Xiva adabiy muhiti. Nishotiy hayoti va ijodi. Режа
Download 20.58 Kb.
|
Ў-1 (3)
Xiva adabiy muhiti. Nishotiy hayoti va ijodi. Режа: Хива адабий муҳитининг ўзига хос хусусиятлари. Нишотий адабий мероси. “Ҳусни Дил” достони жанр хусусиятлари. Достоннинг рамзий-мажозий тимсоллар олами. Адабиётлар: Нишотий. Ғазал. Мухаммас. Мусаддас. “Ўзбек адабиёти тарихи хрестоматияси”. II том. Тошкент, 1945. Нишотий. Ҳусн ва Дил. Лирика. Т., 1967. Нишотий. “Қушлар мунозараси”, Т., 1982. Абдуллаев В. Ўзбек адабиёти тарихи. II китоб. Т., 1980. Абдуллаев В. Муҳаммадниёз Нишотий. Қаранг: Абдуллаев В. Сайланма. Т., 1982. Холид Расул. Ўзбек эпик шеъриятида халқчиллик. Т., 1973. Абдуллаев В. Хоксор ва Нишотий. Самарқанд, 1960. Абдувоҳидова М. Нишотийнинг “Шоҳбоз ва булбул” мунозараси. “Адабий мерос”, 6-сон, Т., 1976. Адизова И. Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи. Тошкент: “Фан”, 2006. Нишотий XVIII асрда яшаб ижод қилган истеъдодли шоирдир. Шоирнинг ҳаётига доир баъзи маълумотлар унинг “Ҳусну Дил” достонида мавжуд: Бор эди Хоразм диёри ерим, Ондин эди яхши, ёмон гавҳарим... Токи Бухоро сари қўйдим қадам, Оҳ, бу хори аро бўлдим адам Гарчи эрур манзили дилкаш басе, Лек мусофирға эмас хуш басе – каби мисраларидан кўриниб турадики, шоир Хоразмда туғилган ва умрининг маълум қисмини Бухорода ўтказган. Нишотий шеърлари “Ғазалиёт ва мухаммасоти Нишотий” (бу 1903 йилда Муҳаммад Юсуф Чокарий томонидан кўчирилган нусха бўлиб, Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида сақланмоқда), “Баёзи мутафарриқа”, “Баёзи мажмуаи ашъор” каби манбалардан ўрин олган. Дилоромим ҳарими ноздин чиққач адо бирла, Нишотий кўнглини айшу торабдин ийдгоҳ этди, - каби самимий севгини тараннум этувчи ғазаллари ҳаётийлиги ва жўшқинлиги билан китобхонларни ўзига мафтун этади. Шоир Навоий ва Фузулий ғазалларига боғланган мухаммасларида ҳам кўпроқ ижтимоий ҳаёт воқеаларига эътибор беради. Фузулийнинг бир ғазали қуйидаги матлаъ билан очилади: Дўст бепарво, фалак бераҳм, даврон бесукун, Дард чўх, ҳамдард йўх, душман қавий, тан забун. Нишотий шу ғамгин ғазалга мухаммас боғлаган: Ҳамдам-оҳу ҳамнафас-афғон, балолиғ банд-банд, Руҳ маҳзун, жон-ҳазин, хотир-ғамгин, сўҳбат газанд. Ҳамроҳим-ғам, мунисим-дарду рафиқумдур ано, Маҳрамим-меҳнат, шафиқим-марг, ҳамдардим қазо. Нишотий Навоийнинг ўн бешдан ортиқ ғазалларига мухаммаслар боғлаган. “Ҳусну Дил” достонининг сюжети форс-тожик ва туркий тиллар адабиётида кўпдан бери кенг тарқалган ва қайта-қайта ишланган сюжетидир. ХV асрда шоир Фаттоҳий “Ҳусну Дил” сюжети асосида насру назм услубида тоикча достон ёзган эди. ХVI аср тожик ёзувчиси Мушфиқий “Гулзори эрам” достонида “Ҳусну Дил” сюжетини ижодий равишда қайта ишлаган. ХVI асрда ўтган ошнозлик шоир Охий “Ҳусну Дил” сюжетида достон ёзган. Нишотийнинг “Ҳусну Дил” достони шу сюжет асосида яратилган бошқа достонлардан тубдан фарқ қилади. Бу достоннинг кўпгина қўлёзма нусхалари Тошкент, Хева, Бухоро, Самарқандда бор. Муҳаммадниёз Нишотий “Ҳусну Дил” достонида Ақл, Фуод, Назар, Ишқ, Ҳусн, Ҳиммат, Қомат, Хаёл, Он, Вафобону, Ғамза, Ишва, Карашма каби образларни яратган. Достонда Ваҳм, Рақиб, Форуқа, Фохир шайх Зарқ, Шоҳи Фасод каби салбий образлар ҳам мавжуд. Нишотийнинг тасвирича, Ақл Юнонда (Грецияда) подшоҳ бўлиб, зўр ақли. Донишмандлиги, шоирлиги ва ахлоқлилиги билан ажралиб туради. Шоир Ақл тимсолини қуйидагича тавсифлайди: Мулки жаҳон ичра қилиб адлу дод, Доди била эрди жаҳон мулки шод, Адли била мулк эди маъмур анго, Фазли била халқ эди масрур анго. Фуод – Ақлшоҳнинг ўғли. У етти ёшдаёқ қироатни ўрганган, аста-секин ҳар қандай илмни ғам ўрганиб “ҳар неки мажҳул бўлса”, фикр юритиб ўзлаштира борган. У кўпроқ тарих ўқиш, шеър санъати устида муҳокама юритиш билан шуғулланган. Аммо ўз ўғлини ғоят севган Нафисбонунинг унга “Даҳр ёмон-яхшиси”ни билдирадиган, бошдан оёқ “Ишқ ила Ҳусн” таърифидан иборат китобни тақдим қилиши билан Фуод ҳаётида ўзгариш пайдо бўла бошлайди. Фуоднинг бошига тушган ташвишлар унинг ақлу фаросат ва сергаклик билан ҳаракат қилмай, ит билан оҳуни, зоғ билан булбулни фарқ қилолмай қолишининг натижаси эди. Нишотий Фуоддаги бу нуқсонларни умумлаштириб, унга ҳам, “жавҳари идрок”ка бефарқ қаровчиларга ҳам танбеҳ беради: Кимда ким йўқ жавҳари идроки илм Кўнгли эмас оинаи поки илм... Ит била оҳу бўлибон ҳамнафас, Зоғ ила булбулға бир ўлди қафас. “Ҳусну Дил” достонидаги образлар орасида Назар образи ўзининг маънавий бойлиги . ғайрати, шижоати, ҳаракатчанлиги ва тадбиркорлиги билан диққатга сазовордир. Аслида “Шаҳри Бадахшон”лик бўлган Назар халқдан чиққан (ота-боболари қоровул, қарол бшлиб ўтган) ва “пурҳунар” киши бўлиб. Шахзода Фуоднинг хизматкори эди: Хизматида бор эди бир пирҳунар, Зоти қоровул эди, оти Назар. Назар Фуоднинг аҳволини билгач, ҳар қандай хавф-хатарга қарамай, “Чашмаи ҳайвон каноридаги жонон”дан (Ҳусндан) хабар олишга жўнайдики, бу унинг жасурлигидан ва инсонга бўлган ғамхўрлигидан далолат беради. Назар ўз орзулари билан яшовчи, келажакка умид кўзи билан қаровчи ижобий образ бўлиб, кўп жиҳатлардан “Фарҳод ва Ширин”даги Шопурга, “Алпомиш”даги Қоражонга ўхшаб кетади. Ҳусн Шахриёри Ишқнинг қизи бўлиб, гўзал, билимдон, тадбирли, бардошли бўлиши билан бирга, вафо ва садоқат тимсоли ҳамдир. Ҳусн фақат ўз севгиси, бахт-саодати учунгина эмас, балки дўстлари омадининг келиши, ҳаётининг қувноқ бўлиши учун ҳам жонбозлик қилади. Чунончи, у Нозни Назарга, Вафобонуни Ҳимматга, Карашмани Сабрга унаштириш ишига аралашади. Нишотийнинг фикрича, ҳусн ўзи ва дўстларининг муҳаббатини эл осойишталиги, ватан ободонлиги, виждон поклиги учун кураш билан чамбарчас боғланган деб билган номусли ва қаҳрамон қиздир. Ишқ – идеал шоҳ образи. Нишотийнинг тасвирича, Ишқ кишиларни қадрлаш дўстликка ривож бериш, маслаҳат билан иш кўриш, юрт ободонлиги учун ғамхўрлик қилиши каби олижаноб инсоний хислатларга эга бўлган. Шоир Ишқнинг ғалабасидан, риёкорликнинг маҳв этилишидан қувонади, шеърига қанот боғлаб, замонига етиб келади. Ўзининг замон, Зарқи риё ларидан узоқ турган ҳолда, Ишқнинг фазилатларига ихлосмандлигини билдириб: То топайин Зарқу риёдин халос, Айлайин ихлосга жонимни хос – деб ёзади. Нишотий “Ҳусну Дил” достонида риёкор шайхларни кишиларни жаҳолатга судрайдиган қабиҳ шахслар сифатида тасвирлаб, шайх Зарқ ва Муршиди Илҳон образларини яратади. Шайх Зарқда “на завқ, на нур, на илм, на амал” бор. Ваҳми бало Ақлшоҳнинг вазиридир. Ваҳми бало исмининг ўзиёқ унинг халқ бошига балолар келтирувчи киши эканини кўрсатади: Оти анинг Ваҳми баложў эди, Бадилу баддин эди, бадгў эди... Ваҳмнинг энг ярамас ва хавфли хислати унинг чақимчилигидир. Кутилмаган жойларда пайдо бўлиб, бировларнинг гапини тинглаш ва чин гапни қўйиб ёлғон сўзлаш унинг одатидир. У ана шу ярамас одати туфайли, Фуод ва Назарнинг бошига кулфат солади. Ақлшоҳни Ҳусн ва Ишққа қарши қарши қўшин тортишга мажбур этади. Нишотийнинг “Ҳусну Дил” достонида “Шаҳбоз ва Булбул”, “Гул ва Даф”, “Най ва Шамшод”, “Косаи Чин ва Наргис”, “Бинафша ва Чанг” каби масаллар ҳам келтирилган бўлиб, улар достоннинг узвий қисмини ташкил этади. Шу билан бирга, бу масаллар, достондаги воқеалардан қатъи назар, мустақил асарлар сифатида ҳам кўзга ташланиб туради. Download 20.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling