Шер Ҳакимович
Download 17.47 Kb.
|
Шер Ҳакимович
Устозимиз Шер Ҳакимович ҳаётнинг барча лаҳзаларидан оқилона фойдаланиб ҳамиша олдинга интилиб нокерак бўлмай, нафақат университетимиз, мамлакатимиз, ҳозирги кунга келиб эса қатор Хорижий мамлакатларнинг соҳамиз илми, фани мутаҳасислари эътиборига тушиб, барчамиз учун керак бўлиб яшамоқда. Шер Хакимович 1938 йили 5 мартда Тошкент шаҳрининг хизматчи оиласида дунёга келганлар. Оталари Ҳаким Бурхонович Ҳанкельдиев даврининг зиёлийларидан бўлган, давлат бошқаруви, раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган, қатағон йилларининг зулмини тотганлардан. Оналари Гавҳархон опа,тиббиёт соҳаси ходимаси бўлиб ишлаганлар ва уларнинг оиласи 1943 йили Тошкент шаҳридан Марғилон шаҳрига отаси кўнгиллилар сифатида Ватан ҳимоясига жўнаганлиги муносабати билан Марғилон шаҳрига кўчиб келишга зарурият туғилган. Устознинг ўқувчилик йиллари 1945 - 1955 йилларга тўғри келади. Марғилон шаҳрининг 11 ўрта мактабидаги таҳсили йилларида жисмоний мадаият ва спорт оламига илк қадамим даври шу йилларга тўғри келди деб эслайди устозимиз. Илк бор “Стартга” командасини ўзининг ёши бўйича “Меҳнатга ва мудофага тайёр бўл”(ГТО) жисмоний маданият комплекси машқларининг меъёрларини топширишидаги мусобақаларида эшитди. “Сузиш” спорт тури бўйича Марғилон шаҳри ўқувчилар терма жамоаси таркибида вилоят биринчилигидаги биринчи стартидаёқ 1953 йили “Кроль усулида”сузиш бўйича Вилоят чемпиони унвонини қўлга киритди. Спортга бўлган меҳри, қизиқиши уни мактабни тамомлаганидан сўнг Ўзбекистон давлат Жисмоний маданият институтига етаклади. Кириш имтиҳонларини мувофақиятли топширгандан сўнг Институтнинг (ҳозирги университет)нинг “спорт педагогик маҳорати” гуруҳига танловда гимнастика спорт тури бўйича мамлакатимизнинг ўша пайтдаги етакчи спорт мураббийси, Республикада хизмат кўрсатган тренер А.М.Березиннинг эътиборига тушди, 1960 - 1964 йиллари соҳанинг моҳир мураббийсининг тарбиясини олди. Натижа уч карра Ўзбекистон чемпиони, ва Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Гимнастиканинг “перекладина” жиҳозида мусобақанинг эркин ва мажбурий дастурлари машқларини бажаришда собиқ Иттифоқ чемпионатининг ғолиби,. 1962 йили Тбилисида ўтказилган собиқ Иттифоқ биринчилигида “мутлақ чемпион” унвонини қўлга киритиш билан “спорт устаси” уновини меъёрий нормаларини бажариб талабалик йилларидаги орзусига эришди. Устоз 1966 йили Ўзбекистон давлат жисмоний маданият институтини имтиёзли диплом билан тамомлагандан сўнг, ўзи ўқиган ўқув юртининг “гимнастика” кафедрасида педагогик фаолиятини 1966 йили Фарғона шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабида гимнастика спорт тури бўйича катта мураббийлик фаолияти билан алмаштиришга тўғри келди. Сабаби Ота – Оналарини ёшлари улуғлашиб қолганлиги, бошқачасига айтганда, якка ўғил фарзандлик бурчини адо этиши лозимлиги бўлди. Ёш спорт мураббийи Олий спорт маҳорати соҳиби бўлганлиги, номдор маҳорати юқори спортчилиги ва Ўзбек гимнастикасининг етакчи устозлари мактабини ўтганлиги сабабли Шер Хакимович Вилоят болалар спорт тренерлари ичида қисқа вақт давомида танилди. Бир йил ўтиб 1967 йили М.Улуғбек номидаги Фарғона давлат Педагогика институти, (ҳозирги ФарДУ)нинг жисмоний тарбия назарияси ва гимнастика кафедрасига катта ўқитувчилик лавозимига ишга таклиф қилинди. У 1969-1972 йилларда Тошкент давлат университетининг спорт физиологияси мутахассислиги бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, биология фанлари доктори, профессор А.С.Шаталин раҳбарлигида аспирантурада тахсил олиб, 1973 йилда “Функциональные изменения на различных стадиях формирования двигательных динамических стереотипов у гимнастов условиях жаркого климата”мавзусида биология фанлари номзодлиги диссертациясини мувафаққиятли ҳимоя қилиб, 1976 йили доцентлик унвони соҳибига айланди. Шер Хакимович 1973 - 1986 йиллар давомида университетимизнинг жисмоний тарбия назарияси ва гимнастика кафедраси мудири ва жисмоний тарбия факультети декани лавозимларида 15 йилдан ортиқ самарали бошқарув фаолияти билан тайинлаган лавозимлар ва вазифаларда самарали фаолият кўрсатди. 1986-1991 йиллари давомида собиқ Иттифоқ илмий тадқиқот институти (ҳозирги Россия федерациясининг жисмоний маданият академияси)да 1983 йили бошлаган “Педагогические особенности физического воспитания учащейся молодежи в регионах с жарким климатом”мавзусида докторлик диссертациясини 1991 йили мувафаққиятли ҳимоя қилди. Докторлик диссертацияси учун илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши давомида Москва жисмоний тарбия институти билан ҳамкорликда илк бор хўжалик шартномаси асосидаги фаолиятга раҳбарлик қилди. Бу билан ёшларни илмий ишларга жалб қилиш орқали уларни илмий салоҳиятини ошириш, аспирантура ва магистратура бўлимларини очишдек ҳали институтимиз (университетимиз)да амалга оштрилмаган ишларга туртки берди. Уларга илмий раҳбарлик қилишда хизматлари катта. Устознинг шахсан раҳбарлигида 17 нафар фан номзодлари ва доцентлар, 20 дан ортиқ магистрлар тайёрлаб университетимиз ва Республикамиз олий ўқув юртлари илмий салоҳиятини кўтаришдаги хизматлари эътиборга лойиқ. Мамлакатимиз Президентларининг мамлакат жисмоний маданияти ва спорти, аҳолини соғломлаштириш жисмоний маданияти ҳамда соғломлаштириш спорти, соғлом турмуш тарзи жисмоний маданиятини (давлат закази )ни оммалаштиришга мансуб фармон ва қарорларини ижросида соҳанинг етук олими сифатида муносиб ҳиссасини эътироф этмай иложимиз йўқ. Шер Хакимович 1995 йилдан бошлаб жисмоний маданият йўналиши бўйича аспирантура, 2003 йилдан бошлаб соҳа бўйича магистрантлар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшди. У тайёрлаган ва шаклланишида меҳнати синган 25 нафардан ортиқ фан номзодлари, доцентлар, 30 дан ортиқ магистрлар Республикамизнинг олий ўқув юртларида самарали меҳнат кўрсатмоқдалар. Ҳозирги кунда Профессоримиз моҳир ташкилотчи педагог ва етук олим сифатида қўшни давлатларда ҳам обрў-эътиборга эга. У жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ҳамда уни оммалаштириш бўйича 1996 - 2000 йилларда Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон,Тожикистон олий ўқув юртларида бир қанча докторлик илмий ишларига консультантлик, оппонентлик қилмоқда , маърузалар ўқишга таклиф этилмоқда. Профессоримиз мустақиллигимизнинг биринчи кунлариданоқ Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия университети қошида ташкилланган мутахасислаштирилган Илмий кенгаш аъзоси, ҳамда 2022 йилдан буён университетимизднинг педагогика фанлари бўйича “Таълим тарбия назарияси ва методикаси”ихтисослиги бўйича илмий кенгашнинг аъзоси сифатида юқори малакали мутахасислар тайёрлашда фаолият кўрсатмоқда. 10 дан ортиқ Республика илмий ва ҳалқ аро анжуманларни ташкиллаш ва ўтказиш, ҳалқимиз жисмоний маданиятига бағишланган ҳалқ сайиллари, фестиваллари, миллий халқ ўйинлари ва бошқа оммавий тадбирларнинг ташкиллашда бой тажриба тўплади. Ханкельдиев раҳбарлигида 2009-2011 йилларда кафедра қошида “Ёшларни соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти шакллантиришнинг ўқув-методик усулларини такомиллаштириш” мавзусида давлат грант асосидаги илмий-тадқиқотлар олиб борилди. Натижада таълим муассасаларининг барча звенолари учун “Соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти” (Олий ўқув юрти талабалари учун), “Касб-ҳунар коллежлари ўқувчи, талаба-ёшларининг СТТ жисмоний маданияти”, “Умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти”, “Жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотлари”, “Мактабгача ёшдагилар соғлом турмуш тарзи жисмоний маданиятида гимнастика ва массаж” ўқув қўлланмалари соҳанинг мутахасислик кафедраларида ўқув тарбия жараёнида фойдаланилмоқда. Устоз, уни фаолияти ҳақида ёзамиз, айтамиз десак ёзишга, айтишга арзигулик нарсалар етарли. У ўз олдига қўйган улкан мақсадларига эришмоқ учун ҳар бир кун, ҳар бир лаҳзадан унумли фойдаланиб яшамоқда. Бу тиним билмай беҳаловат яшаш дегани. Зеро инсон беҳаловатлик ичида ҳаловат топади, машаққатларни енгиб ўтсагина бахт саодат унга эргашади деб ёзади доноларимиз. Бахт , саодат оиласи мисолида: турмуш ўртоғи - Венера Шерхоновна Муҳаммадиева Фарғона Политехника институтининг хизмат кўрсатган доценти, физикаматематика фанлари номзоди; ўғли - Анвар Шерович Ханкельдиев, ИИБ майори; қизи – Ханкельдиева Гўзал Шеровна, Иқтисод фанлари доктори, профессор, охирги икки йил ичида 4 нафар иқтисод фанлари доктори (DSc)га консультантлик қилди. Невара қизи Комила Шеровна Ханкельдиева иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD). Жами 3 нафар фарзанд, 2 нафар набира, 2 нафар чевара бобоси. Фарзандларининг барчалари камтарин, кибрдан узоқ, одамийлик булоғидан сув ичганлардан. Бу билан “интеллекти юқори оилам бўлади” деган орзуси амалга ошди. Ш.Ханкельдлиев кўп йиллик илмий-педагогик фаолияти, таълим соҳасида малакали мутахассис ва спортчиларни етиштиришдаги қўшган улкан хиссаси ва жамоат ишларида фаоллиги учун “Жисмоний маданият ва спорт аълочиси” кўкрак нишони, Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси, Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан фахрий ёрлиғи билан тақдирланган. 1990 йилда эса биринчилар қатори ФарДУда хизмат кўрсатган профессор фахрий унвонига сазовор бўлган. Юқорида такидланганларда таваллудининг 85 йиллиги, педагогик фаолиятининг 60 йиллигини нишонлаётган университетимизнинг жисмоний тарбия назарияси ва методикаси кафедрасининг профессори, педагогика фанлари доктори, “Турон”академияси академиги, “собиқ Иттифоқ ва мамлакатимиз жисмоний маданияти аълочиси”,”Ҳалқ таълими аълочиси”, спортнинг гимнастика тури бўйича “Ҳалқаро тоифадаги спорт ҳаками ”, “Спорт устаси”, Ханкельдиев Шер Хакимовичнинг ҳиссаси эътиборга лойиқ даражада. Ижозатларингиз билан устозга саломатлик деб аталмиш Яратган берадиган “нематнинг ” бардавомлиги, шогирдлар тайёрлашда сабр,чидам, Ўзи яратган илмий мактабини бошқариб жисмоний маданият таълими ва тарбиясини такомиллаштиришда улкан зафарлар тилаб таваллудининг 85 йиллиги, илмий педагогик фаолиятини 60 йиллиги билан самимий табриклаймиз ва қутлаймиз. Download 17.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling