Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/77
Sana24.11.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1796506
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77
Bog'liq
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий

Узоқ юр бўлса ботил, сўзи ёлғон, 
Ҳақиқат тарқатиб кет, бўлса имкон.
Бўлмади дунё биз учун абад уй, 
Бас келмайин ўлимга ҳеч бир инсон. 
1
Қонун (чанг) – Форобий таржимаи ҳолига оид кўп китоб­
ларда унинг «Қонун» деган мусиқа асбоби ихтиро қилганини 
сўзлайдилар.


310
Куррага тушган чизиқлар бизмикан? 
Елса ел сал йўқ бўлурмиз шул замон. 
Шул экан ҳол бу мухолифлик нечун
Арзимасга бир-бири бирлан ҳамон? 
Жондан ажралганлик аъломасмукан, 
Айламакдан бунчалик тўс-тўполон?!
Бу байтларни «ал­Харида» китобида Шайх 
Муҳаммад ибн Абдулмалик ал­Форобий ал­Бағ-
додий ал­Дорга тегишли деган гапни ҳам кўр-
ганман. Ўша «ал­Харида» китобининг муаллифи 
ал­Имоднинг айтишига қараганда, бу киши беш 
юз олтмиш биринчи йили ражаб ойининг ўн 
саккизинчисида жумъа куни ал­Бағдодий билан 
бирга ўтиришган экан. Бу учрашувдан бир неча 
йил ўтгач, у киши вафот этган.
Тархон ва Ўзлуғ турк номлари бўлиб, Форобий 
– бу кишининг тахаллусидир. Бу тахаллус эса ўша 
Фороб деган жойга нисбатан айтилган. Бу жойни 
ҳозир Ўтрор деб аташади. Бу ном кўпроқ ишла-
тилади. Бу шаҳар Шош (Тошкент)дан юқорида, 
Балосоғун шаҳрига яқиндир. Бу ўлка аҳолисининг 
ҳаммаси ҳам Имом Шофий мазҳабида. Балосоғун 
турк диёрининг улкан пойтахтларидан бири са-
налган. Унга ҳатто «Ички Фороб» ҳам дейишган 
(уларда «Ташқи Фороб» ҳам бўлган).
Бу жой форс ўлкаларининг чеккаларидадир. 
Балосоғун турк ерларининг чегарасида, Қошғар-
га яқин жойда, юқорида зикр қилинган Сайхун 
дарёсининг нариги томонида жойлашган. Қошғар 
эса Чин томондаги катта шаҳардир.
Бундан тўғрисини худонинг ўзи билади.


311

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling