Маъруза матни мавзу: Хоразмшоҳ-Ануштегинлар давлати
«ал-мажлис ул олий ал фахри ат-тожи»
Download 45.55 Kb.
|
Маъруза матни-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вазирнинг вазифалари
«ал-мажлис ул олий ал фахри ат-тожи» деб номланган бўлиб, уни вазир бошқарган. Вазир – мамлакатда султондан кейинги энг юқори мансабдор шахс бўлган. Вазир султоннинг бош маслаҳатчиси бўлиб, бевосита унга бўйсунган. Вазир расмий маросимларда, давлатлараро алоқаларда, мустамлакалар билан олиб бориладиган музокараларда хоразмшоҳ номидан иштирок этиб, султон ва райиат (фуқаролар) ўртасида воситачилик қиган. Барча давлат амалдорлари, жумладан, амирлар, беклар ва ҳарбий бошлиқлар вазирга бўйсунган. Вазирнинг вазифалари қўйидагилардан иборат бўлган:
- асҳоб ад-даванин ёки девонхоналар амалдорларининг бошлиғи. Юқори мансабли амалдорларини ишга тайинлаган ёки ишдан бўшатган; - давлат амалдорларига нафақалар (арзак) ва моддий ёрдам (маважиб) жорий этиш ишларини бошқарган; - давлат амалдорларини ҳаёт учун зарурий озуқа ва ашёлар билан таъминланишини белгилаган; - божхона ва хазина фаолиятини назорат қилган; - султонга мунтазам равишда ҳамроҳлик қилган, баъзи пайтларда қўшин жўнатиб уларга бошчилик қилган. Хоразмшоҳлар давлатида вазирлик лавозими катта ҳурматга эга бўлиб, ўрта аср манбаларининг бирида вазир ҳақида шундай маълумот берилади (З. Бунёдов бўйича): «энг юксак маҳкама – вазорат (вазирлик) бўлиб, барча жамоат ишлари ҳамда одамлар ҳаётининг тўғри йўлдан бориши у билан алоқадордир, бунинг натижасида мамлакатнинг чиройи ва мартабаси ортади, давлатда тартиб ва қонунчилик ўрнатилади… Вазир – идора қилиш қонунларини биладиган, давлат келажагини биладиган, ҳаётий тажрибага бой, яхши ишларга ундовчи, шон-шуҳрат ва ютуқларга етакловчи, фуқаролар аҳволидан рўйи-рост хабардор қилиб турадиган, кўрсатмаларига тўла равишда ишониш мумкин бўлган киши бўлиши лозим…» Вазирларга садр, дастур, хожайи бузрук каби унвонлар берилган. Вазир лавозимидаги шахс ўзининг сиёҳдони (довот) ва маълум хил мовутдан ўралган салласи (дастор) билан ажралиб турган. Улар асосан араб-форс мансабдорлари муҳитига мансуб кишилар бўлиб, араб ҳамда форс тили, маъмурий ишдаги лаёқати, сарой тартиб-қоидаларини билиши шарт бўган. Хоразмшоҳлар давлатининг вазирлари асосан Хоразм, Бухоро, Нишопур, Исфахон, Балх, Ҳиротдан чиққан арбоблар бўлган. Хоразм давлатига қарашли вилоятларнинг маъмурий бошқарувида ҳам вазирлар бўлган. Хоразмшоҳлар давлатининг маркази Гурганж шаҳри бўлган. Буюк географ олим Ёқут Ҳамавий мўғуллар истилоси арафасида, 1219 йили мазкур шаҳарда бўлганида у ҳақда “Мен Гурганж каби буюк, бой ва гўзал шаҳарни кўрмадим”, деб ёзган эди. Шаҳар айниқса султон Такиш ва Оловиддин Муҳаммадлар ҳукмронликлари даврида гуллаб-яшнади. Шаҳарда 50 дан зиёд ҳунармандчилик соҳалари тараққий этган, шаҳар ички ва ташқи савдо чорраҳаларида жойлашгани боис савдо-сотиқ жуда тараққий топган. Гурганж савдогарлари ўз молларини ҳатто Испанияга ҳам олиб бориб сотганлар. Закариё Қазвиний шаҳар аҳолиси кўпчилиги, ундаги Танура ва Майдон маҳаллалари, Қобилон дарвозаси ҳақида маълумот ёзиб қолдирган. Шаҳар жуда обод, хушманзара, ҳашаматли иморатларга бой бўлган. Тарихий манбаларда бундан ташқари биргина Хоразм воҳасида 11 та шаҳар мавжуд бўлганлиги ҳам қайд этилади. Мамлакатдаги бошқа энг йирик шаҳарлар қаторида Бухоро ва Самарқанд ҳам тилга олинади. Биргина Бухоро вилоятида 5 та шаҳар, 50 га яқин қишлоқлар мавжудлиги воҳанинг бой салоҳиятидан дарак берар эди. Ундан ташқари Ўрта Осиёнинг ўзида хоразмшоҳларга тегишли Кеш, Тароз, Ўтрор, Хўжанд, Термиз, Исфижоб, Ўзганд, Насаф, Банокат, Нисо, Марв ва бошқалар мамлакат ҳаётида катта роль ўйнаганлар. Хоразмшоҳларга тегишли бошқа ҳудудлардаги Нишопур, Исфаҳон, Шероз, Ҳамадон, Ғазна, Балх, Рай ва бошқалар ҳам катта шаҳарлар сирасига кириб, ўз вақтида маданий ўчоқлар вазифасини ҳам ўтаганлар. 1 Китобнинг яна бир таржимаси проф. Ҳ.Болтабоев томонидан 2012 йили таржима қилинди. Қаранг: Зиё Бунёдов. Марказий Осиёга доир тадқиқотлар. – Тошкент: «Muntoz soz», 2012. 2 Кирмон – Эрон жануби – шарқидаги тарихий ҳудуд. 3 Отабек Ўзбек 1225 йилгача Озарбойжонда ҳокими бўлиб турди. Уни Жалолиддин Мангуберди 1225 йил ҳокимиятдан маҳрум этган. Download 45.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling