Маъруза матни мавзу: Хоразмшоҳ-Ануштегинлар давлати
Download 45.55 Kb.
|
Маъруза матни-2
МАЪРУЗА МАТНИ Мавзу: Хоразмшоҳ-Ануштегинлар давлати Мaвзунинг мaнбaлaри вa ўргaнилиши тaриxи. Aнуштeгин-Xoрaзмшoҳлaр дaвлaтининг шaкллaниши. Xoрaзмшoҳлaр дaвлaтининг тaшкил тoпиши. Xoрaзмшoҳлaр дaвлaтининг сиёсий тaриxи. Xoрaзмшoҳлaр дaвлaтининг марказий бoшқaрув тизими. Маҳаллий бошқарув тизими. Xoрaзмшoҳлaр дaвлaтининг ҳaрбий тизими. Қозилик ишлари. Xoрaзмшoҳлaр дaвридa ижтимoий-иқтисoдий ҳaёт. Ижтимоий табақа ва гуруҳлар Диний ҳаёт Шaҳaрлaр вa ҳунaрмaндчилик. Тoвaр вa пул мунoсaбaтлaри. Ўзбек давлатчилиги тараққиёти тарихида қадимий Хоразм воҳаси ўзига хос ўринни эгаллайди. Унда кечган сиёсий жараёнлар кўп ҳолда бутун минтақадаги ҳолатга бевосита таъсир кўрсатган. Иқлим шароити нисбатан ноқулай бўлган воҳада асрлар давомида мазкур ҳудудда яшовчи заҳматкаш ва танти, шижоатли ва меҳнатсевар аҳоли қўли билан қатор сув иншоотлари, қалъа ва шаҳарлар барпо этилганлиги, бой маданий ва маънавий мерос вужудга келганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Хоразм эли ҳукмдори – Хоразмшоҳ унвонига ўз вақтида бир қатор сулолалар мансуб бўлганлар. Жумладан, 305-995 йилларда Африғийлар, 995-1017 йилларда Маъмунийлар, 1017-1034 йилларда Ғазнавийлар ноиби бўлмиш Олтунтош авлодлари шулар жумласидандир. Лекин, айнан Ануштагенийлар (1097-1231) давридагина мазкур унвон мавқеи ўзининг баланд чўққисига чиқиб, мазкур сулолани ўз даврининг энг буюк ва нуфузли салтанатига айлантиришга муваффақ бўлди. Хоразмшоҳ – Ануштагенийлар давлати тарихига оид бир қатор тарихий манбалар мавжуд бўлиб, улар орасида қуйидагилар ўз кўламига кўра алоҳида ўрин эгаллайди. Ибн ал – Асирнинг (1160-1234) «Ал-комил фи-т-тарих» («Муфассал тарих»), Рашидиддин Файзуллоҳ ал- Ҳамадонийнинг (1247-1318) жаҳон тарихига бағишланган «Жоме ут-таворих» («Тарихлар мажмуаси»), Шаҳобиддин Муҳаммад ан-Насавийнинг катта аҳамият касб этувчи «Сийрат ус-султон Жалолиддин Манкбурни» («Султон Жалолиддин Мангубердининг ҳаёт фаолияти»), Оловуддин Отамалик Жувайнийнинг (1226-1283) «Тарихи Жаҳонкушой» («Жаҳонгир тарихи»), Ҳамидуллоҳ Қазвинийнинг «Тарихи гўзида» («Сайланган тарих») асарлари шулар жумласига киради. Хоразмшоҳ – Ануштагенийлар давлати тарихи ХХ аср тарихшунослигида ҳам чуқур ўрганилганлигини таъкидлаш лозим. Рус олимларидан В.В.Бартольд, С.П.Толстов, А.Я.Якубовский, С.Волин ва бошқалар юқорида таъкидланган масаланинг у ёки бу жиҳатларига эътибор берган ҳолда ўз асарларида тегишли масала моҳиятини ёритиб берганлар. Шубҳасиз, хоразмшоҳлар тарихи хусусидаги фундаментал асар бу шарқшунос олим З.Бунёдов қаламига мансуб «Ануштаген хоразмшоҳлар давлати» китоби ҳисобланади. Муаллиф ўз асарида хоразмшоҳлар давлатининг пайдо бўлиши, тараққиёти, ижтимоий-сиёсий ҳаёт, иқтисодий муносабатлар, маданият масалаларини мукаммал тарзда ёритиб беради.
Download 45.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling