Курс иши мавзу
Download 1.33 Mb.
|
tarmoq qurilmalarining ishlash printsipi va kuzatilayotgan xatoliklarning oldini olish
II. НАЗАРИЙ ҚИСМ.2.1. Эшилган жуфт толали кабел. Улар ёрдамида иккита компьютердан иборат локал тармоқ ташкил этиш.Бизга маълумки, локал тармоқ ташкил қилиш учун энг зарурий қурилмалар: тармоқ картаси, кабеллар ва дастурий таъминотдир. Тармоқ картаси драйверини аксарият операцион системаларнинг ўзи автоматик равишда ўрнатади. Агар эътибор бериб қаралса шу нарса маълум бўладики, тармоқ кабели ўз ичига тўрт жуфт, яъни саккизта толали симчалардан ташкил топган. Симчаларнинг тўрттаси рангли симлар қолган тўрттаси эса ўша рангли симчаларнинг жуфтлари хисобланади. Буни синчковлик билан эътибор бериб қараган ҳар қандай киши кўриши мумкин. Иккита компьютер ўртасида локал тармоқ ташкил этиш ҳамда иккитадан ортиқ компьютерлар ўртасида локал тармоқ ташкил этишда тармоқ кабеллари ичидаги симчаларнинг тартиблари турлича бўлади. Иккита компьютер ўртасида локал тармоқ ўрнатишда кабеллар ичидаги симларнинг тартиблари қуйидагича бўлади: Биринчи учи: 1 2 3 4 5 6 7 8 1. оқ (қизғиш) 2. қизғиш 3. оқ (зангори) 4. кўк 5. Оқ (кўк) 6. Зангори 7 . Оқ (жигарранг) 8. Жигарранг Иккинчи учи: 1 2 3 4 5 6 7 8 1 . оқ (зангори) 2. Зангори 3. оқ (қизғиш) 4. кўк 5. Оқ (кўк) 6. қизғиш 7. Оқ (жигарранг) 8. Жигарранг Эшилган жуфтлик (витая пара) ўтказгичлар орасидаги кесишувчи ўтишларни камайтириш учун ўзаро жуфтлаб ўралиб изоляцияланган ўтказгичлардир. Бундай кабеллар юқори частоталарда узатишда сигналнинг кам сўниши ва электромагнит ўтишларга кам сезгирлиги билан тавсифланади. STР кабеллар яхши техник тавсифга эга, лекин нархи жуда қиммат ва ишлатишга ноқулайдир. UTР кабеллар маълумотларни узатиш тизимларида хусусан, ҳисоблаш тармоқларида бошқа кабелларга нисбатан кўпроқ ишлатилади. Эшилган жуфтликларни беш категорияга бўлинади: 1- ва 2- категориядаги-ларида тезлик жуда паст; 3 - , 4 - ва 5 - категорияларида эса тезлик мос равишда 16, 25 ва 155 Mbit/s га тенг. Texник тавсифлари яхши бўлган бу кабелларни нархи нисбатан қиммат эмас. Kоaксиал кабел диалектрик билан қопланган ва экранловчи ҳимоя қобиқли ингичка мис ўтказгичлардан ўралиб эшилган мис ўтказгичдан иборат. Ундаги тезлик 300 Mbit/s, лекин у билан ишлашда маълум бир ноқулайликлар ва нархини нисбатан қимматлигидан тармоқларда ундан ҳар доим ҳам фойдаланилаверилмайди. Оптик толали кабел ҳимоя қобиғига жойлаштирилган ва қаттиқ тўлдирувчи билан қопланган бир неча микрон диаметрли шишали ёки пластик толалардан ташкил топган. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling