Курс иши мавзу
Модемни ташкил этган қурилмалар
Download 1.33 Mb.
|
tarmoq qurilmalarining ishlash printsipi va kuzatilayotgan xatoliklarning oldini olish
Модемни ташкил этган қурилмалар.
Модем контроллёри кичик махсус компьютер бўлиб типи SC 1107 ёки SC 1108. У 8 разрядли арифметик – логик қурилма, 8 Кбайт доимий хотира, 128 байтли оператив хотира, таймер, буйруқ регистри, тўхталиш контроллёри, киритиш ва чиқариш портларига эга. Энг кўп тарқалган модемлардан бири HAYES бўлиб, ишлаб чиқарган фирма номи билан юритилади. Бу модемлар АТ ( Attention) буйруқларни қўллайди. АТ командалари бошқа модемларга ҳам мос келувчи ҳисобланиб, кўп сондаги буйруқларни ўз ичига олади. Модемда қўлланилаётган буйруқлар бошқа модемларга ҳам мос келишидан ташқари, телефон линиясида узатилаётган информация коди (сигнали) бирор халқаро стандартга мос келиши керак. Бундай стандарт МК КТТ (халқаро телеграф ва телефон консультатив комитети) CCITT(Comit Consultariv International Telegraрhique et Teleрhonique) рекомендациясидир. АҚШ ва Канадада юқоридаги сингари стандарт бўлиб унинг номи Bell. Уни ССIТТ дан фарқи фақат логикдир. Информация алмашинуви 2400 бод гача, модемлар стандартга мос келувчилари эркин информация алмашади. Тезлиги 2400 боддан ортиқ бўлган модемларда стандартдан четланишлари мавжуд бўлади. Бу четланишлар махсус илова протоколида келтирилади. Кенг тарқалган ва арзон модемларга мисол қилиб Sрort, Worldрort, Courier ларни келтириш мумкин. Уларни ишлаш тезлиги 9600 дан 21600 бод гача. Бундан ташқари Zy XEL фирмаси модемларни ҳам кенг тарқалган. У ўзини протоколига эга бўлиб информация алмашинув тезлиги 19200 бод га тенг. Кенг тарқалмаган, қиммат лекин кучли, турғун сигналли, ҳимоя фильтрларни ҳам эътиборга олмайдиган Теlеbit фирмаси модемлари TraiBlazer ҳам мавжуд. Замонавий модемлар модуляция/демодуляция функцияларини, хатолардан сақланиш функцияларини бажарадилар, старт-стоп синхрон ўзгартирувчи, такт ва цикллар бўйича синхронизацияловчи, бирлик элементларни рўйхатдан ўтказиш, маълумотларни чиқиш функцияларини бажаради. Юқоридагилар билан бир вақтда модемлар рақамли ёзиш, товуш чиқариш, шартли қўнғироқларни таниб олиш (ажратиш), чақираётган абонент рақамини аниқлаш, масофадан конфигурациялаш, рухсат этилмаган киришдан ҳимоялаш, узатиш шароитларига адаптациялаш ва х.к. ларни таъминлайди. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling