Шайх низомий ганжавий махзанул асрор (Сирлар хазинаси)


Тупроқ манзили бўлмиш дунёга видо айтиш


Download 0.7 Mb.
bet20/29
Sana24.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1059839
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29
Bog'liq
Махзанул асрор

Ўн иккинчи мақолат
Тупроқ манзили бўлмиш дунёга видо айтиш

Тур, видо айла шу айёмга сен,


Силки этакни шу тузоқ-домга сен.

Кел, ярат бунданам авло макон,


Банданам афзал эшигинг оч ҳамон.

Бошлади то йўлга кўзу кўнглинг ул,


Нолаву кўз ёши йўлинг тўлдирур.

Етса сувингдин гаҳи тупроққа нам,


Лофи саховатни урарсен у дам.

1625 Тева эсанг, рақсга туш, ғашлама,


Фил оёғига тўнинг ташлама.

Маҳрами дил йўқ сенга дилдин бўлак,


Йўқ сенга йўл роҳи адамдин бўлак.

Кетди зариф, табънавозлар бутун,


Ким ила дилкашлик этарсен бугун?

Гарчи неча табъзарифлар яшар,


Ким у келиб, сен ила суҳбатлашар?

Яхшиси, парҳезинг этиб, эй кўнгил,


Тийра шу тупроқда зилол излагил.

1630 Тафриқа етмай сенга йўлда ҳали,


Тафриқа сол, маълум эрур ҳосили.

Ташла юкинг, бўлмаса елкангда қоп,


Манзилу мақсадга етарсен шитоб.

Кўкка чиқишлик талаби дил сенга,


Масхара бу уйда не ҳосил сенга?

Баски асирсен, чу тузоқ ичра қуш,


Раҳна очиб, ташқари чиқ, йўлга туш.

Ул хати “мим”дек ўрамиш йўлни, ҳай,


То сенга тиғ урмаса, йўл бермагай.

1635 Чархи муваққатга нишон бўлмагил,


Хат ичида хатга нишон бўлмагил.

Гар туну кун азмидин эрсанг баланд,


Бу хати доира сенга не писанд?

Токи қадам жойинг эмас устувор,


Босма қадам, айлама бир касби кор.

Ҳар не ишинг астойдил, пухта қил,


Ишни маҳорат ила омухта қил.

Шарт эрур йўлга назар, илтифот,


Чоҳу чуқурдин бўлишинг эҳтиёт.

1640 Раҳна очиб қўйки, босиб келса сел,


Ҳадаҳа қочмоққа бўлур сенга йўл.

Тулки туйиб инида итнинг ҳидин,


Тешик очур айри яна инидин.

Бехабар ул, гунбази кўк бари бир


Тулкини тутмоққа ажаб овчидир.

Бу не севинчки, анга хушдил ўзинг,


Кимсан ўзингки, анга ғофил ўзинг.

Аҳд эди, келга чоғи дунёга сен,


Қайғу-алам ичра яна қайтасен.

1645 Аҳди илоҳийни бузарсен бугун,


Жонни машаққатга солурсен нечун?

Юр ўшал йўлгаки, жондин дарак,


Сенга ўшал икки жаҳон не керак?

Ерга боқиб, олма ҳадик поядин,


Ортга боқиб, олма ҳадик соядин.
Диндан ол озуқани, ул йўлда кам,
Сувни кўзингданки, чу йўқ йўлда нам.

Бер садафга гуҳари покни,


Қайтар ўзига самари хокни.

1650 Даври фалак кўрди неча ёрни ул,


Қудрати сендин неча бисёрни ул.

Сен дағи бўлгил ўшанинг душмани,


Бир куни ерга қулатиб, ур ани.

Ўйламаки бўйла ҳунарпеша йўқ,


Тиғу сипардин анга андиша йўқ.

Йўқки илон, арқон эрур печ-печ,


Оташи ишқинг ёнида ҳеч-ҳеч.

Шиша эрур, сен ғамини чекма, бас,


Биргина тош бирла у топгай шикаст.

1655 Симкушон оташи зар сўндирар,99


Душманини шаккар ила ўлдирар.

Илму адаб бирла ёритгил дилинг,


Гул била даф айла мудом душманинг...


Жанжаллашган ҳакимлар ҳикояти

Икки ҳаким эрдики ҳамхона ул,


Уй талашиб, бўлди чу бегона ул.

Ҳар бири дердики, етар, бўлди, бас,


Мулк эгаси битта бўлур, иккимас.

Ҳақ дегани икки эмас, биттадир,


Бош деганам битта эрур, биттадир.

1660 Икки қиличга жой эмас битта қин,


Базмаро Жамшидга мақом бир ўрин.

Ёқди тамаҳ икала фарзонани,


Ҳар бири истар эди ул хонани.

Қаҳру ғазабларга барор қилдилар,


Уйни сотишликка қарор қилдилар.

Иккичи ҳар ёна юриб тун аро,


Уй сотилур, уй! – дея чекди нидо.

Охири бу машмашадин кечдилар,


Шарбат ичирмоқ йўлига тушдилар.

1665 Иккиси ҳам танлади шарбатни ул,


Қай бириси заҳри ҳалоҳил эрур?
Истадилар чун этишиб макру фан,
Биргина жон қолсину ул битта тан.

Сўнг бири ҳозирлади айдоқ заҳар,


Тошни эритгай эди айлаб амал.

Хасмига берди майи гулгул дебон,


Лаззати шаккар каби ширин дебон.

Олди ҳамон, ичди ўшал шермард,


Деди: ажаб шарбат экан, гулсифат.

1670 Нўшгиё ичди кейин бир йўла,


Кесди ўшал оғуни таръёк ила.

Куйдию парвона сифат топди пар,


Шом каби нур сочди яна, бехатар.

Борди, чаман боғчасидин узди гул,


Афсун ўқиб, гулга нафас урди ул.

Сўнг узатиб душманига, ол, деди,


Оғуданам гул ўша қўрқинч эди.

Олди рақиб, илкига олган замон,


Титради, қўрқув ичида берди жон.

1675 Ул бири жон топди чу тадбир этиб,


Бул бири жон берди хавотир этиб.

Ҳар гули орастаки, яшнаб ўсар,


Одамий жону дилидин хун магар.

Боғи замон ичра баҳорсен ўзинг,


Хонайи ғам ичра нигорсен ўзинг.

Кўм қора тупроқни унинг тошига,


Соч ўша тупроқни фалак бошига.

Кеч ўшанинг обу хаёлотидин,


Қоч ўшанинг хоки хароботидин.

1680 Тикма ўшал ою қуёшга кўзинг,


Юзларини балки қорайтир ўзинг.

Ул маҳи заррин ери осмон эрур,


Ишқи Халил йўлида шайтон эрур.

Субҳу саҳар этди жигарсўз сени,


Чарх кейин айлади маъюс сени.

Гар эса кўнглингда қуёш, юлдузинг,


Равшан ўлур унда кунинг, кундузинг.

Ёш тўкиб, айла умид доимо,


Оқу қаро лавҳини этгил сафо.
1685 То яшагил соғу саломат бўлиб,
Дурри тарозийи қиёмат бўлиб.

Дин сенга ул қуввати хос айлагай,


Ақли тарозингни у рост айлагай.

Ҳеч ҳунарпешаю озод, бас,


Дин ғами ичра ғами дунё емас.

Баски бу дунё – таманно сенга,


Дин Низомийгаю дунё сенга...



Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling