Курс иши мавзу


Download 1.33 Mb.
bet1/10
Sana22.01.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1110596
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
tarmoq qurilmalarining ishlash printsipi va kuzatilayotgan xatoliklarning oldini olish


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ
ЭНЕРГЕТИКА ФАКУЛЬТЕТИ
“ИНФОРМАТИКА ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ”
кафедраси

“Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан




КУРС ИШИ
МАВЗУ:

“Тармоқ қурилмаларининг ишлаш принципи ва кузатилаётган хатоликларнинг олдини олиш”


Бажарувчи: 32-13 ЭЭ гурух талабаси С.Саидоппоқхонов


Раҳбар: И ва АТ кафедраси ассистенти
М.Норбўтаев

Фарғона - 2014

МУНДАРИЖА




I. КИРИШ. 3
II. НАЗАРИЙ ҚИСМ. 5
2.1. Эшилган жуфт толали кабел. Улар ёрдамида иккита компьютердан иборат локал тармоқ ташкил этиш. 5
2.2. Hub. Иккитадан ортиқ компьютерлар ўртасида локал тармоқ ташкил этиш. 6
2.3. LРT ва CОM портлари. Улар ёрдамида иккита компьютерни улаш 7
2.4. Модем. Модем ёрдамида компьютерни интернет тармоғига улаш. 10
III. АМАЛИЙ ҚИСМ. 15
3.1. Локал тармоқ ҳосил қилишда юзага келадиган баъзи муаммолар ва уларнинг ечимлари. 15
3.2. Модем ёрдамида компьютерни Интернет тармоғига улашда кузатиладиган носозликлар. 19
IV. ХУЛОСА. 23
V. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР. 24



I. КИРИШ.


Ҳозирги ахборот-коммуникация технологиялари ривожланган ва ахборот алмашишнинг замонавий усуллари ҳаётимизнинг хар бир жабҳасига жадал суръатда кириб бораётган замонда бир вақтлар инсонлар замонда компьютер тармоқларисиз яшаганликларини тасаввур қилиш қийин. XX асрнинг 60-йилларида физик ва математик олимлар ўзлари фойдаланаётган ЭҲМларни бир тармоққа улаш ёрдамида билимларни умумлаштириш, муаммолар ечимини жамоавий тарзда ечиш ҳамда эришилган ютуқларни ўзаро ўртоқлашиш ғоясини олға суришди. 1965 йилда Массачусетс техника институти Линкольн лабораторияси тадқиқотчиси Лари Роберте биринчи марта икки компьютер ўртасида дискрет пакетларни узатишни амалга оширди. Унинг маълумотларни узатиш алгоритми 1969 йилда яратилган ARPANet тармоғининг асоси бўлиб хизмат қилди.


Бу бошланғич тармоқ аввало Калифорния ва Юга штатларидаги 4 тагина компьютерни ўзаро боғлаган. 1972 йилда ARPANet тажриба тармоғи намойиш этилади. У 40 та компьютердан иборат бўлиб, барча компьютерлар тенг ҳуқуқли бўлишга ва ресурсларга фақат файилга мурожаат қилишга мўлжалланган дастурий таъминот ёрдамидагина кириш мумкин бўлган. Кейинчалик бу тармоқ кенгайиб 80-йиллар охирида АҚШ миллий илмий жамиятнинг ихтиёрига топширилиб, NSFNet шаклида ривож топган. Мазкур тармоқ ҳозирги Internet нинг таянч тармоғи ҳисобланади.
80-йилларни локал тармоқларнинг тараққиёт даври деб аташ мумкин. Чунки айнан шу йилларда кўплаб корхона ва ташкилотлар локал тармоқларнинг афзаллари ва имкониятларини (локал тармоқ орқали маълумот алмашиш қоғозбозликни йўққа чиқариш билан бир қаторда бу жараённи бир неча баробар тезлаштирди) англаб, иш жараёнида ундан кенг фойдалана бошладилар. Натижада иқтисодий тежамкорлик ва ишдаги унумдорликка эришилди.
Юқорида кўриб чиққан тармоқнинг информацион ва коммуникацион функциялари умуман олганда одатдаги мавжуд мулоқот воситалари ва оммавий ахборот тизимлари функцияларини такрорлаётгандек туюлади. Аслида ҳам шундай, фақат энди у мутлақо янги имконият доирасида: тез, қулай ва сифатли, энг муҳими эса иқтисодий жиҳатдан арзон кўринишда амалга оширилади. Ушбу технологиянинг яна энг муҳим хусусиятларидан бири, бунда ахборот манбалари, алоқа каналлари ва техник воситалардан бир вақтнинг ўзида жамоа бўлиб фойдаланиш имкониятининг мавжудлигидир. Тармоқ орқали мулоқот қилиш, ахборотларни йиғиш ва эълон (нашр) қилишнинг арзонлиги сабаби ҳам ана шундадир. Бундай имкониятлар моҳиятини чуқурроқ билиш учун тармоқнинг ўзи қандай ишлашини, ахборотлар қайси принциплар ва усуллар ёрдамида узатилиши, қайта ишланишини ўрганишимиз зарур бўлади.
Буни қуйидаги мисол ёрдамида тушунтиришга ҳаракат қиламан. Нима учун Америка билан телефон орқали гаплашишнинг ҳар дақиқаси 34 $ турадию, худди шу мулоқот Internet орқали амалга оширилса бир неча ўн баробар кам харажат талаб қилади? Одатда аналогли телефон ёрдамида икки киши мулоқот давомида ушбу алоқа каналини банд қилишади, яъни улар канални ва ушбу алоқани таъминлашда иштирок этаётган техник воситаларни монополик равишда эгаллаб олишган бўлади. Ўзаро мулоқот қилаётган мижозлар ўртасидаги масофа қанча узоқ бўлса, шунча кўп алоқа воситалари иштирок этади ва алоқа нархи ҳам ошиб боради.
Internetда мулоқот амалга оширилганда эса, алоқа канали ҳам ва унда иштирок этувчи бирор бир техник восита ҳам монопол эгалланмайди. Бунинг сабаби Internet тармоғида узатилаётган сўров, хабар ва маълумотлар бир неча майда бўлакларга ажратилган "пакет"лар кўринишида амалга оширилади. Бу пакетлар TCР (Transfer Cоntrоl Рrоtоcоl) пакетлари деб аталади. Ҳар бир TCР пакет таркибида жўнатувчи ва қабул қилувчиларнинг IР адреслари мавжуд бўлади. Internet тармоғида мавжуд бўлган коммуникация вазифасини ўтовчи махсус техник воситалар ва hоst компьютерлар TCР пакетлар таркибидаги IР адреслар асосида, пакет кимга йўлланганлигини аниқлаб, ўша мижозга ёки навбатдаги мижозга яқин бўлган тармоқ тугунига йўналтиради. Мижоз компьютерига етиб келган TCР пакетлар ягона бир ҳужжатга йиғилади.
Ҳар бир TCР пакет жўнатилаётганида ва кимдан қаерда йиғилиши кераклиги ҳақидаги информацияни ўзида олиб юрганлиги учун, бир алоқа каналининг ўзида бир нечта мижозларнинг TCР пакетларини бир вақтнинг ўзида аралаштириб узатиш мумкин бўлади. Бу пакетлар ушбу оқим ичида йўқолиб ҳам, адашиб ҳам қолмайди. Уларни қайси мижозларга тегишли эканликларини, ҳамда эгаларига тўла - тўкис етиб боришлигини махсус программа ва техник воситалар қатъий назорат қилиб туради. Шундай қилиб, Америка билан Тошкентни ёки Европани боғлаб турган алоқа канали бир вақтнинг ўзида миллионлаб мижозларга хизмат кўрсатиши мумкин.



Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling