Шайх низомий ганжавий махзанул асрор (Сирлар хазинаси)
Подшонинг раиятга ҳусни риояти баёнида
Download 0.7 Mb.
|
Махзанул асрор
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кимсасиз кампир ва султон Санжар ҳикояти
Тўртинчи мақолат
Подшонинг раиятга ҳусни риояти баёнида Эйки сенга қайда у мардоналик, Баски, ишинг ҳийлаву бегоналик? Заррайи мулксен, вафо йўқ анга, Шодсен умрингга, бақо йўқ анга. Улфат этиб ердаки майхоралар, Эрмак этиб кўкдаги сайёралар. Мусҳафу шамширни отиб бир тараф, Жом ила майкўзани туғро атаб, 1090 Ойинаву шона олиб қўлга, бас, Бўлдинг аёл сингари гесупараст. Робиани кўрки, ғариб итга у, Соч ила тортиб челагин, берди сув. Эй ҳунари бори шармсор амал, Ожиза, шу бева аёлдин уял! Гарчи оғизда кўп эрур қудратинг, Битта аёл ҳолича йўқ ҳимматинг. Ақл ҳунар завқидин озод эмас, Ҳеч ҳунар ул ҳунари дод эмас.73 1095 Оқмади наҳрингда бир оби зилол, Битмади чеҳрангга бирор яхши хол. Чарх эмассен у сахокат писанд, Яхшилик ўрган у баланд чархдан. Яхшилик эт, яхшилик эт ҳар маҳал, Борми бирор нарсаки андин гўзал. Ишми сенга жабру жафо этмагинг, Беҳудадин беҳуда қон тўкмагинг. Бўлди бу даъвога басе бошқалар, Биттасидин келдими ҳиммат магар? 1100 Қўр ўша мазлум саҳарий оҳидин, Оҳу фиғон – тири саҳаргоҳидин. Ҳиммати борларки, назар этгуси, Хшрлама, жонингга асар етгуси. Қарғади ул бир неча бечораҳол, Боқ, ўша Маҳмудга нечук бўлди ҳол? Қарғаса улким нафаси беғубор? Не кечар ул бошинг уза рўзгор? Роҳравонларки, малокиқадам, Нурлари каммас ўша юлдузданам.74 1105 Тиғи ситам чекма уларга, аё, Тири саҳаргоҳлари этгай адо. Адлу карам – шарти жаҳондорлик ул, Шарти жаҳон – зулму ситамкорлик ул. Кимки бугун адлини бунёд этар, Эртага ўз манзилин обод этар... Кимсасиз кампир ва султон Санжар ҳикояти Мазлума бир кампир эди, кекса тул, Бир куни Санжар йўлини тўсди ул. Деди: “Замонангда шу, шоҳи азим, Не аламу жабру жафо кўрмадим!.. 1110 Миршаби маст келди кеча қошима, Тепкилади, урди неча бошима. Тутди у сочимдану сўнг судради, Ташқарида зулму ситам айлади. Қаҳру итоб этди яна қанчалар, Ранжу азоб этди яна қанчалар. Деди: “Фалон кимсани ул тун ярим Шу кўчанинг бошида ўлдирди ким?” Тинтиди кулбамни сўраб қон изин, Шунчами бечорага зулму зуғум? 1115 Миршаб ўшал маст эди, хун айлади, Мунча маломатни нечун айлади? Бода ичиб, жабру жафо айлашар, Мен каби кампирга кейин тўнкашар. Не эди ул хору забун этгани? Ул мени шаъним эди, адлинг сени. Эзди шу сийнамни уриб беомон, Қолмади ул мендану жондин нишон. Этмасанг адлингни, эй олийжаноб, Рўзи ҳисоб сенга ёзилгай ҳисоб... 1120 Қайдаким ул доварию дод эмас,75 Жабру ситамдин улус озод эмас. Шоҳлар иши қуввату ёрлик эрур, Сендин улусга нега хорлик эрур? Моли етимларни юлиш кор эмас, Қўй буни, ул одати аҳрор эмас. Зору ҳақирлар ҳақи ўқдир магар, Зору ҳақирлар ҳақидин эт ҳазар. Бандалигу даъвийи шоҳлик ишинг, Шоҳ эмассен, чу табоҳлик ишинг. 1125 Шоҳки тартиби вилоят қилур, Ҳукми раиятга риоят қилур. Бошни эгарлар ҳама фармонига, Жонни тикарлар эл унинг жонига. Сен шу жаҳонга не ҳунар айладинг? Бошдин-оёқ зебу забар айладинг. Давлати туркларки, баланд эрди ул, Адлу адолатга чаман эрди ул, Сенга етиб барчаси бўлди абас, Ҳиндуйи ғоратгар ўзинг, турк эмас. 1130 Шаҳру чаман бузғуну вайрон бугун, Хирмани деҳқон бари бедон бугун. Тиғи ажал бошинга келмай туриб, Кутгил уни, сен дағи қўрғон қуриб. Нури адолат-ла ёритгил тунинг, Андин эрур эртаги равшан кунинг. Зору ҳақирларга ширин эт калом, Ушбу каломимни қабул эт мудом. Қийнама, хор айлама бечорани, Йўқса, унинг қарғиши тутгай сени. 1135 Ўқлар отарсан кезиб ҳар гўша сен, Гўшасидин ғофилу бетўшасен. Фатҳи жаҳон шарти эди келганинг, Зулму ситам айлагали келмадинг. Шоҳ карам айла, жафони кам эт, Ўзгалар этганда яро, малҳам эт. Расми заифлар сенга нозиш эрур, Расминг улар сори навозиш эрур. Зору гадоларни мудом тинглагил, Гўшанишинларга назар айлагил...” 1140 Шоҳи Хуросонки у Санжар эди, Панду насиҳат сўзига кар эди. Кетган эди адлу адолат бари, Маскан эди кўкдаги Симурғ пари. Гунбази гардунда ҳаё йўқ эди, Хоки муаллақда сафо йўқ эди... Тур, Низомий, нидо айлагил, Қонга тўлиб кетди юрак, йиғлагил. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling