1-лаборатория машғулоти.
Мавзу: Ҳашаротлар морфологияси (2 соат).
Керакли жиҳозлар: лупа, ҳашаротлар коллекциялари, тарқатма материал.
Ишнинг бажариш тартиби: Вояга етган ҳашаротлардан бирортасини олиб, уни буюм ойначасига қўйилади. Сўнгра лупа остида ҳашаротнинг ташқи кўринишини кўриб чиқилади ва ҳашаротлар синфига хос бўлган характерли белгиларига аҳамият берилади. Бунда бош, кўкрак ва қорин қисмлари ўрганиб чиқилади.
1-расм. Буғи қўнғизининг(Луcанус cервус) тана бўлимлари:
1-пастки лаб; 2-пастки жағи; 3-юқори жағлар; 4-юқориги лаб; 5-боши; 6-мўйлаби,кўзи; 7- олд кўкрак бўғими; 8- ўрта кўкрак бўғими; 9 - олдинги биринчи жуфт кўкракоёқлари; 10- ўрта кўкрак бўғими; 11-бир жуфт қанот устлиги; 12 - иккинчи жуфт кўкракоёқлари; 13 - орқа кўкрак бўғими; 14 -орқа жуфт қаноти; 15 -тоз; 16-ўйноғич; 17- сон;18-болдир; 19-орқа оёқ; бармоғи; 20-қорин: (Гусев ва бошкалардан, 1936).
Ҳашарот танаси ҳаракатчан бўлиб, қатор бўғимларга бўлинган. Уларнинг бўғимлари ўзининг бошланғич кетма-кет такрорланиши ёки метамерлигини йўқотган ва танаси уч қисмга бўлинган. Булар бош, кўкрак ва қорин қисмлардир.
Бош қисми 5—6, кўкрак қисми 3 ва қорин қисми 11 бўғимдан иборат. Демак, ҳашаротлар танасидаги бўғимларнинг умумий сони 19 тадан кам эмас.
2-расм. Ҳашаротнинг морфологик тузилиши (Чигиртка мисолида):
1-мўйлов қисми, 2-кўзи, оёқлари, қаноти, И-бош қисми, ИИ- кўкрак қисми, ИИИ- қорин қисми.
Ҳашарот боши (Cапут). Ҳашарот боши мустаҳкам пишиқ калла қутиси ёки бош қалпоғидан ташкил топган бўлиб, у бошнинг ташқи скелетини ҳосил қилади. Унда оғиз органлари, бир жуфт мўйлов бир жуфт мураккаб ёки фасетик кўз ва оддий кўз ёки кўзчалар ўрнашган.
Бош (капут) қисмини лупа орқали қараймиз, бошида бир жуфт мўйлов (антенна), оғиз органи (трофи), мураккаб кўз (окули) ва содда кўз (окелли) борлигини кўрамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |