Шайх низомий ганжавий махзанул асрор (Сирлар хазинаси)


Илк мақолат Одам атонинг яратилиши хусусида


Download 0.7 Mb.
bet8/29
Sana24.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1059839
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29
Bog'liq
Махзанул асрор

Илк мақолат
Одам атонинг яратилиши хусусида

Аввал эди ишқи жаҳон бенишон,


Йўқ эди борлиқ изидин бир нишон.

Келдию хушбахт, назарин сочди ул,


Сўйи вужуд сори эшик очди ул.

830 Келди кейин насли паризодалар,


Эрдилар илкин башарийзодалар.
Тангри хилофотига байроқ қуриб,
Гоҳ йиқилиб, гоҳи оёққа туриб.

“Аллама одам” – сифати покидир,54


“Хаммара тина” – шарафи хокидир.55

Улки гуҳар ҳамқадари, ҳамсафи,


Ҳам маҳаку ҳам зару ҳам сайрафи.56

Ул эди кўк аҳли тиниқ сийнаси,


Аҳли замин кўзгуси, ойинаси.

835 Қўлу билак унда чунон эрдики,


Етти фалак эрди билакузуги.

Икки бешик бағрида ўсган эди,


Икки гуҳар мағзини қўшган эди.

Пешакаши хилғати зиндониён,


Муҳтасабу соқийи руҳониёт.57
Сарҳади хилқат эди бозорида,
Бикрайи қудрат эди ҳар корида.

У ҳали қирқ кунлик экан, ким эди?


Олдида қирқ ёшли муаллим эди.

840 Хушхати ул ишқнабиштдин етиб,


Гулбуни ул боғи биҳиштдин етиб.

Нури – у кўргувчи йироқ дийдадин,


Каптари – ўсгувчи баланд новдадин.

Улки фалак қушларидир, келдилар,


Таъзим ила олдида бош эгдилар.

Биргина дон йўлида айлаб карам,


Отди либосни, зебу зийнатни ҳам.

Келди тузоққа у кўриб донани,


Айлади камроқ ўша шукронани.

845 Улки дуолар ила топмиш вужуд,


Жумлайи олам анга этди сужуд.

Қибла санаб пойини ҳар дийдае,


Сажда фақат этмади шўридае.58

Бўлди гулафшон сенга саккизта боғ,


Барчага гулбарг эди, иблисга доғ.

Сенсиз ўшал боғда баҳор йўқ эди,


Бир нафас орому қарор йўқ эди.

Йўқ эди тоқат анга ҳукм этгали,


Дарду ғаминг чорасини тутгали.

850 Бағрини буғдой ғами тилган эди,


Кўнглини нақ иккига бўлган эди.

Не эди буғдой емаги, рағбати?


Арпача йўқ эрди анга қиймати.

Шир-яланғоч, сарупосиз эди,


Маскани йўқ, ҳеч вақосиз эди.

Билдики, ғам чекмаса, уммид йўқ,


Юзи ёришмас, анга хуршид йўқ.

Ранги бўлиб ўйлаки буғдойсимон,


Сарғайиб охир, юзи бўлди сомон.

855 Арпаю буғдой дағи, кўргил, аё,


Бўлди ғаминг бирла шу тупроққа жо.

Қилмиши боис дили вайрон бўлиб,


Қолди у буғдойкаби урён бўлиб.

Не таассуфки, у буғдой эди,


Йўлдин адаштирган у бадхоҳ эди.

Егани қаттиқ, ўша дон эрди, бас,


Эй емак ул донни ақлдин эмас!

Халқ дағи ул донга ўзин шайлади,


Бошдин-оёғини оғиз айлади.

860 Кетди-ку сарриштайи жонинг магар,


Доминг ўлиб биргина буғдой ўшал!

Арпа нонинг е, қаноат қилиб,


Унда беролмас сенга буғдой фириб.

Пайки кўнгил, юр ўша шайтонга зид,


Шери амир, бўлма эшикбонга ит.

Юзни ювиш эрса кўнгил матлаби,


Тавбалар эт аввало Одам каби.

Қилса хато, узрини этгай киши,


Узр ила ўз жойига етгай киши.

865 Улки ўшал донага дил бойлади,


Ўзни миришкори дало айлади.

Кўрди у буғдойни ва этди тамаҳ,


Домига тушди ўшанинг ул дама.

Сувлади сўнг ул гули пажмурдани,


Тикди Сарандебда саропардани.

Қочди қаро юз бўлиб ул ёққа ул,


Сочди қаро рангини тупроққа ул.

Нилчилик ўргатди анга осмон,


Маскан эди кишвари Ҳиндустон.

870 Кафти тозармишди гуноҳ рангидин,


Нилигиёҳ ўсди қадам ранжидин.

Турки хитой бўлди ажаб, мисли ой,


Зулфи хитойи анга берди чирой.

Тавба ила дилда латофат кўриб,


Мулки замин узра хилофат қуриб,

Экди шу тупроққа вафо тухмини,


Бизга насиб этди кейин вақфини.

Хозини фирдавс анга берганни то,59


Олти эшикли уйига этди жо.
875 Ол, еб-ечиб, сўнггида раҳмат дегил,
Эккан ўшал, мевасини сен егил.

Инграса уд – атру уфор навбати,


Ранжи эшак – эгасининг роҳати.

Сенсиз ишингни чун адо этдилар,


Сенга ажаб меҳру вафо этдилар.

Пайкали гул бўл ўша фасли баҳор,


Бўлма тикан сингари бўстонда хор.

Дил йўлини танла, етишса хазон,


Сувда қолар кўнгилу оташда жон.

880 Суврати шерсан, дили азминг қани?


Азми дилинг бор эрса, жазминг қани?

Сурати шер сол саройга атай,


Ур неча калтак, жойидин жилмагай.

Хилъати афлок ярашмас сенга,


Хокий эрурсен, шу қаро бас сенга.

Толе сенга ранжу забунлик мудом,


Дилда ғаму ғамда фузунлик мудом.

Йўқса, нечун этди сипеҳри баланд


Шаҳркушо кимсани чун шаҳрбанд?
885 Ҳар не машаққатга камарбаста бўл,
Кўк ичида кўк ила оҳиста бўл.

Ўт каби ҳовлиқма ўзингдин бориб,


Йўқса, йироқ йўлда қолурсен ҳориб.

Сув каби бўл, сув каби енгил, равон,


Гарчи у енгил, вале қиммат-гарон.

Гавҳари тан – бори ҳафифликда ул,


Қиймати жон – бори латифликда ул.

Ел учиб, айлар шу жаҳонни тавоф,


Сен эса танбаллик аро Кўҳи Қоф.

890 Бўлма тикан сингари ҳуснингга маст,


Ёки бинафша каби суратпараст.

Ойнабанд уйда ҳама ёқ суратинг,


Барча кўрар кўзда сенинг ҳайратинг.

Гарчи қабул бобида беҳад ўзинг,


Яккаву танҳову мужаррад ўзинг.

Ўзни кўрарсанми, ажаб, биргина,


Кўк каби илкингда тутиб ойина?

Тотини тотсайдинг ўшал не демак,


Силкир эдинг ушбу амалдин этак.

895 Зулмни қўй, меҳру вафо сори юр,


Халқ не эмиш? Қўй, худо сори юр.

Яхшилигин бил-да, анга кор қил,


Ўзни ёмон деб ўзинг иқрор қил.

Баски хижолат аро чексанг нафас,


Раҳм қилур сенга у фарёдрас...
Ноумид подшо ва уни Аллоҳ афв этгани ҳикояти
Бир шаҳи одил кеча уйқусида,
Кўрдики, золим эди ўтрусида.

Сўрдики: Тангри туни зулматаро


Сен каби золимга не берди жазо?

900 Дедики: жисмимда битаркан ҳаёт,


Ҳар сари боқдим, ҳама ул коинот.

Борми деб уммиди ҳидоят менга?


Кимсаки, этгай у иноят менга?

Кимсада бир раҳму карам йўқ эди,


Мен сари шафқат сираям йўқ эди.

Ларза тушиб жонга, жаҳоним унут,


Юз хижолатдаю дил ноумид.

Терга ботиб, тавбайи жон айладим,


Ёлбориб Аллоҳга, фиғон айладим.

905 “Эйки мен ул мискину шармандамен,


Афви Худо айлаки, бир бандамен.

Юрмадим амрингга, бу нодонлигим,


Энди ҳузурингда пушаймонлигим.

Ё мени ул қаъри жаҳаннамга от,


Ёки карам айла менга, илтифот!..”

Кўрдики, не эрди хижолат менга,


Тангри аён этди иноят менга.

Файзу карам-ла қабул этди сўзим,


Кетди ғамим, баски ёришди юзим...”

910 Ҳар нафасеки, у надомат эрур,


Шаҳнайи ғавғойи қиёмат эрур.

Олганинг ҳар бир нафас, эй бодсанж,1


Тоши зиёндир у, тарозийи ранж.

Ою йилинг кечди нечук, қил ҳисоб,


Ўлча уларни ҳама, эт сарҳисоб.

Йўқ у тарозингда гуҳар мутлақо,


Тоши босар, паллада йўқ ҳеч вақо.

Сен у замин тошини тош айлама,


Тоши замин узра талош айлама.

915 Бир чақа ул, сўнгра нечук бандасен?


Бир нафас ул, сўнгра нечук зиндаси?

Ҳар неча олдинг, бер уни, хайр қил,


Олма ўзинг, бус-бутуни хайр қил.

Келсин ўшал кунки, ажаб хуш дурур,


Гарданинг озоду қўлинг бўш дурур.

Чўзма етим ҳаққига қўл, эт ҳазар,


Йиғламасин беваю бечоралар.

Қўй шу чирик, эски жаҳон ғалвасин,


Силки этогингни, ғубор қолмасин.

920 Ёки ғариблар каби йиғ йўлга қут,


Ёки Низомий каби бир гўша тут...

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling