1-лаборатория машғулоти. Мавзу: Ҳашаротлар морфологияси (2 соат). Керакли жиҳозлар


Download 1.62 Mb.
bet3/5
Sana16.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1512582
TuriЛекция
1   2   3   4   5
Bog'liq
мавзу. Ҳашарот. морфологияси

Cанчиб-сўрувчи оғиз аппарати. Ҳашаротларнинг санчиб-сўрувчи оғиз аппарати фақат суюқ озиқа билан озиқланишга мослашган. Бу типдаги оғиз аппаратига эга бўлган ҳашаротларнинг ўсимликхўрлари ўсимликларнинг тўқималарига, қон сўрувчилари эса ҳайвон терисига сўрувчи органини санчишади ва мос ҳолда ўсимлик шираси ёки ҳайвон қонини сўради. Ҳашаротларнинг санчиб-сўрувчи оғиз аппаратларида кемирувчи оғиз аппаратининг барча асосий қисмлари мавжуд. Улар узунасига чўзилган бўлиб, хартум ҳосил қилади ва сўришга мослашади. Оғиз қисмларининг баъзилари оддий равишда тузилган ёки аксинча, кучли ривожланган бўлади. Санчиб-сўрувчи оғиз аппаратининг юқори ва пастки жағлари қилча шаклида бўлиб, улар биргаликда зич қўшилади. Хартумлиларнинг оғиз аппаратида зич қўшилган остки жағлари орасида иккита канал ҳосил бўлади, уларнинг ҳар қайсисида иккитадан узунчоқ тарновча мавжуд.
Ҳашарот ана шу каналларнинг биридан ўсимлик тўқимаси ичига сўлак юборади, иккинчисидан эса шираларни сўриб олади. Ҳашарот озиқланганида пастки лабини ўсимлик тўқимасининг юзасига қўяди ва зич қўшилган қилчалари ҳамда пастки жағлари аста-секин тўқималар ичига санчилади. Пастки лаби эса доимо тўқима сиртида қолади ва санчилишига ёрдамлашиб эгилади. Ҳашаротлар оғиз аппаратларининг бундай хилма-хил бўлиши эволюция давомида организмнинг озиқланиш шароитига мослашиши натижасидир.

6-расм. Капалакнинг (А) сўришга ва қандаланинг (Б) санчиб-сўришга мослашган оғиз аппарати.
(Кузнецев, Бей-Биенко ва Скориковалар маълумоти бўйича): Х-хартумча; ЛП-лаб пайпаслагичи; ТЛ-тепа лаб; ЮЖСҚ-юқориги жуфт санчиш қилчалари; УОЖ-уларнинг остки жуфти; ОЛ-остки лаб; М-мўйлов; К-кўз; КЛАР-кўзчалар; П-пешона; Ю-юзи.

Кўкрак (торакс) қисмини кузатамиз, кўкраги уч бўғимли ва уларнинг пастки томонига уч жуфт оёқлари жойлашган ва тепа қисмида иккинчи ва учинчи кўкрак қисмида жойлашган икки жуфт қанотлари (аллае) борлигини аниқлаймиз.


Кўкрак ҳашаротларнинг боши ва қорин қисми орасида жойлашади. У учта сегментдан: кўкрак олди, кўкрак ўртаси ва кўкрак ортидан иборат. Кўкрак сегментлари бирмунча ҳаракатчан равишда бириккан, баъзида эса зич қўшилиб ўсади. Кутикула халқаси тана сегментининг скелет асоси ҳисобланади, мазкур ҳалқаларнинг бир қанчаси кўкрак ва қорин қисмининг скелетини ҳосил қилади. Тана сегментини ҳосил қилувчи бундай халқанинг ҳар қайсиси тўртта алоҳида склеритдан: тепа склерити–тергит, қорин склерити–стернит ва ён склерити–плейритлардан тузилган. Кўкракнинг ҳар қайсисида бир жуфтдан оёқ, қанотли ҳашаротларда эса ўртада ва кўкрак ортида бир жуфтдан қанотлари бўлади. Шу тариқа оёқлар ва қанотлар кўкрак ўсиқларини ташкил қилади. Улардан ташқари, ҳашаротларнинг кўкрагида баъзан алоҳида ўсимталар ҳам бўлади: капалаклар елкасининг олдинги қисмида узун туклар тўплами, парда қанотлиларда эса қанот асосларини ёпадиган пластинкалар. Бундан ташқари, ҳашаротлар кўкрагининг кўпинча елка қисмида ҳар хил шаклдаги ортиқлар учрайди. Масалан, бундай ортиқни пластинкасимон мўйловли қўнғизларда кўриш мумкин. Бундай ўсиқ ва ортиқлар турли вазифани бажаради, аммо улар асосан кушандалардан ҳимояланиш учун хизмат қилади.
Оёқлари тосча, кўст, сон, болдир ва панжалардан иборат (5-расм). Тосча қисқа ва кучли асосий бўғим ҳисобланиб, оёқ унинг ёрдамида кўкрак плейритига ҳаракатчан ҳолда бирикади, тосчанинг кўкрак билан боғланадиган жойида тосча чуқурчаси мавжуд. Кўст кичкина бўғимча бўлиб, тосча билан ҳаракатчан, сон билан эса кам ҳаракатчан ҳолда бириккан. Тосча ва кўст оёқнинг ҳаракатчан бўлишини таъминлайди. Оёқнинг энг кучли ва энг йирик қисми сондир. Болдири узунлиги жиҳатидан сонига ўхшайди, аммо унга қараганда ингичкароқ, кўпинча тиканчалар билан, юқорироқ қисмида эса пихчалар билан таъминланган бўлади.
Панжаси оёқнинг охирги қисмини ташкил қилади ва олдинги қисмларидан фарқ қилиб, кўпинча бўғимларга бўлинган бўлади. Ҳаёт кечириш шароити ва мослашиш даражасига мувофиқ ҳолда ҳашарот оёқларининг ҳар хил турлари вужудга келган. Ҳашаротларда юриш-чопишга мослашган оёқлар энг кўп учрайди.


Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling