Шайх низомий ганжавий махзанул асрор (Сирлар хазинаси)


Мавжудот эътибори баёнида


Download 0.7 Mb.
bet14/29
Sana24.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1059839
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29
Bog'liq
Махзанул асрор

Олтинчи мақолат
Мавжудот эътибори баёнида

1210 Пардаки бор, ортида бир кимса ул,


Йўқса, қўғирчоқни кимам ўйнатур?

Узма кўнгил кўзини ул пардадин,


Кут, не келур деб ўшанинг ортидин?

Парданинг ортида эса шул заҳот


Не-не вужудларки у ҳаддин зиёд.

Кўзни адаб нури-ла равшан этиб,


Ўзни кўнгил хизматига шай этиб,
Нуқтайи паргор топарму киши,
Шу хати доирада эрса киши?

1215 Неча уловларга эгар урдилар,


Бизга етишмоқ йўлида сурдилар.

Бул ҳама ул ҳўлу қуруқдин бурун,


Янгию эски бу гуруҳдин бурун,

Маснади ишқ қургучи бизмасмидик?


Жабрини ҳам кўргучи бизмасмидик?

Икки жаҳон яхши-ёмонни йиғиб,


Бойладилар сенга кейин келтириб.

Даҳр уйида сен каби ҳамхона йўқ,


Ер қушига сен каби бир дона йўқ.

1220 Кеч бу жафо қузғунидин шул заҳот,


Бошида Симурғ каби ёзгил қанот.

Мурғи қафаспар – Масиҳойинг ул,


Остингу устингда ҳувайдойинг ул.

Ё уни эт қайди қафасдин жудо,


Ёки анга ет қафасингни раво.

Токи олиб ҳифзу ҳимоятга ул,


Элтсин ўзи сўйи вилоятга ул.

Баски ўтарсен неча даҳлизи хок,


Шунда юварлар ўша лавҳингни пок.

1225 Оқу қароликдин ўзинг айрилиб,


Маҳрами асрори илоҳий бўлиб,

Сенга етиб ул қадами анбиё,


Масканинг ўлгай ҳарами кибриё.

Икки жаҳон йўлики, манзил эди,


Ярми унинг – бир нафаси дил эди.

Улки асосингга асос этди гил,


Каъбайи жонингга ҳарам этди дил.

Равшани дил бирла қабул эт уни,


Олшма қаро тан гилами гардани.

1230 Сурмакаши дийдайи наргис – сабо,


Мисга жило бергучи ул кимиё.

Тан нимадир? Улки қаро гилдадир,


Дилни тани, дилники, гап дилдадир.

Бандайи дил бўл, сени султон қилур,


Хўжайи ақлу малики жон қилур.
Дилга мулойимлиги шафқат тила,
Танга буюр ишни сиёсат ила.

Афзали йўқ сенга дағил жомадин,


Кеч ўша абрешиму бодомадин.

1235 Оҳуни асрар у дағил жомадин,


Ранжу машаққатлар ила дўстлиги.

Иушк даҳал терида пинҳон эрур,


Оҳу ҳарир кийса, ҳамон тарқалур.

Шаккар эсанг, тор нафас ҳамдам эт,


Гавҳар эсанг, изла садаф, маҳрам эт.

Гоҳида тун ичра саҳаргоҳ бўл,


Гоҳи саҳар ичра ёниқ оҳ бўл.

Ғам юкини торт, қаро келса тун,


Ранж зиёд эрса, иноят фузун.

1240 Аҳли вафо касби камол этдилар,


Унга расо заҳмат ила етдилар.

Нузли бало – офияти анбиё,


Ҳар не сенга офият эрса, бало.

Захми бало – малҳами худбинлак ул,


Аччиғи май – мояйи ширинлик ул.

Ҳар не аждар эса, ул ганж ила,


Ҳар неки роҳат эса, ул ранж ила.

Сарв бўл, бандинг ечиб, озод бўл,


Шам бўл, оташда ёниб, шод бўл.

1245 Ранжга не саҳну масофат эрур,


Ортидин осойишу роҳат келур.

Чарх сира бошингда тугун тугмагай,


То ўзи бир бошқа тугун ечмагай.

Сен сафар этгилки, сафо бергуси,


Шодлигинг олдида ғаминг юргуси...


Сайёд, унинг ити ва тулки ҳикояти

Овчи эди, кўзлари мисли чақин,


Ҳар не йироқ эрса, кўрарди яқин.

Бир ити бор эди, магар шер эди,


Оҳуни овлашга у абжир эди.

1250 Ҳамласидин мажруҳ эди каркидон,


Тишларидин қонга ботарди қулон.

Овчига чин ҳамдаму ёр эрди ул,


Қайда эса, ёнида бор эрди ул.

Соқчи эди тунлари, уйғоқ нафас,


Кундузи ов-ўлжа қувиб, чарчамас...

Бир куни ит кетди, йўқолди, ажаб,


Эгасининг қолди дили сирқираб.

Деди: “Бу йўл узра ҳакамдир қазо,


Ит оёғи шер бошига тенг баҳо...

1255 Гарчи ғаму дардига тўлди юрак,


Сабр қилиб, ҳажрини чекмоқ керак”.

Ҳар не кучи борича сабр айлади,


Зарраси ҳам заррача наф айлади.

Бир куни бир тулки кўринди ахир,


Дедики: “Сабр этма, аё бесабр!

Менга хабар етдики, гап омади,


Ҳукми азал бўлди, итинг қолмади.

Неча шикор бошига солди ажал,


Тез югуриб эрди, анга етди гал.

1260 Дарди сени этди асир, ҳойнаҳой,


Ғам емагил, ғам чекишинг икки ой.

Энди кабобингни кўнгил-эшга бер,


Мағзини е, пўстини дарвешга бер.

Баски неча тотли таом еб эдинг,


Энди семиз тулкига етмас қўлинг.

Қайда сенга равғани аъзойимиз,


Етди мизожингга шу сафройимиз.

Энди булардин неча ғамдир сенга,


Чекма алам, гарчи аламдир сенга!”

1265 Овчи деди: “Ғам ила қўрқитма, бас,


Менга у бир кунлик эрур, бошқамас.

Шодлигу ғам борки жаҳон ичра, ҳай,


Келса-да, бир жойда қўним топмагай.

Барчаси ул – мирлигу ё бандалик,


Ушбу жаҳон саҳнида вақтинчалик.

Кўкда у анжум-да кезар галма-гал,


Меҳнату роҳат-да кечар галма-гал.

Шод эрурманки, келибдир ғамим,


Келгусидир бахту севинчим маним.
1270 Етди Юсуф қисмати ул менга ҳам,
Бўри эмасманки, фақат увласам.

Гар шу фалак этса яна лутфи нур,


Сен каби овни менга эҳсон қилур”.

У ҳали сўзлар экан, учди ғубор,


Бўлди ити пардадин ул ошкор.

Келдию атрофидин айланди зуд,


Сўнгра ўшал тулкига солди човут.

Деди: “Кечикдим пича, лек шер бўлиб,


Келдим ўзим, тулкича қўйсин билиб.

1275 Гарчи йўлим эрди йироқ сенгаким,


Тилкини шу қилмиши этди яқин”.

Кимки яқинига иродат қилур,


Ўзига ул бахту саодат қилур.

Йўлни яқин танла, келур ҳосиле,


Борми яна бўйла ажаб манзиле.

Тош яқинлик ила зар бўлгуси,


Қатра яқинлик-ла гуҳар бўлгуси.

Айла яқинга қадаминг устувор,


Ҳар не ишинг топгуси андин барор.

1280 Кимки таваккалга яқинни қорур,


Ул “Карам-ур-ризқ алаллоҳ” ёзур.78

Ҳар неки олдингда муҳайё магар,


Келмамиш ортингдин, аё, сол назар.

Ҳақ йўлига юрки, Ўзи қўллагай,


Сенга емак дарду ғами бўлмагай.

Эшигини қоқ кечаю кундузи,


Нону насибангни Ўзи бергуси.

Кимки ўшал ўтди эшикдин равон,


Қайтмади бўш қўл ила ул ҳеч қачон.

1285 Аҳли яқин ўзгача тоифадир,


Бизни оёқ англа, улар бош эрур.

Сувга ёзарлар ўша сажжодани,


Мисли асалдек этишар бодани.

Умринг ўтар, ҳар куни сен жонҳалак,


Сенга у юз йил яшамоқ не керак?

Суратимиз асли амалдин чизиб,


Қисматимиз рўзи азалдин ёзиб,

Ризқ дағи ул дамда битилмиш сенга,


Сен уни еб-ички, берилмиш сенга.

1290 Гарчи халойиқ неча жаҳд этдилар,


Ризқлари қолди у битилмиш қадар.

Жаҳд эт ул ишгаки, чун эрди аҳд,


Ризқ ила давлатни оширгайму жаҳд?

Гар тиласанг бўлмоқ азиз, мўҳтарам,


Жаҳд этибон, қўш анга тавфиқни ҳам.

Жаҳди Низомийки совуқ эрди, бас,


Айлади тавфиқ уни оташнафас...



Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling