Салиб юришлари
Download 352.64 Kb. Pdf ko'rish
|
993-maqola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Салиб юришлари
Салиб юришлари
билан курашишга қараганда салжуқийларни ички қўзғолонларни бостириш, тахт талашишлар, шиаларнинг исёнлари қаттиқ ташвишга соларди. Фаластинни марказий ҳокимиятдан деярли мустақил амирлар бошқарарди. Мисрнинг катта қисми шиа йўналишидаги фотимийлар сулоласи қўлида бўлган. Салжуқийлар фотимийлар ҳудудининг бир қисмини босиб олишди. Шунинг учун Алексей Комнин салибчиларга фотимийлар билан иттифоқ тузишни маслаҳат берди. 1076 йили салжуқийлар Қуддусни эгаллаган бўлсада, 1098 йили фотимийлар шаҳарни қайтариб олди. Шиалар салибчиларни даҳшатли душмандан қутқарувчи халоскор деб биларди. Лекин уларнинг хомхаёллари қимматга тушди. Ўша даврда Ғарбий Осиёдаги мусулмон давлатлари тахминан бир вақтда ўз раҳбарларини йўқотиб қўйишди. 1092 йили салжуқий султон Маликшоҳ, вазир Низомулмулк, 1094 йили Бағдодда Ал-Муқтадий ва фотимий Ал-Мустансир вафот этди. Бу воқеалардан сўнг Мисрда тахт учун кураш, Салжуқийлар давлатида айирмачилик ҳаракатлари авж олди, Сурияда ўзаро урушувчи майда давлатлар вужудга келди. Юриш бошлангач, Византияга ёрдам бериш иккинчи даражали масалага айланди. Урбан истило қилинажак ўлкалар аҳолисини қатл этиш ва талашга рухсат берди. Унинг фикрича, қурбонлар динсиз ҳисобланарди. Испаниядаги реконкиста ҳаракати, Сицилиянинг норманлар томонидан босиб олиниши ва Шимолий Африка қирғоқларига босқин уюштириши Ғарбий Европанинг XI асрдаги ташқи сиёсатини белгилаб берарди. Биринчи бўлиб Қуддусни турклардан тортиб олиш ғоясини Рим папаси Григорий VII илгари сурди ва юришни ўзи бошқаришни хоҳлади. Унинг чақирувига 50 мингга яқин киши қулоқ осди. Лекин Германия императори билан кураш папанинг ғояларини амалга оширишга тўсқинлик қилди. Григорийдан кейинги папа Виктор III ўтмишдошининг ғоясини давом эттириб салибчилар гуноҳини кечишини маълум қилди, бироқ юришда ўзи қатнашмаслигини таъкидлади. Мусулмонларнинг денгиздан бўладиган босқинларидан азият чекаётган Пиза, Генуя ва Италиянинг бошқа денгизбўйи ҳудудлари аҳолиси флотни жиҳозлаб Африка соҳилларига юриш бошлашди. Босқин давомида Туниснинг иккита шаҳрига ўт қўйилди, лекин мазкур юриш оммани ўзига жалб этолмади. 1095 йил мартда Урбан II Пьяченца соборида қатнашди. Бунда христианларга тааллуқли масалалар кўрилган, йиғин сўнгида салиб юришини уюштириш ҳақида гап борган. Ўша йил ёзида папа Жанубий Францияда бўлди. 18 ноябрда эса Клермонда собор чақирилди. Унда христианларга оид барча масалалар кўриб чиқилди, жумладан, қирол Филиппнинг черковдан четлатилиши ҳам. Охирида салиб юришини ташкиллаштириш масаласи ўртага ташланди. Биринчи салиб юриши 1095 йил 26 ноябрь куни Франциянинг Клермон шаҳри соборида Рим папаси Урбан II томонидан эълон қилинди. Оммавий салиб юришига тарғиб этган киши пикардиялик тарки дунё қилган ҳеч вақосиз Пётр Амьенский бўлди. Патриархдан ижозат олгач Пётр Римга папа Урбан II ҳузурига ёрдам сўраш учун борди. Кейин оёқяланг, бошяланг ҳолатда бутун Европани кезиб чикди. Голгофда бўлганини ва маҳаллий христианларнинг аҳволини кўриб бу ҳолатдан қаттиқ азият чекаётганини айтарди. Шунингдек, тингловчиларга Қуддусни озод қилиш зарурлигини уқтирарди. Оддий халқ гапдонлигига маҳлиё бўлиб уни авлиё сифатида кўра бошлади. Ҳаттоки эшагининг жунидан қирқиб олишни улкан бахт деб билишди. Шундай қилиб, ғоя кенг омма орасида тарқалди. Кейинчалик Пётр Амьенскийнинг Фаластинда умуман бўлмагани ойдинлашди. Вальтер Готшальк номли киши эса бошқа ҳудудларда одам йиғишга киришди. Қишнинг охирига бориб 15 минг кишини тўплай олди. 2 / 16 Салиб юришлари Аввал Пётр билан биргаликда ҳаракат қилди, кейинроқ ундан ажраб франк, шваб ва лотарингияликлардан иборат улкан оломон тўплади. Download 352.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling