Кунни ашёни эгам қудрат билан бор айлади Бандаларға бир неча суниъийни изхор айлади


Download 12.58 Kb.
Sana25.01.2023
Hajmi12.58 Kb.
#1119099
Bog'liq
Бўриевга

Кунни ашёни эгам қудрат билан бор айлади


Бандаларға бир неча суниъийни изхор айлади
Баъзини гумрох этиб, баъзини хушёр айлади
Неча мурсаллар этиб мушрикни инкор айлади
Кимни-ким иймони йўқдир дохили нооон айлади
Одам ўғлин ер юзиға нечасин султон этиб
Давру-даврон сурдириб кўнгилларин хандон этиб
Бу ўлимдин бехабар юрди алар жавлон этиб
Тахту-бахтини ажал бир кун ани вайрон этиб
Барчасин ҳоки мазал натга гирифтор айлади
Баъзисин қилди ғани бир неча не қилди ғариб
Дастикуҳ кўтахлик билан доим алар ғамға қариб
Бул жахондин ўтдилар жавру-жафоларни кўриб
Бундай йиғлаб ўтгувчи рохат кўрар анда бориб
Бул жахонда яхшиларни барисин хор айлади
Ким ғариб бўлса агар кўнглида кўп андуху ғам
Доимо эрдин етар он ларга ҳам жавру ситам
Ким жарохатдур юроғий бариси кўрса алам
Бул фалакдин бошига кулфат етодур дамба-дам
Котиби қудрат ани ғурбат била ёр айлади
Котиби қудрат ани ғурбат била ёр айлади
Аксари одамга фарзанд бермади ҳаргиз худо
Баъзига бергонини қўймай яна олди хазо
Она бирлан отасин қон йиғлатиб қилди жудо
Ушбу иллатга кишини қилмасин ҳеч мубтало
Эй хазиини баъзини фарзанд учун зор айлади
Ушбу иллатга кишини қилмасин ҳеч мубтало
Эй хазиини баъзини фарзанд учун зор айлади
Download 12.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling