Шайх низомий ганжавий махзанул асрор (Сирлар хазинаси)
Мунофиқларга маломат ёғдириш
Download 0.7 Mb.
|
Махзанул асрор
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жамшид ва унинг хос маҳрами ҳикояти
Ўн саккизинчи мақолат
Мунофиқларга маломат ёғдириш Сохта ясар тангани ул сохтакор, Қолипида қалби эрур ошкор. Кету қорин узра семирмоқлари, Найза эрур сенга у бармоқлари. 2020 Нур каби олдингда мувофиқ улар, Соя каби ортда мунофиқ улар. Шам каби соф, тоза, тугунликда уд, Юзлари силлиғу тугунда вужуд. Сурату зоҳирда иноятчидир, Аслида айбжўйу шикоятчидир. Оғиздин ҳар лаҳза муҳаббат ёғар, Ичларидин кийнаю нафрат ёғар. Иссиқ эрурлар, вале муздир бари, Зинда эрурлар, ўлик диллари. 2025 Берма кўнгил суҳбату гуфторига, Сергак эсанг, борма улар сорига. Сўйлама ҳеч сўзларини, розини, Олма қулоққа саси, овозини. Лоф уриб, дўсти азиз дейди ул, Берсанг агар нону тузинг ейди ул. Сўнгра тупургай у еган ошига, Қаҳри Худо ёғсин унинг бошига! Ҳар дамида кийну ғараздир аён, Дўстлиги душманлигидин ҳам ёмон. 2030 Барчаси манманлигидадир ўшал, Дўстлиги душманлигидандир ўшал. Заҳринг ичиб дўст не айтур? Шакар, Ул кўриб айбингни не дейди? Ҳунар. Дўст ўшал марҳами жонинг, аё, Йўқса, уни айла ўзингдин жудо. Боқ, мушук меҳри адога етиб, Ўз боласин ейди у дўстлик этиб. Дўст ким ул? – Пардани тутгай омон, Пардани йиртурлар улар ҳар замон. 2035 Орзулари – симу заринг бир йўла Юлсалару олсалар афсун ила. Сенга боқиб сидқ ила сурат улар, Вақти заруратда зарурат улар. Ким у асл дўст, сенга равшан эрур, Тортмаса кўнглинг, ўша душман эрур. Тан сира билгайми, сенга ёр ким? Дил ўзи огоҳ – вафодор ким? Дил ўзи бир дона, ғами минг экан, Бир гули пажмурдаю юзлаб тикан. 2040 Мулк неча минг, битта Фаридун фақат, Битта димоғ, атру уфор қатма-қат. Пардаси бор ҳар неки оламда бор, Рози дилинг узра дилинг пардадор. Йўқ эса кўнглингда магар қулф, банд, Бошқа кўнгиллар анга солгайми банд? Кўнглинг агар нозик эса гул йўсин, Кун каби розингни ёярсан нечун? Кўнглинг ул нозиклигидин айтди роз, Шишага май қуйса, чиқаргай овоз. 2045 Ҳамнафас истар эсанг, эй бесабр, Ҳамнафасингни нафасингдин қидир. Жаҳд этиб, баски тикиб жонни сен, Топгил ўшал дўсту қадрдонни сен. Токи аёнмас гуҳари ёринг ул, Сочма ўшал гавҳари асроринг ул... Жамшид ва унинг хос маҳрами ҳикояти Жамшид ила маҳрамининг мослиги Ой ила офтобча эди хослиги. Маҳрам эди, сидқи мукаммал эди, Аҳли сарой ичра у афзал эди. 2050 Шоҳ ишончини кўпайтди анга, Ичдаги бор сиррини айтди анга. Шунча яқинлик била ул навқирон Истади шоҳдин йироқлик ҳамон. Жонини ўртар эди шоҳ айтгани, Айтгани қўрқарди бировга ани. Йўлда уни бир қари кампир кўриб, Лола юзин сарғишу тақсир кўриб. Сўрдики, эй сарв, сенга не хазон, Шоҳи жаҳон олдида айшинг равон? 2055 Сенга илашди қаёқдин алам, Бўйлаки дилхушлик аро дарду ғам? Сен каби барнога қарилик нечун, Не эди, сарғайтди юзингни бугун? Шоҳи жаҳонга сен ўзинг роздон, Яшна кулиб, эй дили шоҳи жаҳон! Шоҳ юзидин ранги раият қизил, Сўнгра ўтар хосу сипоҳийга ул... Деди йигит: “Бўйлаки дардим менинг, Дарди дилимдин хабаринг йўқ сенинг. 2060 Сабр менга жабрини этди чунон, Сабр қилиб, бўлди юзим заъфарон. Шоҳ аён этди менга борини, Кўнглим аро гавҳари асрорини. Бўйла буюрдирки у сирри жалол, Кимсага сўз айламак андин маҳол. Сиррини ул дилга чунон жойладим, Тилни тугиб ҳар еридин, бойладим. Айламадим сенга кулиб, дил хушим, Токи учиб чиқмагай анво қушим. 2065 Сўйламасам, қолса шу кўнглимда ул, Бори азобдирки, кўнгил хун бўлур. Лекин уни айлар эсам ошкор, Қаҳру ҳалокатга бўлурмен дучор”. Деди у момо: “Аё, сўйлама, Кимсага ул сирни аён айлама. Маҳрам этиб ўзгани, ҳеч урма дам, Асра уни ўйлаки соянгданам. Майлими, чеҳрангки бугун заъфарон, Тиғ дамидин сўнгра ювар бўлса қон? 2070 Бежиз эмас, ҳар кеча соҳиб ақл Бош дегай тилгаки, сир сақлагил. Бош керак бўлса, тилинг айлар хор, Айлама кун сингари сир ошкор. Эр эса оқил, у тияр тилни, бас, Ит эса девона, ҳурар ҳар нафас. Маслаҳатим сенга, тилинг тий мудом, Тиғ у ғилоф ичра топар эҳтиром. Тингла шу пандимни, у жон роҳати, Бошга етар тиғи забон офати. 2075 Сочма бинафша каби сиррингни, ҳай, Токи шу бошингни биров узмагай. Қўйма, тилинг сўйламасин сирни то, Йўқса шу бошингдин учар оҳ-воҳ. Очма оғиз айшу тараб пайтида, Неча қулоқ бор у девор ортида. Айбни кўриб, сўйлама нохушлигинг, Яхшидир ул даврада хомушлигинг. Мунча ёзарсен? Қалам оҳиста сур, Ёзсалар айбингни, сен осуда тур. 2080 Тинглаганинг сув каби ювгил ҳамон, Кўзгу каби кўрганинг этма аён. Эр кишилар ҳар неки кўргай туни, Кундузи ҳеч кимсага айтмас уни. Ложаром ул кўк само гунбази Кечаси кўрганни демас кундузи. Рост эса ул расми адаб кўрганинг, Кундузи айтма кечалаб кўрганинг. Тун – ниҳонхонайи ганжинадир, Неча кўнгиллар сирига сийнадир. 2085 Аҳли тариқат дили дарё бўлиб, Ҳар неки кўргайлар, ўтарлар елиб. Бошни кўтарса киши аршдин баланд, Баски, кўтаргай у кўнгил саҳнидан. Кўз ила тил улфату дўстдир магар, Бош ила соч, тери ва тандек улар. Пардада ишқ келди каромот бўлиб, Очди юзин, қолди харобот бўлиб. Дин ипидин тугдилар андоқ тугун, Шайладилар сўнг уни Ҳаллож учун. 2090 Ғунчаки, жон парда этиб розини, Чашмайи хун этди очиб оғзини. Қай оғиз ул мартаба ҳосил қилур, Қиссайи кўнгилни-да кўнгил қилур. Косайи дилдан бу таом хуш бўлар, Оғизга элтганда у оташ бўлар. Асли фасоҳат у забонбасталик, Асли шитобдир ўша оҳисталик. Бу ўша дил равшани берган хабар, Ўзгани ҳам бўйла хабардор этар. 2095 Бу луғат – изҳори кўнгил аслида, Таржимаси ҳам кўнгил лафзида. Кўнглинг эса шод, Низомий, сенинг, Мулки қаноат тамомий сенинг... Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling