1-лаборатория машғулоти. Мавзу: Ҳашаротлар морфологияси (2 соат). Керакли жиҳозлар


-расм. Ҳашарот бошларининг танасига туташ типлари


Download 1.62 Mb.
bet2/5
Sana16.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1512582
TuriЛекция
1   2   3   4   5
Bog'liq
мавзу. Ҳашарот. морфологияси

3-расм. Ҳашарот бошларининг танасига туташ типлари:
а-прогнатик бош; б-гипогнатик бош; в-опистогнатик бош.


Бош ўсимталари. Мўйловлар бўғимларга бўлинган бир жуфт узун ҳосилалардан иборат. Мўйловлар ҳид билиш ва сезиш вазифасини бажаради. Улар йўғонлашган бўғимдан бошланади (уни дастак ёки скапус ҳам дейилади), ундан кейин таянч бўғим ёки педицилл келади, учинчи бўғимдан қолган қисми эса хипчин деб аталади. Мўйловлар жуда хилма-хил тузилган ва уларнинг кўпчилиги турли аниқлашда яхши белги бўлиб хизмат қилади. Мўйловларнинг қуйидаги турлари мавжуд: ипсимон, қилсимон, тасбеҳсимон, аррасимон, тароқсимон, тўғноғичсимон, пластинкасимон, тирсаксимон, патсимон ва қилдор. Кўпинча мўйлов тузилишида жинсий диморфизм кўзга ташланади, бунда одатда эркак ҳашаротнинг мўйловлари урғочисиникига нисбатан бирмунча ривожланган бўлади (кузги тунлам ва бошқалар).

4-расм. Ҳашарот мўйловларининг турлари
(Бондаренко ва б. маълумоти бўйича): 1–қилсимон; 2–ипсимон; 3–тасбеҳсимон; 4–аррасимон;5–тароқсимон: 6–тўғноғичсимон; 7–бурама шаклли; 8–пластинкасимон; 9–тирсаксимон; 10–патсимон; 11–қилчали.


Оғиз аппарати юқориги лаб, уч жуфт оғиз қисмлари ва томоқ остлигидан ташкил топган. Ҳашаротларнинг турли усулда озиқланишига мослашган оғиз аппаратлари бир қанча ўзгаришларни кечирган. Кемирувчи типдаги оғиз аппаратлари (3-расм) чигиртка, темирчаклар, капалакларнинг қуртлари, қўнғизлар ва баъзи тўрқанотлиларнинг личинкаларига мансуб бўлиб, уларда оғиз аппаратларининг ҳамма қисмлари тўлиқ бўлади.

5-расм. Кемиришга мослашган оғиз органлари (қора суварак) (Богданов-Катков маълумоти бўйича): И-юқориги лаб; ИИ-тепа жағлар, ИИИ-пастки жағ; ИВ-пастки лаб; аб-асосий бўғим; уст–устунча; тчб–ташқи чайнаш бўлаги; ичб–ички чайнаш бўлаги; жп-жағ пайпаслагичи; лп–лаб пайпаслагичи; ио-ияк ости; т–тилчаси; қт-қўшма тилча.
Кемирувчи оғиз органлари қаттиқ озиқа (ўсимлик, мева элементлари, ўсимлик қолдиқлари) ейишга, йиртқич ҳашаротларнинг оғиз аппаратлари эса ҳайвонотлар билан озиқланишга мослашган. Бу оғиз аппаратларининг уч жуфт ўсимтаси бўғимланган юқориги жуфт жағлар, бўғимланган остки жуфт жағлар ва бўғимланган тоқ остки лаблардан ташкил топган.

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling