Шайх низомий ганжавий махзанул асрор (Сирлар хазинаси)


Download 0.7 Mb.
bet1/29
Sana24.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1059839
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Махзанул асрор




ШАЙХ НИЗОМИЙ ГАНЖАВИЙ


МАХЗАНУЛ АСРОР
(Сирлар хазинаси)
Форсийдан Ўзбекистон Халқ шоири
Жамол Камол
таржимаси


Тошкент – 2016
Ушбу таржима адабиётшунос олимлар Баҳром Сирус ва Жабулқо Додалишоев томонидан тайёрланиб, 1984 йилда чоп этилган. Душанбе нашри асосида амалга оширилди.
Масъул муҳаррир
ва сўз боши муаллифи
филология фанлари номзоди
Эргаш Очилов
Муҳаррир
ва нашрга тайёрловчи
филология фанлари номзоди
Гулбаҳор Ашурова

Азиз китобхон!


Шайх Низомий Ганжавий – буюк озарбойжон шоири, шарқ адабиётида хамсачилик анъанасини бошлаб берган даҳо санъаткор.
Амир Хисрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, Мир Алишер Навоий каби устоз шоирлар уни устоз деб аташган, унга пайров қилиб “Хамса” яратишган.
“Махзанул асрор”–Низомий “Хамса”сининг илк достони. Унда сирлар хазинаси саналмиш инсон қалби ва унинг тарбияси хусусида сўз боради. Шоир кўнгилни эҳтиром ила “хўжам” деб атайди ва дил – назаргоҳи ҳақ деган илоҳий ҳикматни ғоят ҳассос оҳангларда тараннум этади.
Марҳамат, “Махзанул асрор”ни ўқинг, маънавиятингизни бойитинг.
ДЕБОЧА

Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим


Бўлди калит очгали ганжи ҳаким.

Фотиҳайи фикрату сўз интиҳо


Номи Худо бирла бўлур, эт адо.

Ул ҳама келгувчининг энг аввали,


Ул ҳама қолгувчининг энг афзали.

Улки жаҳон соҳиби аввал, азал,


Улки қалам бўйнига тақмиш гуҳар.


5 Улки фалак пардасин очгай нуқул,
Пардашунослар ишига парда ул.

Мабдаи ҳар чашмаки, жуд исми бор,


Холиқи ҳар нарсаки, бир жисми бор.

Лаълдин офтобга камарбанд этиб,


Ерни яшил, сувни музайян этиб.

Сидқу вафо аҳлига андин сафо,


Рисқу насиб хайлига андин ато.

Ақлу заковат ипида дур ўшал,


Тийра ақл дийдасида нур ўшал.

10 Чеҳраки нуроний ўшандин фақат,


Шоҳу салотинга берур тожу тахт.

Ҳар не пишиқ чораки этгувчи хом,


Айбу гуноҳларни кечиргувчи ҳам.

Кимки ваҳим ичра эса, шаҳнаси1,


Аҳли илм тадбирининг чашмаси.

Аввалу охир у, вужуду сифот,


Бор этару йўқ, этар ул коинот.

Олдида шу икки жаҳон кам эрур,


Умримиз ул, ўйлаки, бир дам эрур.

15 Борми бирор кимсаки бешубҳа шак,


Мулк манимдир, дегай андин бўлак?

Бор ила йўқ, пасту баланд ҳар жиҳат,


Бўлгайу бўлмасми, У бордир фақат.

Ожиз эрурлар ҳама илму амал


Этгали бу нуқта, муаммони ҳал:

Ки азали илм не дарё эрур?


То абади мулк не саҳро эрур?

Аввали ул – аввали беибтидо,


Охири ул – охири беинтиҳо.

20 Равзаи жисмингга Ўзи берди ҳур,


Наргиси чашмингга Ўзи берди нур.

Кашмакаш айлайди башар, зиндалик,


Ҳозиру ҳақ олдида бу бандалик.

Ҳар неки Ул йўқса, бақо йўқ анга,


Улки муқаддас, фано йўқ анга.

Миннатин айтур анга минг бир йўсин,


Ҳар камари тоғу кулоҳи замин.

Бўлмаса нури карами жилвагар,


Қайда тикандин гулу найдин шакар?

25 Ҳимматидин бўлди карам бениёз,


Банди вужуд топди адамдин халос.

Шу ики-уч бузғуну вайрон учун


Солди фалак бошига ташвиш тугун.

То у тугунларни Ўзи ечмади,


Тун сочи кундуз қўлидин тушмади.

Дуру гуҳар тизди фалак доналаб,


Ювди адам гардини сўнг, шоналаб.

30 Урди неча чанбарин афлок уза,


Етти тугун солди кейин хок уза.

Тикди либос илки-ла, хуршиду моҳ


Кийди ипак тўнини оқу қаро.

Келди булутлар дили дарёсидин,


Чашмаи Хизр – ул лаби хазросидин.

Тўкди саҳар жомини хок устига,


Томди унинг қатраси тош оғзига.

Ўт ила сув бир-бирига чеврилиб,


Чарвиси дур, буйраги ёқут бўлиб.

35 Ел ила тупроқ дилидин чекди хун,


Жойлади, лаъли жигарин этди хун.

Боғи сахони этибон тоза ул,


Сўз қушини айлади овоза ул.

Тилни этиб мевайи боғи ажаб,


Сўз дурига тутди қулоқдин садаф.

Пардасини чекди ширин уйқуга,


Тан сувини буркади жон устига.

Зулфи заминни зеби олам этиб,


Рухи башарга холи исён чекиб,

40 Поклади тубандаги зар юзини,


Ювди баҳор абри-ла гул ҳайзини.

Гарди ҳавони суриб осмонга ул,


Берди сабо атрини райҳонга ул.

Хуни жаҳонни жам этиб гил ила,


Тутди хирад набзини кўнгил ила2.

Ғам кетидин лабни безаб кулгуси,


Айлади Зуҳрони само куйчиси.

Тун нафаси – атру уфор сотгани,


Кўкда ҳилол – сирғаси ул, таққани.

45 Сўзи узун, дасти дароздир магар,


Тоши учиб чодиридин, бош ёрар.

Юрди ваҳим неча яёв йўл ила,


Эшигидин қайтди қуруқ қўл ила.

Йўл басе юрди, замир топмади,


Излади кўз неча, назир топмади.

Ақл кириб деди: талаб айладим,


Тархи адаб эрди, адаб айладим.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling