Салиб юришлари


Салибчиларнинг Антиохияни қамал қилиши (1097 йил 21 ктябрь - 1098 йил 2 июнь)


Download 352.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/17
Sana28.02.2023
Hajmi352.64 Kb.
#1236854
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
993-maqola

Салибчиларнинг Антиохияни қамал қилиши (1097 йил 21 ктябрь - 1098 йил 2 июнь)
Антиохия Ўрта ер денгизидан 20 км узоқликда -Оронт дарёси бўйида бўлиб, Шарқий
Ўрта ер денгизининг энг муҳим шаҳарларидан бири эди. Шаҳар 1085 йили салжуқийлар
6 / 16


Салиб юришлари
томонидан эгалланган, 1088 йилдан бошлаб амир ёғий Сион қўл Востида эди. У
салибчилар томонидан бўладиган хатарни ҳис қилиб I қўшни мусулмон давлатлардан
ёрдам сўради. Лекин ёрдамни тезда олгани йўқ. Ибн Асирга кўра, Антиохия патриархи
Иоанн Окситни ҳибсга олди ҳамда православ грек ва арманларни қувди.
Салибчилар 1097 йил октябрда Оронт дарёси водийсига келишди. Раймунд Тулузский
Антиохияни зудлик билан ўққа тутишни таклиф қилди. Готфрид Бульонский ва Боумэнд
Тарентский эса қамални маъқул кўрди. Ахийри 1097 йил 21 октябрь куни Антиохия
қамали бошланди. Салибчилар шаҳар умумий деворининг бор-йўғи чорак қисмини қамал
қилишди, бу эса шаҳардагиларнинг бутун қамал давомида озиқ-овқат билан
таъминланишига ёрдам берди.
Қамал. Дастлаб қамал муваффақиятли давом этди. Ноябрь |ўрталарида эса Антиохия
остоналарига Боумэнднинг жияни Танкред Тарентский етиб келди. Бутун куз давомида
салибчиларда озиқ-овқат танқислиги бўлмади. 17 ноябрь куни 14 та Генуя кемаси
салибчиларга қўшимча озиқ-овқат келтирди. Лекин қиш бошланиши билан, вазият
ўзгарди. Декабрда Готфрид Бульонский касалланиб қолди. Декабрь сўнгида Боумэнд
Туринский ва Роберт Фландрийский вазиятни ўнглаш учун кетишди. 29 декабрь куни
қалъа ҳимоячилари шаҳар деворларидан тушиб Раймунд Тулузский лагерига ҳужум
қилди. Салибчилар кутилмаган ҳамладан катта талафот кўришларига қарамай, ҳужумни
қайтара олишди. Айни вақтда, Боумэнд Тарентский ва Роберт Фландрийский қўшини
қамалдаги Антиохияга ёрдам бериш мақсадида йўлга чиққан Дамашқ ҳукмдори Дукак
Малик қўшини билан тўқнашди (Ёғий Сионнинг ўғли Шамсиддин қамал бошланишидан
олдин шаҳарни тарк этиб, Дамашққа борганди). 1097 йил 31 декабрь кунги жанг ҳар икки
томоннинг ўз ерларига кетиши билан тугади. Дукак Малик Дамашққа, салибчилар
Антиохияга йўл олди.
Очарчилик. Қишнинг ўрталарига келиб салибчилар очарчилик домига тушиб қолди. Улар
эшаклар ва отларни еб жон сақлашди. Бу очарчиликда босқинчиларнинг тахминан 1/7
қисми ҳалок бўлди. Озиқ-овқатни арманлар ва сурёнийлардан сотиб олиш мумкин эди,
лекин улар маҳсулот учун ўта қиммат нарх қўйишгани сабабли, салибчилар очдан ўлишга
ҳукм қилинганди. Бундай оғир шароит салибчилар орасида қочоқлар пайдо бўлишига
олиб келди. Жумладан, 1098 йил январда Пётр ҳам қочганди, лекин кўп ўтмай уларни
Танкред Тарентский қайтартириб келди.

Download 352.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling