Шайх низомий ганжавий махзанул асрор (Сирлар хазинаси)


Дунёнинг бевафолиги баёнида


Download 0.7 Mb.
bet19/29
Sana24.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1059839
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29
Bog'liq
Махзанул асрор

Ўн биринчи мақолат
Дунёнинг бевафолиги баёнида

Тур, нари ирғит уни шу лаҳзада,


Меҳру вафо йўқ бу нард тахтада.

Нақши муродинг кўйидин излама,


Хислати инсоф сўйидин излама.

Не эди баҳр узра қадам қўймагинг?


Не эди мавж узра бисот еймагинг?

1565 Боз деди ўрдакка: шу саҳро дуруст,94


Ул дедиким: бизга шу дарё дуруст...

Эйки шу ғам кемаси жойинг сенинг,


Хуни дилинг – молу матойинг сенинг.
Ташла юкингники, азобдир сенга,
Жабру жафо, қаҳру итобдир сенга.

Кунжи омонсиз бу манзил, макон,


Мағзи вафосиз бу суяк, устухон.

Ноз кўтармайди у, ноз айлама,


Унга рафиқ, дўст бўлишинг ўйлама.

Бўйла хароб манзил эрур, хулласи,


Косаси булғанчу қуруқ суфраси.

Кимки уни кўрди, даҳони тикик,


Ким анга сўз қотди, забони куйик.

Ул юки карвони фақат қўнғироқ,


Косасида пашша, бўлак нарса йўқ.

Кимки суқар косага бармоғини,


Ҳалқа этиб, қўлига таққай ани.

Бунда савоб излама, бўлгай ғалат,


Фитнаю найранг иши, ғавғо фақат.

1575 Айлама маскан бу адамхонани,


Этмас ҳавас бу кўйи вайронани.

Дарчасидин ҳайда шу осмонга дуд,


Сенга бу дудхона макондин не суд?

Бағринг очарсен анга ҳеч тинчимай,


Сен уни дунёга келтирдингми ҳай?

Хат шу жаҳонга чизу беғам яша,


Даврдин озоду мусаллам яша.

Йўл узун, етгали манзил йироқ,


Йўл тадоригини кўр ҳозироқ.

1580 Хоссаки, бу бодияйи девмакон,


Дўзахи маҳжуркушу беомон,

Хуни жигар – чашмайи ҳайвонидир,


Чашмайи хуршид – намакдонидир.

Шўраси тузсиз, бахилга шароб,95


Тузи баландларга у мисли кабоб.

Сув эмас у, туз эрур обгун,


Заҳрайи дил, сув у сабаб заҳрахун.

Йўлки, уни кўрса кўнгил, хун бўлур,


Қофилайи табъ анга қандоқ юрур?

1585 Бодияким, унда ишнинг ўртаниш,


Хонайи дил тор, вале ғам кенгиш.

Ҳар кишиким бодияга берди тан,


Куйди жигар-бағри анинг тафтидан.

Қўй, бу макон аслида дўзах мисол,


Бер ўша дўзахнию жаннатни ол.

Ҳар неча бор эрса бу хоку ғубор,


Изма-из ортингда эрур рўзгор.

Не ҳунар этмиш неча мардумга ул,


Чун тутар илкингдану андоқ қилур.

1590 Охири тупроққа эрур қайтишинг,


Айт, нечук аҳволда бўлур қайтишинг?

Олма оёқ остига бир кимсани,


Кимса оёқ остига олгай сени.

Жонни бу дунёдин олиб кетди ким,


Хатни ўқиб, охирига етди ким?

Босма тикан узра оёқ, бўл ҳазир,


Захматидин асра оёқ, бўл ҳазир.

Сенга мақоминг бу бўлолмас муқим,


Сенга не ҳожат бу макони ваҳим?
1595 Манзили фоний бу, қарор кутмагил,
Боди хазон эсди, баҳор кутмагил...


Соҳибназар мўбад ҳикояти96

Мўбаде, Ҳиндистон эди кишвари,


Бир куни йўл олди у бўстон сари.

Марҳалае кўрди мунаққаш работ,


Мамлакате топди музайян бисот.

Ғунчаси қондек қизариб ҳар маҳал,


Лоласи яшнаб, ўзидин бехабар.

Гулшанида гул очилиб рангба-ранг,


Шаккаридин май сочилиб лоларанг.

1600 Гул тутибон кўксини пайконига,


Ларза тушиб тол тану жонига.

Зулфини бўйнига бинафша чекиб,


Наргис этагига кумуш ёш тўкиб,

Лола гуҳар истару фируза гул,


Лола у бир лаҳзау бир лаҳза гул.

Аслида мўҳлатлари ул бир нафас,


Ҳеч киши оқирбатандеш эмас...

Кекса ўшал ўтди чамандин юриб,


Ойлар ўтиб, қайтди яна ўй суриб.

1605 Кўргани ул улбул эди, боғ эди,


Энди эса қарға эди, зоғ эди.

Дўзах эди энди у боғи биҳишт,


Қайсари кўшки эди энди куништ.97

Сазса чаман ўрнида эрди сомон,


Дастайи гул жойида боғи тикон...

Чол кўриб, бағрини тиғлар эди,


Гоҳ кулиб, гоҳида йиғлар эди.

Дер эди: бу олами ўтгувчида


Ҳар неки бор эрса, у ўтгувчи-да!

1610 Ҳар неки тупроқдану сувдин келур,


Оқибат улдирки, у тупроқ бўлур.

Кўйи харобот у борар еримиз,


Борми яна чораю тадбиримиз?

Бўйла назар кўнглига тавфиқ солиб,


Ўзни таниб, бандайи Аллоҳ бўлиб,

Сайрафайи гавҳари роз бўлди ул,


Ҳақ йўлида банданавоз бўлди ул...

Эйки мусулмонсану габрий эмас,


Чашмасану қатрайи абрий эмас.98

1615 Каммисан мўбади ҳиндуданам?


Айла жаҳон таркини, босгил қадам.

Бас, етар гул каби сархушлигинг,


Бошда кулоҳ, белда камар хушлигинг.

Тургилу гулнинг камари эт бадар,


Баски у қонинг ила чекмиш камар.

Улки кулоҳу камар – офоти ишқ,


Айла уни харжи хароботи ишқ.

Гар у кулоҳ хўжайи гил айлагай,


Гур у камар бандайи дил айлагай,

1620 Хўжа-ғуломлик йўлидин кеч тамом,


Ёки Низомий каби тарк эт низом...

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling