Шайх низомий ганжавий махзанул асрор (Сирлар хазинаси)


Дунёга таъна-маломат ёғдириш


Download 0.7 Mb.
bet21/29
Sana24.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1059839
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29
Bog'liq
Махзанул асрор

Ўн учинчи мақолат
Дунёга таъна-маломат ёғдириш

Боқ, бу жаҳон кексадиру серажин,


Ноз ила пардозига учма тағин.

1690 Сенга атаб кафтида гар тутса гул,


Олма, ўша гул эмас, оташ эрур.

Чашма саробдирки, ҳавас айлама,


Қибла салибдирки, намоз айлама.

Бул ҳама гул бошда тикандек эмас,


Гар ҳама жам, ҳеч бири сендек эмас.

Ҳирсу тамаҳ бирла олурсен неча,


Қайтариб бергайсен уни борича.

Юк кўтариб барча қиёмат борур,


Ким эса юксиз, у саломат борур.

1695 Сен уни сарф айла ва ё айлама,


Ҳар неки бермишлар, олурлар яна.

Ўйлаки, бозор эрур бу жаҳон,


Бирни бериб, бирни олурлар ҳамон.

Гар бириси эрса ипак қурти ул,


Бул бири ҳам қурт, ипак ейди ул.

Шам ясат жаъфари гулдин, аё,


То гулидин ўзи таратгай зиё.

Танни уриб, парчала, барҳам анга!


Зарни эзиб, янч, бу ҳам кам анга!

1700 Зарга оёқ бос, ваде урма даст,


То демасинлар сени гул, зарпараст.

Зарки ўшал сикка этилмас магар,


Зар эмас ул, зарних эрур ҳар маҳал.100

Зар ила сен бўлма сира дўсту ёр,


Боқ, ўша товус думи ҳам зарнигор.

Зарб урилур зарга темир бирла ул,


Асли чилангар шаҳу султон эрур.

Қорун эди, бошида заррин кулоҳ,


Тортди уни, қаърига жо этди чоҳ.

1705 Бошинг уза тутмаки, айлар нифоқ,


Хизмат этар бошига қўйсанг оёқ.

Зар бериш жонни беришдек алам,


Олмаганинг яхши у берганданам.

Олсанг уни, ҳирси жаҳонинг келур,


Олмасанг, осойиши жонинг келур.

Эрса олиш шарти – совурмоқлигинг,


Унда не ҳожат уни сўрмоқлигинг?

Зар сенга ул равғани сафро магар,


Айла таом, бўлгуси сафро бадар.

1710 Зарки, ўшал Машриқ эрур маскани,


Мағрибий айтур неча ғофил ани.

Мағрибу ул қавми – сахо душмани,


Машриқу ул аҳли – сахо равшани.

Ҳар неки тонг чоғи берур машриқий,


Қарз дея шом чоғи олур мағрибий.

Ул ҳама конларга ҳаёт зар ила,


Ул ҳама қушларга нажот пар ила.

Ул зари румий ва Дамашқ тоши ул,


Ишқ тарозусида тенг тортилур.

1715 Гарчи ярақлайди, ёниб зар ўшал,


Бошига тупроқки, фирибгар ўшал.

Неча кулоҳларни юлиб кетмади,


Неча умрларни хазон этмади...
Ҳожи ва сўфий ҳикояти

Бир киши ҳаж этгали азм айлади,


Азми сафар жабдуғини шайлади.

Кўрди тадорик, бари тайёр эди,


Ёнида ортиқча пули бор эди.

Деди: фалон сўфий асл бандадир,


Тоату тақво ила хилватдадир.

1720 Бўйла насиб этди диёнат анга,


Ақчани қолдиргум омонат анга...

Турди, унинг ҳужрасига борди ул,


Ақчасини сўфига топширди ул.

Деди: омонат сенга шу олтиним,


Қайтариб олгум уни қайтган куним...

Хўжа туриб, Каъба сари олди йўл,


Шайх унинг олтинига урди қўл.

Ярқираган зар эди, ё Раб, неча,


Бойлади кўнгилни анга борича.

1725 Дедики: зар бирла битар ишларим,


Топдим ўшал ганжники, музтар эдим.

Сарф этайин айши фароғимга то,


Майлига кеч бўлса-да, берди Худо...

Очди у зархалтани, ечди тугун,


Айшу тараб айлади сўнг неча тун.

Сарфлади олган у омонат зарин,


Ҳар куни еб-ичди, шиширди қорин.

Тун демаким, кайфу сафо ёр эди,


Зулфи санамлар анга зуннор эди.

1730 Айшини майхона аро айлади,


Баски гуноҳ узра гуноҳ айлади.

Еб-ялаб, пулни тугатди тамом,


Қолмади ул нақдинадин зарра ҳам...

Қайтди хўжа ҳажжини айлаб адо,


Келди у сўфий уйига ҳадаҳа.

Сўрди пулин, шайх деди: “Ул нима?”


“Зар эди, қайтар уни” – “Бас, сўйлама!”

Лутфу карам бирла анга эт илож,


Мулк эса вайрона, олинмас хирож.

1735 Сарф бўлиб битди, топилмас нишон,


Зар қаён, мен каби муфлис қаён?

Турк талон этса, омон айламас,


Молини ҳиндуга ишонгайми кас?

Олса қароримни пулинг, найладим,


Ҳар неки кўнглим тилади, айладим...

Ханда уриб сарфламиш эрди, тўкиб,


Энди эса йиғлар эди тиз чўкиб.
Дерди: раҳм айла, пушаймон ўзим,
Кофир эдим, энди мусулмон ўзим.

1740 Табъи жаҳон ҳам неча кўрмиш жафо,


Мен-да жафо айладим, этдим хато...

Ҳожида қўзғалди карам, лутфу ҳақ,


Дедики: дарвеш, оёғингга қалқ!..

Бор эди, йўқ бўлди ўша олтини,


Берди Худо, ҳам ўзи олди уни.

Ўйлади: бу ҳеч вақосиз, гадо,


Ҳақ талаб этмакми гадодин раво?

Не ҳам олардим, берар ҳоли йўқ,


Қўлга олардек бисот, моли йўқ.

1745 Молки ўшал, соҳиби шу сўфидир:


Мими мутаввақ, алифи куфидир...

Дедики: хшп, тарки вуболинг этай,


Улки ҳаром эрди, ҳалолинг этай.

Чўзма қўлингни чу фалакдек бугун,


Қисқа этиб енгнию қўлни узун.

Ҳеч кўнгил ҳирсу ҳавосиз эмас,


Борми бирор сидқу садоқатли кас?

Берма динингни шуму шайтонга ул,


Шаъну шараф тожини сагбонга ул.

1750 Берма уни иблиси ғаддорга, ҳай,


Дин этагин тутгилу сокин яша.

Чарх ўша бечорани урмас нуқул,


Бой-бадавлатни ҳам ургуси ул.

Гарчи у давлатманд эрур, чоралик,


Яхшидир андин ўша бечоралик.

Англадим аҳволи жаҳонни, ажаб,


Ари чақар бўлса, асалдир сабаб.

1755 Шерки, бировлар этини ер фақат,


Ўлса, уни ейди ҳама дому дад.101

Шам турар тикка, азиз ҳар нафас,


Ой тўлишай деб басе топгай шикаст.

Ел эса тупроқнинг элар қуртини,


Қўллари бўш, кимса тўсолмас уни.

Сув қуши билгайки, билиш одати:


Дирҳам эрур жумла балиқ офати.

Зар-тарозида ниёзинг эрур,


Фотиҳайи беш намозинг эрур.

1760 Хоҳишинг эрса шу ниёздин халос,


Бўл Низомий каби сен покбоз...



Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling