1-лаборатория машғулоти. Мавзу: Ҳашаротлар морфологияси (2 соат). Керакли жиҳозлар
Download 1.62 Mb.
|
мавзу. Ҳашарот. морфологияси
7-расм. Ҳашаротлар оёқларининг тузилиши ва турлари
(Бей-Биенко, Боғданов-Катков ва Имме маълумотлари бўйича): 1–югурувчи оёқлар (жужелицалар); т-тосча; к-кўст; с-сон; б-болдир;п-панжа; 2–сакровчи оёқлар (чигирткалар); 3–ковловчилар (қуйруқли қўнғиз); 4–сузувчи оёқлар (сузувчилар); 5–тутувчи оёқлар (бешиктерватар); 6-йиғувчи оёқлар (асаларилар). Ҳашаротларнинг қанотлари кўп ҳолларда икки жуфт бўлиб, ҳавода учиш воситаси сифатида хизмат қилади. Қанотлар кўкракнинг ўрта ва кейинги қисмига бирикади. Қанотлар аслида тананинг ён бурмасидан иборатдир ва шу боис келиб чиқиши жиҳатидан икки қаватлидир. Қанотлар ўртасида тирқиш бўлиб, унга тана бўшлиғидан қон киради. Қанот юпқа пластинка шаклида бўлиб, ундан томирлар ўтади. Томирлар қанот пластинкасининг йўғонлашган найчалари ҳисобланади. У қанотнинг таянч скелетини ташкил қилади. Томирлар ичидан гемолимфадан ташқари трахея ва нервлар ҳам ўтади. Тузилиш хусусиятларига кўра қанотларнинг бир неча тури мавжуд (6-расм). Узунасига кетган томирлар ўртасида кўплаб кўндаланг томирлар мавжудлиги тўрқанотлилар тукуми (Неуроптера) ва ниначиларга (Одонатоптера) хосдир. Узунасига ва кўндалангига қалин томирланган қанотлар пардақанотларга хосдир. Улар кўпгина ҳашаротлар туркумларининг вакиллари яъни капалаклар (Лепидоптера), қўшқанотлилар (Диптера), пардақанотлилар (Ҳйменоптера) ва бошқаларга мансуб белгилардир. Қўнғизлар (Cолеоптера), тўғри қанотлилар (Ортҳоптера), сувараклар (Блаттоптера) туркумларининг вакилларида олдинги жуфт қанотлар қалин ёки ҳатто шох моддали структурага эга бўлиб, ёпиш вазифасини ўтайди яъни тинч ҳолатда турганида орқа қанотларини ёпиб туради. Бундай турдаги қанотлар устки қанот ёки элитра деб аталади. Ярим қаттиқ қанотлилар ёки қандалалар (Ҳемиптера) туркуми вакилларида ҳам олдинги қанотлар қисман ёпиш вазифасини бажаради, лекин улар учишда ҳам қатнашади. Қанотларнинг юқориги қисми нозик пардали, қолган қисми эса анча қалиндир. Шу боисдан улар ярим тери қанотлилар дейилади. Турни аниқлаш учун қанотларнинг томирланишига оид морфологик белгиларни ҳам билиш лозим. Ҳашаротлар қанотларида қуйидаги узун томирлар кузатилади: костал (С), субкостал (Сс), радиал (Р), медиал (М), кубитал (Cу), анал (А) томирлар. Мазкур томирлар бошланғич ёки асосий бўлиши мумкин. Эволюция жараёнида томирланиш мураккабланиш ёки соддаланиш томон жиддий ўзгаришларга учраган, шу сабабдан муайян шаклда томирланиш ҳар қайси турнинг ўзига хос белгилари ҳисобланади. Ҳашаротларнинг қанотлари ғубор ёки тангачалар билан қопланган бўлиб, унинг ранги ҳар қайси турда ўзига хос бўлади. Шу боисдан туркум ёки оила ўртасидагина эмас, балки авлод ўртасида ҳам ҳар бир турни ушбу белги асосида аниқлаб олиш мумкин. Ҳашаротлар қанотларининг ранги кўпинча улар яшайдиган муҳит рангига ўхшаш бўлади. Бундан ташқари, уларда ҳимояловчи ёки қўрқитувчи ранглар ҳам мавжуд бўлиб, улар йирик доғлар ёки йўл-йўл ялтироқ туслар кўринишида кўзга яққол ташланиб туради. Баъзи ҳашаротларда қанот бўлмайди. Улар филогенез жараёнида (аждодларида бўлган) қанотларини йўқотишган. Айрим турдаги ҳашаротларда қанотлар улғайганида пайдо бўлади (ўсимлик ширалари, чумолилар). Ушбу ҳашаротлар учун ноқулай шароит вужудга келганда, қанотлар уларга майдон бўйлаб кўчиши учун зарур бўлади. Ҳашаротлар бир неча усулда учишади. Элеватор каби ҳаракатланиш ва учмасдан қанотини визиллатиб туриш ҳашаротларда энг такомиллашган ҳаракат ҳисобланади. Бунга қанот қоқиш тезлигининг оширилиши туфайли эришилади. Баъзи ҳашаротларда қанот қоқиш тезлиги жуда юқори кўрсаткичларда бўлиши мумкин. Масалан, пашша қанотларини бир сонияда 300 марта, чивинлар эса 500-600 марта тебратишади, кундузги капалакларда эса бу кўрсаткич бирмунча паст бўлиб, ҳар сонияда 5-10 мартани ташкил этади. Қорин (абдомен) қисмида бир неча бир-бирига ўхшаш бўлимлардан тузилганлигини кузатамиз, сўнг танишиб чиқилган ҳашаротнинг умумий гавда тузилишларини таблица ёки ҳашаротларга қараб расми чизиб олинади. Қорин ҳашарот танасининг учинчи бўлими ҳисобланади. У бир-бирига ўхшаш сегментлардан ташкил топган. Қорин сегментлари кўкракникига нисбатан анча содда бўлиб, юқори ярим халқа тергитдан ва остки ярим халқа стернитдан иборат. Бу халқалар тананинг ён томони бўйлаб юмшоқ плейралар воситасида бирикади. Қоринчиқ ўн битта сегментдан иборат, аммо эволюция жараёнида қорин сегментларининг сони айрим ҳашаротларда жуда қисқариб, атиги тўрт-бештадан иборат бўлиб қолган. Қоринчиқнинг ВИИИ ва ИХ сегментларида ташқи жинсий ортиқлар ёки гениталиялар бўлади. Эркаклардаги копулятив аъзо, бир қатор ҳашаротларнинг урғочиларидаги тухумдон шулар жумласидандир. Ҳашаротлардаги церка, грифелька, тўғри қанотлиларнинг тухумдони, парда қанотлиларнинг ниши (найзаси) қоринчиқ оёқларининг шакли ўзгарган нишоналаридир. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling