенги йўқ одам бўлиб етишди. 
Мантиққа оид китобларни таҳқиқ ва шарҳлашда 
кўп иш қилди. Мантиқнинг қийин жойларини 
ойдинлаштирди, кўпчиликка номаълум бўлган 
яширин сирларини очди ва ундан фойдаланишни 
осонлаштирди. Ниҳоят у ўз асарларида мантиқдан 
фойдаланиш учун тушунарли иборалар, нозик ишо-
ралар қўллади, ҳатто мантиқни шарҳлаш, ўрганиш 
ва таҳлил қилишдаги ал­Киндий ва бошқалар йўл 
қўйган хатоларни ҳам кўрсатиб ўтди.
Абу Наср мантиқни изоҳлашда ҳар бир сўзни 
ундаги бешта модда
2
асосида таҳлил қилади, шу 
йўл билан уни фойдаланиб бўладиган даражага 
келтиради, уларни ишлатиш йўлларини тушун-
тириб беради.
Мантиқдаги мана шу беш модданинг ҳар бири-
да қиёсни
3
қандай ишлатиш кераклиги англати-
лади. Шунинг учун ҳам ал­Форобий китоби фанда 
ғоятда етук, баркамол асар саналадиган бўлди.
Ундан ташқари, Абу Насрнинг «Иҳсо ал­улум 
ва ат­таъриф» – «Илмларни ҳосил қилиш ва унинг 
мақсадларини тушунтириш» тўғрисида ёзилган 
қутлуғ китоби бор. Бундай асар ёзишда шу маҳал-
гача Абу Насрдан ҳеч ким ўзиб кетолмаган, ҳатто 
бу хил фикр­мулоҳазаларни унгача ҳали ҳеч ким 
айта олмаган, у киши етишган даражага эришол-
маган ҳам, толиби илмларнинг ҳаммаси ҳам унинг 
бу тутган тўғри йўлидан фойдаланмай қолмаган.
Абу Насрнинг Афлотун ва Арасту фалсафасида-
ги ғояларига бағишланган китоби унинг фалсафа 
1
Бағдодни тарихий асарларда ё Мадинат ас­Салом (Тинчлик 
шаҳри) ёки Дор ас­Салом (Тинчлик уйи) деб атайдилар.
2
Мантиқдаги беш модда шулар: 1) хитоба – риторика; 2) 
қиёс – силлогизм; 3) бурҳон – исботлаш; 4) жадал – мунозара; 
5) ибора – талқин қилиш.
3
Матнда Қиёс суврати – шаклини ишлатиў дейилган.


300
соҳасида
1
пешқадамлигидан ва ҳикмат фанларини 
чуқур таҳқиқ қилишидан дарак беради. Бу китоб 
ҳикматдаги назарий йўлларни ўрганишда жуда 
катта дастак бўлди ва у орқали муаллиф барча илм 
сирлари ва унинг натижаларини алоҳида­алоҳида 
эгаллаш йўлларини билдирди; илмлар қандай қилиб 
соддаликдан мураккаблик даражасига ўсиб риво-
жланиб етганини баён қилди. Кейин шу восита би-
лан Афлотун фалсафасидаги ғояларни билдиришга 
киришди, бу ерда у унинг таърифларини бир­бир 
санаб ўтди. Кейин у шу йўлни Арасту фалсафасини 
изоҳлашда давом эттирди; унга каттагина муқадди-
ма ёзди ва тад рижий равишда у ерда унинг фалса-
фасини баён қилиб берди, ундан сўнгра Арастунинг 
мантиқ ва табииётга оид асарларидаги ғояларининг 
ҳар бири ҳақида алоҳида­алоҳида китоб ёзиб, улар-
ни тавсифлаб тушунтириб берди, ҳатто унинг бу 
соҳадаги сўзи ўша нусхаси мавжуд бўлган илоҳий 
илмнинг бошланғич қисмига келиб тўхтади ва улар-
ни табиий илмлар билан хулосалади.
Мен фалсафани ўрганувчилар учун ундан фойда-
лироқ бирор китоб борлигини билмайман. Бу асар 
барча илмларга муштарак бўлган ҳамда у орқали 
билинган илмларнинг ўзига хос маъноларини ҳам 
билдиради. Олдинлари мантиқдаги категориялар-
нинг маънолари нимадан иборат эканини тушуниб 
бўлмас эди; қандай қилиб у маънолар барча илм-
ларга энг дастлабки асос бўлиши мумкинлигини 
худди мана шу ал­Форобий асарларидангина билиш 
мумкин бўлди. Бундан кейин у киши илоҳиёт ва 
шаҳарларни бошқариш тўғрисида тенги йўқ икки-
та китоб ёзди. Уларнинг бири «Сиёсат ал­мадания» 
номи билан машҳур, бошқаси эса «Сиёсат ал­Фозила» 
– «Фозила хулқлар» номи билан маълум.
Бу иккала асарда Абу Наср масалани Арасту 
йўли билан ажойиб усулда илоҳиётда ишлати-
1
Матнда «фалсафа санъатида» дейилган.


301
ладиган олтита руҳоний бошланма – асосларни 
тушунтириб берди. У ўзидаги низом ва ҳикматга 
боғланган ҳолда жисмоний жавҳарларнинг қандай 
топилиши йўл­йўриқларини таърифлаган. Мана 
шу иккита китобда Абу Наср инсоннинг даража-
лари ва нафсоний қувватларини таърифлаган ва 
ваҳъй билан фалсафа орасини ажратган, фозил 
бўлмаган шаҳарлар турларини ва шаҳар бошқа-
ришда малакий фазилатлар ва пайғамбарлик 
қонунларига эҳтиёж борлиги тасвирланган.
Абу Наср ал­Форобий Абу Бишр Матто ибн 
Юнусга замондош эди. Аммо Абу Наср ундан ёш 
жиҳатидан кичик эди, илмда эса ундан устун эди.
Матто ибн Юнуснинг мантиққа оид китоблари 
асосий манбаларга яқинлиги ва сершарҳ бўлганли-
ги жиҳатидан Бағдод ва ундан бошқа Машриқда-
ги мусулмонлар турадиган катта шаҳар олимлари 
унга мурожаат қилардилар.
Абу Бишр Бағдодда ар­Розий
1
халифалиги даврида 
вафот этди. Абу Наср Ҳалаб
2
шаҳрига бориб, ўша ерда 
амир бўлган Сайфуддавла Абу­л­Ҳасан Али Абу­л­Ҳижо 
Абдуллоҳ ибн Ҳамдон
3
ҳузурига тасаввуф аҳли кийими-
да
4
кириб, унинг даргоҳида ҳурмат ва эътибор қозона-
ди. Шунда Сайфуддавла уни тақдирлаб, иззат­икром 
қилади. Амир уни илмдаги даражаси ва масалаларни 
тушунишдаги ўрнини билиб, ҳатто ўзининг Дамашққа 
қилган сафарида у билан бирга суҳбатлашиб кетади.
Абу Наср ал­Форобий уч юз ўттиз тўққизинчи 
йили вафот этди
5

1
Халифа ар­Розий – 934 йили халифалик тахтига минган.
2
Ҳалаб – ҳозирги Суриянинг шимолидаги йирик шаҳар-
лардан бири, ўрта асрларда мамлакат маркази, илм­маъри-
фат ўчоғи бўлган.
3
Амир Сайфуддавла ибн Ҳамдон (916–964).
4
Бошқа манбаларда Абу Наср доимо ўзининг миллий 
кийими турк либосида юрарди, дейилади.
5
Бу милодий ҳисобда 950 йилга тўғри келади. Бундан ке­
йин арабча матнда Форобий асарлари рўйхати келтирилади.


302

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling