Шайх низомий ганжавий махзанул асрор (Сирлар хазинаси)
Ҳар кишиким таслими паргоридир
Download 0.7 Mb.
|
Махзанул асрор
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ер дили лиммо-лим эрур шавқидин.
Ҳар кишиким таслими паргоридир,Ой каби ҳар лаҳза талабгоридир.50 Тўрга ўтирганлар учиб унга тик,Аршга етишганда урарлар эшик.Чарх ажаб сармаст эрур тавқидин,Ер дили лиммо-лим эрур шавқидин.Номи улуғвори азиздир, аҳад,Тахти самовоти азимдир, абод.Хоси атосини сўрар дардлилар, Пайки равонини кутар бандилар. Дилки, у жон нисбатида пок эмиш, Эшигида ўзини тупроқ демиш. 55 Неъмати дунё – эшиги донаси, Ҳар гули – боғи Ирам афсонаси. Хоки Низомийки, мададкори Ул, Донайи таҳвид экинзоридир. Илк муножот Аллоҳнинг қаҳру ғазаби ва ундан қўрқиш баёнида Эйки ўзингдин ҳама пайдо бўлиб, Хоки заиф Сен-ла тавоно бўлиб. Бори туғинг остидадир коинот, Биз сенга қоим, сен эсанг Зоти Зот. Борсану сурат ила пайванд эмас, Кимса сенга, сен анга монанд эмас. 60 Улки тағайюр нима, билмас ўзинг3, Улки тирикдир, сира ўлмас ўзинг. Биз ҳама фонию, бақо, бас, Сенинг, Мулки таолову тақаддус Сенинг. Ер сенинг азминг ила сақлар сукун, Гумбази кўк азминг ила бесутун. Берди фалакка хами чавгонни ким? Берди жасад бағрига ул жонни ким? Сенсан ўшал бонг урибон, ҳақ дегай, Ким яна ул ўзни “аналҳақ” дегай? 65 Сабру қарор бермасанг, ороммидир? Тоқати ишқ жазбаи номингдир ул. То караминг тутди жаҳонни бутун, Олди замин устига оғир юкин. Етмаса эрди караминг, йўқ ажаб, Ер бели сингай эди ул юк сабаб. Бўлди фақат Сенга сиғинмоқ низом, Ўзгага ул сажда этишлик ҳаром. Ҳар киши номинг демас, этсин сукут, Ҳар неки ёдинг эмас, ўлсин унут. 70 Соқийи тун илкида жоминг мудом, Тонг қуши маст, мадҳида номинг мудом. Пардани бир оч йўла, чиқ ташқари, Гар мен эсам парда, мени от нари. Айла фалак ажзини андин аён, Айла жаҳонни шу жаҳондин аён. Насх қил ул ояти айёмни, Масх қил ул сурати ажромни.4 Сўзу забон соҳиби бўлсин қалам, Бурчи замин борига бергил адам. 75 Зулмату зулм аҳлига нур бермагил, Сарвату зар аҳлига дур бермагил. Курсийи шашгўшани синдир уриб, Минбари кўҳпояни йўқ ағдариб.5 Ҳуққа эмиш ой, уни дунёга ур, Соққа Зуҳал тошини Зуҳрога ур. Тунни ёритгувчини синдир ушот, Ул туну кун каптаридин юл қанот. Ол, шу замин кўксида лой бўлмасин, Қолипидин ному нишон қолмасин. 80 Тун-кечанинг гардини кўкдин арит, Манглайига нуру жило бер, ёрит. Янгича йўл бўлгуси токай, ахир, Пардайи ул роҳи қадимий кетур! Тарҳини туз, чархни этгил чунун, Бўлмасин унда ҳаракоту сукун. Сув уриб оташга, ўчиргил уни, Елга макон айла замин остини. Улки мунажжим, ёқ унинг дафтарин, Юм ўша офтобпараст кўзларин. 85 Ойни этиб буржи ҳилолдин халос, Пардани оч, айла хаёлдин халос. То сенга иқрори худолик бериб, Келмагу кетмакка гувоҳлик бериб, Ғунча камарбаста десин: бандамиз, Гул эса: Раббим сен ила зиндамиз. Бедият ўлгай бари қон тўкканинг6, Бебадал ўлгай ҳама дор тикканинг. Сенсан ўшал тунни дароз этгучи, Кунни яна ўрнига келтиргучи. 90 Қаҳр этарсен эшитиб розимиз, Кимсага етмас вале овозимиз. Жонга ақл нурини берган ўзинг, Тилга кўнгил дурини терган ўзинг. Чарх равиш, қутб саботин топиб, Боғ вужуд, оби ҳаётин топиб. Боиси Сен, боғда гул очса сабо, Хок ўша файзингдин ўлур тўтиё. Пардайи савсанки, у жоминг эрур, Жумла забон мадҳу санойинг деюр. 95 Банда Низомий мадҳгўйинг сенинг, Икки жаҳонда хоки кўйинг сенинг. Хотирин илминг ила обод қил, Бўйнини ғам домидин озод қил... Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling