Шайх низомий ганжавий махзанул асрор (Сирлар хазинаси)
Маслик йўлида жадал олға босиш баёнида
Download 0.7 Mb.
|
Махзанул асрор
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мажруҳ бола ҳикояти
Ўн олтинчи мақолат
Маслик йўлида жадал олға босиш баёнида Эйки бир эпкин юзидин боши хам, Чангу ғубор олдида чун бечидам, Дон йўғу ташвиши хирмон нега? Мулк йўғу тахти Сулаймон нега? Тиғ эмассен, талаби жанг нечун? Бонг эмассен, бу овозанг нечун? Сен-да қилич сингари сочгил кумуш, Дўмбирадек тут ўша қорнингни бўш. 1895 Дев сени судрайди, аё, бормагил, Мурда эмассанку, қўлинг бермагил. Муғни кўриб, қўлни салиб айлама, Даъвийи шамшири хатиб айлама. Акса урар эрса гар Одам неча, Аксаси етгай у Масиҳогача. Ҳар киши парвона сифат хуш бўлиб, Сурсин умр севгани оташ бўлиб. Хуш яшагил, неча нафас жон сенинг, Хирқа кийиб, ол, шу жаҳон ҳам сенинг. 1900 Хайри худойинг эса нопок ўшал, Хайри худойи эмас ул ҳеч маҳал. Шер бўл, чўпон итидин қўрқмагил, Талқ бўл, дўзах ўтидин қўрқмагил.111 Сохта эсанг, бўл ўша оташга ем, Соф зару ёқутга сира йўқ ваҳим. Этма ғурур, эй дағали хокдон, Кимсан ўзинг, неча суяк-устухон. Бизгача ҳам давр суриб ўтдилар, Бойлик учун зир югуриб ўтдилар. 1905 Суду самар бердими чопганлари Бори зиён эрди-ку топганлари! Сен шу замин заррасисен аслида, Қўй у оёғингни фалак устига. Гарчи фалак авжига етгувчисен, Хоки заминга яна қайтгувчисен. Соч каби бошингни ўзинг кесмагил, Сўнгра оёғингни анга босмагил. Қуш эмассен, сенга учмоқ қийин, Ёрга етарми киши жой чекмайин? Бор у фалак сори қадрлаб ани, Ул дағи жойингга қўяр бошини. Майни сен ичгувчи, заҳарда не айб? Айбни сен этгувчи, даҳрда не айб? Сўкма уни беҳудага, эй фалон, Даҳр сену менга не этди ёмон? Улки чекиб ранжу машаққат басе, Бизни такаллуф ила этди касе. Бас, сену мен аслида ҳеч кимсамиз, Борми даҳр бўйнида бир ҳиссамиз? 1915 Бўлмаса лаъл жавҳари чин ошкор, Муҳри қабул урмас анга шаҳриёр. Тош магар хирмани олам эрур, Лаъл вале тош эса-да, кам эрур. Гарчи тикан бирла сумандир гиёҳ, Ул бири кўз офати, бул тўтиё. Ичмаса-да сув, асл эрса ул, Рангу уфорини йўқотмайди гул. Сув ила гар атру чирой печ-печ, Лек у тиканни суман айларми ҳеч? 1920 Қоида-қонунга йўқ эрса қарор, Баски бузилгайди тамом рўзгор. Бизда эмас тадбири давлат ўшал, Бор нечаким соҳиби давлат магар. Улки бадавлат, ғам ила бағри чок, Бою бадавлатга бу ғамдин не бок? Ёр эрур бахтига давлатпараст, Бандайи давлат бўл, аё, бошқамас. Берди сенга ҳақ сени кўрмак учун, Бермади давлатни у эрмак учун. 1925 Аҳли кибор бошида парвона бўл, Чарх уришингдин сени ул қутқарур. Мумсигу бадбахт ила тутма макон, Муқбили айём аталиб, ном қозон. Боқ ўша жавзойи фалакка чиқиб, Гоҳида бахтинг сина ёнғоқ чақиб. Давлат агар истасанг, афтода бўл, Этма жаҳон ташвишини, тоза бўл. Сув у кўнгил поклигидин кулгуси, Уд тугуни боисидин куйгуси. 1930 Пайрави дил бўл, анис этма кас, Ўз танингу заҳмат йўл сенга бас. Бошқа бутоқларга чўзиб қўл неча, Бер яна, дерсан, яна, токайгача? Жумлайи оламни йиғарсен басе, Бир куни ортингда бари қолгуси. Қўй ўша ҳирсингни, у тоат кесар, Гардани ҳирсингни қаноат кесар. Маркази ул гунбази нилий нигор, Сенга кенгаш фикру тафаккурга тор. 1935 Ёки тамом қўй ўша андишани, Ё нари сур нафси макрпешани. Маърифат одам гилида қолмамиш, Аҳли кўнгил ҳам элида қолмамиш. Икки ҳунарномани тўққиз дабир112 Ёзса-да, йўқ одами маънипазир. Маънига душман эса, ул сенга ёт, Кутма илон заҳридин оби ҳаёт. Душмани донойинг этар қасди жон, Дўст гўлу нодон эса, андин ёмон. Мажруҳ бола ҳикояти 1940 Бир болакай қўлда неча тош ила, Ўйнар эди бир неча тенгдош ила. Йўлда қоқинди, йиқилиб шу нафас, Жонига дард, жисмига етди шикаст. Тутдилар атрофини тенгдошлари, Қўрқуву ташвишда қотиб бошлари. Энг яқин ўртоғи ўшанда ҳамон Дедики, бу ишни тутайлик ниҳон. Ташланг уни қудуққа элтиб, магар Отаси бизларни гуноҳкор этар... 1945 Бор эди ул даврада зийрак ўғил, Душмани эрди боланинг, деди ул: “Йўқ, яширманг, яширмоқ қийин, Боиси бордир, эшитинг, айтайин. Шу боланинг душманиман, эслашар, Айбни кейин менга ҳама тўнкашар”. Борди, хабар берди ўша, хулласи, Кўрди зарур чорани сўнг отаси. Кимса агар зийрагу доно эрур, Чорайи тадбирга тавоно эрур. 1950 Сирри самовотни ким очгай бу дам? Улки, само саҳнига босгай қадам. Қолмади бошида фалак ташвиши, Ошди фалакдин у Низомий иши. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling