Салиб юришлари


Download 352.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/17
Sana28.02.2023
Hajmi352.64 Kb.
#1236854
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
993-maqola



Салиб юришлари
Салиб юришлари - Ғарбий Европа рицарларининг мусулмон, православ давлатлари ва
турли хил христиан мазҳабларига қарши олиб борган давомий юришлари. Салиб
юришларининг мақсади Фаластинни, биринчи навбатда, Қуддусни салжуқий турклардан
озод қилиш эди. Бироқ салиб юришлари кейинчалик Балтиқбўйи мажусийларини
христианлаштириш. Европада папа ҳукуматига қарши ҳаракатларни бостириш ёки
папаларнинг сиёсий мақсадларини амалга ошириш воситаси бўлиб қолди.
«Салибчилар» атамаси, салиб юриши иштирокчилари ўз кийимларига салиб (хоч, крест)
тикиб олишгани учун, пайдо бўлган. Юриш қатнашчилари гуноҳлардан покланади деб
ҳисоблангани боис, юришда нафақат рицарлар, балки оддий аҳоли, ҳаттоки болалар
қатнашган.
Фаластин узоқ даврдан бери араб давлатлари ҳукми остида эди, улар христианларга
бағрикенглик билан муносабатда бўлишган. Фаластиндаги христианлар учун муқаддас
саналган масканларни зиёрат қилишларига монелик қилишмаган. Салжуқий туркпар эса
бунга йўл қўймаган. Энди христианлар учун Қуддусга бориш олдингидек хавфсиз бўлмай
қолди. Рим папалари Фаластинни Салжуқийлардан тортиб олишмаса, зиёратгоҳларга
бориш умуман тўхтаб қолишидан хавфсирашди.
Салиб юриши Рим папаси Урбан II ташаббуси билан Қуддус ва Фаластинни
мусулмонлардан озод қилиш мақсадида амалга оширилган. Дастлаб папанинг мурожаати
фақат француз рицарларига қаратилганди, лекин кейинчалик катта масштабдаги
ҳарбий кампанияга айланиб кетди. Салиб юриши ғояси барча Ғарбий Европа
давлатларини қамраб олди.
Салиб юришининг сабабларидан бири Византия императори Алексей I нинг Рим
папасидан ёрдам сўраши эди. Бир неча аср Византия ғарб христианлари учун жанговар
мусулмонлар ҳужумларидан ажратиб турадиган буфер зона бўлиб келди. Бироқ 1071
йилдаги Манцикерт жангида енгилган империя Кичик Осиёдаги катта ҳудудидан
ажралди. Мағрур Византия муқаррар ҳалокатдан қутулиш учун Рим папасидан ёрдам
сўрашга мажбур бўлди. Биринчи салиб юришидан олдин Анатолиянинг катта қисми
исломнинг суннийлик йўналишидаги Рум салжуқийлари ҳукми остида эди. Христианлар
1 / 16



Download 352.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling